
Хуршид Даврон
БОБУР
Отлар елар шиддатдан терлаб,
Янграр хатар тўла тўқалар.
Ҳуркиб кўкка сапчир патирлаб,
Тун уйқуси — қора қарғалар. Davomini o'qish
Xurshid Davron hayoti va ijodi

Хуршид Даврон
БОБУР
Отлар елар шиддатдан терлаб,
Янграр хатар тўла тўқалар.
Ҳуркиб кўкка сапчир патирлаб,
Тун уйқуси — қора қарғалар. Davomini o'qish
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун …Бобур монологидан: Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан.
Davomini o'qish
4 феврал — дунё шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Жак Превер туғилган кунХХ аср шеъриятининг ёрқин вакили Жак Превер шеърларини ўзбек тилига ўндан ортиқ ижодкорлар таржима қилишган. Шу далилнинг ўзи француз шоири нечоғли таниқли ва суюкли бўлиб қолаётганини исботлайди. Davomini o'qish
“Суюнчи” лойиҳасининг 10-сони Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг “Танланган асарлар” китобига бағишланди. Davomini o'qish
28 январь — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли хотираси куниВоқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Хуршид Даврон шеърияти ҳақида таниқли журналист Қудрат Бобожон нима деди? Davomini o'qish
20 январь (1952) — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун Суҳбатларимизнинг бирида жадидлар ҳақида гап кетиб қолди. Кейин гап жадидшунос, миллий маърифатпарварлик адабиётининг билимдони Бегали Қосимовга бориб тақалди. Домла устоз Хуршид Давронни Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг набираси деб ўйлар экан. Davomini o'qish
Бир кўз бўлса –
Инонсам,
Тикилиб бир умр тўймасам. Davomini o'qish
Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас. Davomini o'qish
Фарғона отларининг таърифи Қадимги Хитой шеъриятида ҳам акс этган. Бугун шеърлари тақдим этилаётган машҳур Хитой шоири Ду Фу “Жаноб Фаннинг Фарғонадан келтирилган арғумоғи” шеърини ёзган эди. Davomini o'qish
Ушбу саҳифани онам ва отамнинг хотираларига бағишлайман.Онам — Фузаллобегим Вафохўжа қизи 1921 йилнинг баҳорида Самарқанд Регистони рўпарасидан кириб кетилган қадимий маҳаллада туғилганлар. Отам — Даврон Ҳасан ўғли 1972 йилнинг 1 декабрида вафот этган бўлсалар, онам роппа роса 35 йил ўтиб 2007 йилнинг 1 декабрида оламдан ўтганлар. Деярли ҳар кун уларни эслайман. Онамни соғинаман. Онамнинг чеҳраси аломатларини қизжиянлариму қизнабираларимдан излайман, отамни тушларимда кўраман. Ягона, шериксиз Аллоҳдан ҳар икки азиз инсонни мағфират айлашини сўрайман. Руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Раҳмдил Аллоҳим ғариқи раҳмат, шойистаи жаннат ато этган бўлси… Davomini o'qish
Музаффарнинг бу мақоласи oyina.uzда салкам бир ой аввал чиққан экану бугун Мусулмон Намознинг жуда ёрқин мақоласидан кейин тасодифан ўқиб қолдим. Ўқидим, таъсирландим. Раҳмат, Музаффар! Davomini o'qish