Ушбу саҳифани онам ва отамнинг хотираларига бағишлайман.
Онам — Фузаллобегим Вафохўжа қизи 1921 йилнинг баҳорида Самарқанд Регистони рўпарасидан кириб кетилган қадимий маҳаллада туғилганлар. Отам — Даврон Ҳасан ўғли 1972 йилнинг 1 декабрида вафот этган бўлсалар, онам роппа роса 35 йил ўтиб 2007 йилнинг 1 декабрида оламдан ўтганлар. Деярли ҳар кун уларни эслайман. Онамни соғинаман. Онамнинг чеҳраси аломатларини қизжиянлариму қизнабираларимдан излайман, отамни тушларимда кўраман. Ягона, шериксиз Аллоҳдан ҳар икки азиз инсонни мағфират айлашини сўрайман. Руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Раҳмдил Аллоҳим ғариқи раҳмат, шойистаи жаннат ато этган бўлси… Davomini o'qish



Хуршид Даврон. Янги дафтардан икки шеър
«Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. 




Хуршид Даврон 1990 йилда «Бибихоним қиссаси ёхуд чала қолган достон» қиссасини нима учун ёзган? Шунингдек, қиссадаги шеърлардан бир парча ўқийди. Шеърларни юборган қашқадарёлик адабиёт муаллимаси, илми бир адабиётшунос олимдан кам бўлмаган Хуршида Атауллоҳга раҳматлар бўлсин. Шеърдаги айрим исмлар ва атамаларни тўлиқ англашингиз учун асарни тўлиқ ўқишни истасангиз