
Устоз Ойбекнинг «Болалик» ва «Бола Алишер» қиссалари менинг болаликда ўқиган ва бир умрга меҳр қўйган китобларимдир. Аввал «Болалик»ни ўқиганман, қайта-қайта мутолаа қилганман. Йиллар ўтиб «Бола Алишер»ни топганман. Бу икки асар болалигимнинг севимли китоблари Миркарим Осимнинг «Ўтрор»,Ананяннинг «Қоплон дара асирлари»,Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ва эртак тўпламлари қаторида эди. Davomini o'qish



Алишер Навоийнинг ҳар бир ғазали ўзига хос ёндошиш, ўзига хос таҳлил ва тафсир усулини тақозо этади, чунки ҳар бир ғазал алоҳида руҳий ҳолат, алоҳида бадиий фикр ва ҳис-туйғулар ривожини ифодалаб келади, тасвир тарзи, санъатлар мунтазамлиги ва мутаносиблиги ҳам шунга мувофиқ. Мазкур ғазалда эса Ишқ водийсида мушкилотларга дуч келгаи ошиқнинг бир лаҳзалик ҳолати, иккиланиши, ғайрнинг сўзига қулоқ солиб, гўё вақтинча «араз», «истиғно» билан ёридан юз ўгиришга беҳуда уриниши тасвирланади.

Афтидан, бу Алишер Навоийнинг ўз ҳаёти билан 
