Ёш Алишернинг шеъриятга бўлган ҳаваси жуда эрта уйғонди, болалигидаёқ Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар. Davomini o'qish
Bo'lim: Alisher Navoiy hayoti va ijodi
Buyuk mutafakkir Alisher Navoiy haqida
Xurshid Davron. Navoiynoma.II. Tavallud & Oybek. Bola Alisher
23 йил аввал — 1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастурни Ўзбекистон радиосида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида тайёрланган эди. Дастурнинг пайдо бўлиши тарихини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. I. Muqaddima & Dasturning paydo bo’lishi tarixi
1996 йилда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 555 йиллигига бағишланган ва 10 соатга яқин давом этган мазкур бадиий-мусиқий дастур Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сценарийси асосида Ўзбекистон радиосида тайёрланган эди. Илк маротиба уни 2016 йилда улуғ бобокалонимизнинг 575 йиллиги нишонланганда сайт саҳифасида эълон қилган эдик. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan g’azallar va ruboiylar & «Devoni Foniy»dan tarjimalar.
Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Davomini o'qish
Maqsud Asadov. «Maoniy ahlining sohibqironi» kitobi haqida
Мазкур тадқиқот қуйидагича беш қисмдан ташкил топган: “Комил шахс ва ижодий салоҳият уйғунлиги”, “Буюк шоирнинг ирфоний ва адабий эстетик олами”, “Хамса – буюк бадиий обида”, “Диний-маърифий асарлар моҳияти”, “Навоийга издошлик саодати”. Ҳар бир қисмда Навоий даҳосининг муҳташам қиёфаси яққол бўртиб кўринади ва буюк сўз санъаткорининг тенгсиз бадиий маҳорат сирлари теран таҳлил қилинади. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Navoiy she’riyatida dard va bedardlik tazodi
Навони бенаволикдан, муродни номуродликдан, қувончни ғамдан топа билиш Навоийнинг дард ва изтироб тушунчасига янада ойдинлик бағишлайди. Davomini o'qish
Hayot yo’li, Alisher Navoiy, tasavvuf haqida atoqli olim Najmiddin Komilov bilan suhbatlar. Video
САҲИФА УСТОЗ ВА МУАЛЛИМ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНАДИ
Нажмиддин Комилов, энг аввало, исми, руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди. Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul, Shahnoza Nazarova. Shoirlik – ilohiy qismat & El netib topg’ay menikim…Musiqiy spektakl
Навоийдай шоирларнинг ижодига йўл топишнинг биринчи шарти уларнинг Руҳ ва Ҳол оламига эркин кириб бора олишдир. Бу, албатта, соф моҳият ва изтиробни теран мушоҳада қилиш орқали амалга ошади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiy armoni & Samarqand xayoli & Alisher Navoiy haqida qiziqarli faktlar
У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди. Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади. Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан ғофил, мусулмонлар додидан отил қилмади. Дўстлар фикридан ва душманлар макридан бепарво бўлмади. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Qit’alar & Xurshid Davron. O‘lturur safda yaxshiroq bilgil… Ikki qit’a sharhi
Қитъа ўзбек мумтоз шеъриятида ҳазрат Навоий қаламининг қуввати билан катта ўрин эгаллади.Устод Ҳамид Сулаймоннинг қайд этишича, Навоий қаламидан тўкилган «Хазойинул-маоний»да 503 байтдан иборат 210 қитъа жамланган… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da
Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади
Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Sultonmurod Olim. Alisher Navoiy va Nozim Hikmat
Машҳур Француз адиби Луи Арагон 1955 йилда чоп этилган “Совет адабиёти” китобининг “Навоий деган махсус фаслида мана бундай деб ёзилади: “Замонамизнинг машҳур шоирлари чилилик Неруда, прагалик Незвал, испаниялик Альберти, кубалик Пельен, флодельфиялик Лоу Энфелис ва туркиялик Нозим Ҳикмат бугун Навоий ижодига таъзим қиладилар. Davomini o'qish