9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер таваллуд топган кун
Алишер Навоий «Хамса»ни ва хусусан «Фарҳод ва Ширин»ни ёзишга киришар экан, ўз қаршисида Низомий ва Деҳлавий сингари ижод азаматлари турганини билар, бу тўғрида ўзига аниқ ҳисоб берар, улар кўтарилиб чиққан баландликка чиқиш ва уларга тенг асар яратиш осон эмаслигини жуда аниқ онглар эди:
Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Davomini o'qish

Жон – инсон қудрати, илоҳий моҳиятининг асоси. Жон ҳақидаги қарашлар турлича бўлиб, у руҳ деб ҳам аталади. Тасаввуфий рисолаларда унинг ҳақиқатлари жуда кенг шарҳланган. Жон – руҳ, нафс. Илоҳий (раҳмоний) нафас ва Оллоҳнинг амрларидандир. Ҳақнинг тажаллийсидир, – деб изоҳланади тасаввуф луғатларида… 
Тўққиз байтли бу ғазал рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилгап (фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилун). Мазмунига кўра ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтиробларини, кечинма-ҳисларини ифодалайди. Шу жиҳатдан уни шарҳи ҳол усулида ёзилган асарлари сирасига киритиш мумкин. 


Шу ҳафта ичида туғилган кунлари нишонланадиган Турк дунёсининг икки буюк сиймоси: Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг Афғонистондаги ўзбек набиралари шеър ўқийдилар.