Abdusattor Jumanazar. Oriflar qasri hikoyalari

07Ҳазрати Азизон деди: «Ер, орифлар назарида, бир суфрачадир. Биз «тирноқ юзича» деймиз. Уларнинг кўзидин ҳеч нарса пинҳон эмас. Тавҳид сирини билиш мумкин, аммо маърифат сирига етмоқ душвордир». Davomini o'qish

Mahatxir Muhammad. Bu ish qo’limizdan keladi

Ashampoo_Snap_2018.01.31_23h00m09s_004_.png   Ислом иқлимидаги энг машҳур нутқлардан бўлмиш ( 1981—2003 йилларда Малайзия Бош вазири)  Махатхир Муҳаммаднинг Ислом конференцияси ташкилотининг олий даражадаги 10-сессияси очилиш маросимидаги нутқи (2003 йил 16 октябр)   «Маънавий ҳаёт» журналида эълон қилинган қисқартирилган нусхасидан фарқли равишда илк марта тўлиқ эълон қилинмоқда. Davomini o'qish

Imomi A’zam nasihatlari va o’gitlari & Shayx Alouddin Mansur. Imomi A’zam — buyuk imomimiz

044     Ҳар бир ҳукмдорнинг чегараси бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам чегараси бор. У Аллоҳнинг ҳаром қилган нарсаларидир. Ҳар бир вужудда бир парча гўшт борки, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади ва агар у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир. Davomini o'qish

Pahlavon Mahmud. Ruboiylar & To’xtasin Jalolov. Puryoyvali & Pahlavon Mahmud. Videofilm

Ashampoo_Snap_2016.09.29_22h57m41s_001_.png    1299-ҳижрий (1881 йилда) Бомбайда нашр этилган «Оташкадаи Озарий» номли машҳур Шарқ тазкирасида Паҳлавон Маҳмуд ҳақида қуйидагилар ёзилган: «Исми Паҳлавон Маҳмуд, Пурёйвалий лақаби билан шуҳрат топган, унинг паҳлавонлик овозаси оламни тутган, ўз асрининг ягонаси бўлган. Шеъриятда қудратли, «Канзул Ҳақойиқ» номли маснавийси бор. Кейинги вақтларда тасаввуф мавзуида ёзган рубоийлари анча яхши чиққан». Davomini o'qish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf. Qur’oni Karim va Ramazon haqida

09   Қуръони Карим 22 йил 2 ой 22 кун мобайнида Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оятлар ҳолида нозил бўлган. Оят Қуръони Карим ҳарфларидан бир фосила билан ажралган илоҳий каломдир. Davomini o'qish

Imom G’azzoliy. Nasihatlar & Ey, farzand & Til ofatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.04_00h25m59s_002_.pngИслом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат ул-Ислом ва Ҳужжат ул-Ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий ўзининг илмий мероси билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган бетакрор шахсиятдир. Унинг илм-фан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Davomini o'qish

Komilxon Kattayev. Maxdumi A’zam va Dahbed & Orziqul Ergash. Kattayevning katta ishlari yoxud shashqator yoshlar ta’qibi

04   “Бобом ўшанда сал кам юз ёшларда эдилар, – дея ёзади набира кейинчалик ўзининг эсдаликларида. – Аммо ҳар пайшанба куни бу хонадонга келишни канда қилмас ва албатта, мени эргаштириб олардилар. Гоҳида бувимни ҳам ҳамроҳ қилардилар. Бу ердаги кекса жийда дарахти тагида ўтириб, Қуръон тиловат қилар, шундай тиловат бошлашлари билан кўзларидан шашқатор ёш оқиб, юзлари, оппоқ соқолларини юва бошларди…” Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Uchinchi qism & Xoja Ahror Vali. Hujjatli film

Ashampoo_Snap_2016.12.25_17h27m31s_001_e.png  Хожа Аҳрор тарих саҳифасига киргач, у мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг мухлислари янада кўпайди. Бу мухлислар орасида ўша даврдаги ижтимоий табақаларнинг – подшоҳлар, вазирлар, мударрислар, толиби илмлар, санъат ва ҳунар аҳли, илм ва маданият намояндалари, деҳқонлар, хуллас, барча ижтимоий гуруҳларнинг намояндалари бор эди. Ана шулар қаторида машҳур шоир ва мутафаккирлар Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоий, истеъдодли давлат арбоби, шоир, носир, муаррих, адабиётшунос Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ҳам бор эди. Биз қуйида уларнинг Хожа Аҳрорга муносабатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз. Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Ikkinchi qism.

Ashampoo_Snap_2016.12.25_17h27m31s_001_d.png    Мирзо Улуғбек расадхонасининг биноси ХV асрнинг иккинчи ярмида ҳам мавжуд бўлиб, Алишер Навоий Самарқандда бўлган вақтларда расадхона ўзининг салобатли кўриниши билан кишиларни, жумладан, улуғ ўзбек шоирини мафтун этган». Шундан сўнг ўша мақолада Бобурнинг «Бобурнома» (ХV асрнинг иккинчи ярми), Ҳасан Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (ХVI асрнинг иккинчи ярми), Дарвеш Али Чангийнинг «Тўҳфат ус-сурур» (XVII асрнинг аввали) каби асарлардан далиллар келтирилиб, расадхонанинг ХVI асрда ҳам мавжудлиги, фақат шундан сўнг қаровсиз қолгани туфайли бузилгани таъкидланган.  Кўринадики, Мирзо Улуғбек қурдирган расадхонанинг бузилишига Хожа Аҳрорнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу соҳада у гуноҳкор ҳам эмас. Davomini o'qish

Boturxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Birinchi qism & Xoja Ahror Valiy majmuasi. Videolavha

Ashampoo_Snap_2016.12.25_17h27m31s_001_a.png   ХV асрнинг  йирик сиймоларидан бўлмиш Хожа Убайдуллоҳ Шоший – Хожа Аҳрори Вали нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган муршиди бўлиш билан бирга ўз замонасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий ҳаётда катта из қолдирган арбоблардандир. Бу даврда унинг шуҳрати фақат Мовароуннаҳрдагина эмас, балки Хоразм, Дашти Қипчоқ, Хуросон ва Ҳиндистонгача бўлган Кенг жуғрофий минтақада таралган эди. Davomini o'qish

Xoja Muhammad Porso va uning “Fasl ul-xitob” asari

009      Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофизий ал-Бухорий (ваф. ҳ.қ. 865/ м.1420 й.) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish

Imom al-Buxoriy. Al-adab al-Mufrad & Shayx Abdulaziz Mansur Imom al-Buxoriy va «Al-Adab al-Mufrad» haqida & Ubaydulla Uvatov. Muhaddislar sultoni & Ikki videofilm

9920-21 июль — Имом ал-Бухорий куни

   Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-мўъминийн фи-л-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Мутафаккир Абдураҳмон Жомий машҳур муҳаддиснинг илмий-ижодий салоҳиятига юксак баҳо бериб, «Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди», — деб ёзган эди. Davomini o'qish