5 ОКТЯБР — ТАСАВВУФШУНОС ОЛИМ, ПРОФЕССОР, УСТОЗ НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТУҒИЛГАН КУН
Ўзбек тафаккури, илму фани, хусусан фақат мустақилликдан кейингина шакллана бошлаган замонавий тасаввуфшунослик илмининг асосчиларидан бири Нажмиддин Комилов энг аввало,исми руҳияти, дунёқарашига мос комил инсон эди.Унинг инсон камолати ҳақидаги тушунчалари фақат қоғозда эмас, қаламининг ҳар қораламасида, даврада ёки кафедра айтилган ҳар бир сўзида ҳаёт ва тафаккур ҳикматлари намоён бўлар, Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзган тўрт нарса: яхши феъл, яхши ахлоқ ва маориф Нажмиддин аканинг суратида ҳам,сийратида ҳам мужассам эди. Davomini o'qish


Қаландария (қаландарийлик, қаландарлик) тариқати XI-XII асрлардан эътиборан шакллана бошлаган. Илмий манбалар бу тариқатнинг асосчиси Жамолиддин Совий (ваф. 1232) эканлигини таъкидлайди. Қаландария ўзига хос урф-одатга эга бўлган тариқат бўлиб, кўп олимлар уни маломатийликдан ажаралиб чиққанлигини эътироф этишган.
Ҳазрати Азизон деди: «Ер, орифлар назарида, бир суфрачадир. Биз «тирноқ юзича» деймиз. Уларнинг кўзидин ҳеч нарса пинҳон эмас. Тавҳид сирини билиш мумкин, аммо маърифат сирига етмоқ душвордир». 




