Кўпчилик Кортасарни “Классиклар ўйини” романига қадар яхши ёзганини ва унинг асарларига сиёсий мавзулар аралашгач ёзувчининг савияси ўта даражада тушиб кетганини айтиб чиқишлар қила бошлади. Аммо Кортасар бу танқидларга парво қилмай ёзаверарди. Негаки у ҳозир ёзаётганларининг буткул бошқача услубда эканини, буларни ўша танқидчилар ҳали тушуна олмаётганини билиб турарди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Rashod Nuri Guntekin. Qon da’vosi. Audiokitob & G‘amsizning o‘limi. Hikoya & Ikki roman: Yashil kecha & Choliqushi
Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ғамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш… Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi
10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ
Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish
Aziz Nesin. Tilingni tiy! & O’rxon Pomuq. Aziz Nesin o’lgan kun
Ҳамиша хаёлимда Азиз Несин ва унинг қандай ишлаганини ўрганишдан завқ олган кунларим — йўқотишдан, йиғишдан, сочишдан, ҳар қандай камчилигимга оптимистларча қарашдан топган бахт туйғуси юқоридаги истак ва эҳтиросларни уйғотган эди. Нима бўлганда ҳам Азиз Несин турк адабиётини, турк насрини бир-неча даражага кўтариб қўйди ва уни истеҳком каби мустаҳкам, капалак каби нозик асарлар билан бойитди. Кулиб турган ва ғазабланган асарлар билан! Davomini o'qish
Jo’rjiy Zaydon. Farg’ona kelini. Tarixiy romanning kitob va audio nusxalari
Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish
Hermann Hesse. Tungi chipor kapalak
ХХ аср олмон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ўзининг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари билан дунё адиблари орасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ёзувчининг, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «Демиан» каби асарлари катта довруқ қозонган. Шунингдек, «Ғилдираклар остида» романи, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси, «Курортдаги киши» қиссаси ҳам шулар жумласидандир. Davomini o'qish
Se Binsin. She’rlar
Хитойлик таниқли шоира, эссенавист, таржимон ва болалар ёзувчиси сифатида танилган Се Бинсин ижодий фаолиятини 1921 йилдан бошлаган. Унинг шеърларида япон шеърияти, хокку ва танка анъаналари, шу билан бирга буюк ҳинд шоири Рабиндринат Тагорнинг услубияти акс этган. Davomini o'qish
Umar Xayyom. Navruznoma
Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» рисоласи унинг тарихни, этнографияни, халқ урф-одатларини жуда мукаммал билганлигидан далолат беради. Биз бу рисолада Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган жуда кўп одатлар, ҳодисалар, афсоналарга дуч келамиз. Ҳозирги замонда ўтаётган Наврўз байрами билан Умар Хайём тасвир қилаётган даврдаги Наврўз байрами орасида катта фарқлар мавжудлигидан ҳайрон бўламиз. Davomini o'qish
Jek London. Oq so’yloq. Qissa & Anvar Namozov. Jek London: Hayot va ijod mashaqqatlariga basma-bas
XIX аср охири — XX аср бошларида Америкада яшаб, атиги қирқ йил умр кўрган машҳур адиб Жек Лондон улкан адабий мерос қолдириб кетган. Унинг «Мартин Иден», «Ёввойилар чақириғи», «Денгиз бўриси», «Темир товон» сингари романлари, юзлаб ҳикоялари жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган. Davomini o'qish
Nizor Qabboniy. She’rlar. Mirzohid Muzaffar tarjimasi
Ёш шоирларимиз дунё шеъриятининг энг сара намуналарига мурожаат қилиб, ўзбек ўқувчисини улар билан фаол таништириб бораётгани қувончли ҳолатдир. Бугун тақдим этилаётган XX аср араб шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири бўлган шоир шеърлари бунинг ёрқин исботидир. Davomini o'qish
Krishan Chandar. Ayol qalbi
Судҳа чиройли ҳам эмасди, хунук ҳам. Рисоладаги қизлардайин бир қиз эди. Юзи буғдойранг, оёқ-қўлларининг териси тип-тиниқ, феъли бироз каж бўлгани билан жуда меҳнаткаш: иш деганни тиндиради. Овқатни-ку асал қилиб юборади, кашта-рўмол тикишга суяги йўқ, саводхонликда ҳам ҳеч кимдан қолишмайди. Аммо Худо уни ҳусндан, бойликдан, сўзамолликдан қисган. Davomini o'qish
Voqif Sultonli. Kuy bag‘rida yashirilgan muhabbat
Мироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарин тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил этди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўлёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўраганди. Ҳукмдор мамнуният ила розилик билдирган, ўша ондаёқ унинг боғчасида мисли кўрилмаган ҳозирлик ишлари бошлаб юборилган эди. Davomini o'qish
