Nikolay Gogol. Taras Bulba. Audiokitob & Zuhriddin Isomiddinov. Taras Bulba: Oshkor va pinhon qiyofa & Erjan O’rmonboyev. Taras Bulba — rus adabiyotidagi amerikalik ilk josus

07    «Тарас Бульба», аслида қисса эмас – насрда битилган достон. Унинг бутун руҳи, охирига қадар мардона бир оҳанг билан давом этадиган услуби, Сечь казакларининг эркин ва ҳур ҳаёти тасвирланган ўринларида қадим достонларни ёдга туширувчи оҳанг-ифодалар, матнидаги ритм бу фикрни далиллайди. Таъбир жоиз бўлса, «Тарас Бульба» – қаҳрамонлик эпоси. Davomini o'qish

Karlos Fuentes. Qo‘g‘irchoq malika

06    Бу қиз ҳақида мана шунақа узуқ-юлуқ, тарқоқ хотиралар қолган хаёлимда, чунки мен унга, асосан – лўппи ёноқлари, гоҳ етилган жавдар бошоқлари, гоҳ қоврилган каштан ёнғоғи тусида товланувчи силлиқ сочларига – китоб ўқишдан чарчаган пайтларимдагина эътиборимни қаратар эдим. Ҳозир яхлит бир манзара ҳосил қилиш учун узуқ-юлуқ хотираларимни бир ипга маржон янглиғ тизар эканман, бир нарсани аниқ тушунаман – ўша пайтларда Амиламия менинг болалик хаёлларим билан китоб туфайли ёлғиз менга тегишли ва ёлғиз ўзим учун инкишоф этган оламга раҳна солар экан. Davomini o'qish

Charli Chaplinning qizi Jeraldinega maktubi

001    16 апрел — Чарли Чаплин таваллудининг 130 йиллиги

  Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман… Davomini o'qish

Mario Benedetti. Lotin Amerikasining adabiy pasporti

034    Кўпчилик Кортасарни “Классиклар ўйини” романига қадар яхши ёзганини ва унинг асарларига сиёсий мавзулар аралашгач ёзувчининг савияси ўта даражада тушиб кетганини айтиб чиқишлар қила бошлади. Аммо Кортасар бу танқидларга парво қилмай ёзаверарди. Негаки у ҳозир ёзаётганларининг буткул бошқача услубда эканини, буларни ўша танқидчилар ҳали тушуна олмаётганини билиб турарди. Davomini o'qish

Rashod Nuri Guntekin. Qon da’vosi. Audiokitob & G‘amsizning o‘limi. Hikoya & Ikki roman: Yashil kecha & Choliqushi

26Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ғамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш… Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Aziz Nesin. Tilingni tiy! & O’rxon Pomuq. Aziz Nesin o’lgan kun

055   Ҳамиша хаёлимда Азиз Несин ва унинг қандай ишлаганини ўрганишдан завқ олган кунларим — йўқотишдан, йиғишдан, сочишдан, ҳар қандай камчилигимга оптимистларча қарашдан топган бахт туйғуси юқоридаги истак ва эҳтиросларни уйғотган эди. Нима бўлганда ҳам Азиз Несин турк адабиётини, турк насрини бир-неча даражага кўтариб қўйди ва уни истеҳком каби мустаҳкам, капалак каби нозик асарлар билан бойитди. Кулиб турган ва ғазабланган асарлар билан! Davomini o'qish

Jo’rjiy Zaydon. Farg’ona kelini. Tarixiy romanning kitob va audio nusxalari

Ashampoo_Snap_2018.02.10_15h52m35s_011_.png   Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг  кўпгина  мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish

Hermann Hesse. Tungi chipor kapalak

14   ХХ аср олмон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ўзининг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари билан дунё адиблари орасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ёзувчининг, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «Демиан» каби асарлари катта довруқ қозонган. Шунингдек, «Ғилдираклар остида» романи, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси, «Курортдаги киши» қиссаси ҳам шулар жумласидандир. Davomini o'qish

Se Binsin. She’rlar

045   Хитойлик таниқли шоира, эссенавист, таржимон ва болалар ёзувчиси сифатида танилган Се Бинсин ижодий фаолиятини 1921 йилдан бошлаган. Унинг шеърларида япон шеърияти, хокку ва танка анъаналари, шу билан бирга буюк ҳинд шоири Рабиндринат Тагорнинг услубияти акс этган. Davomini o'qish

Umar Xayyom. Navruznoma

Ashampoo_Snap_2017.03.14_02h49m46s_001_.png    Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» рисоласи унинг тарихни, этнографияни, халқ урф-одатларини жуда мукаммал билганлигидан далолат беради. Биз бу рисолада Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган жуда кўп одатлар, ҳодисалар, афсоналарга дуч келамиз. Ҳозирги замонда ўтаётган Наврўз байрами билан Умар Хайём тасвир қилаётган даврдаги Наврўз байрами орасида катта фарқлар мавжудлигидан ҳайрон бўламиз. Davomini o'qish

Jek London. Oq so’yloq. Qissa & Anvar Namozov. Jek London: Hayot va ijod mashaqqatlariga basma-bas

021    XIX аср охири — XX аср бошларида Америкада яшаб, атиги қирқ йил умр кўрган машҳур адиб Жек Лондон улкан адабий мерос қолдириб кетган. Унинг «Мартин Иден», «Ёввойилар чақириғи», «Денгиз бўриси», «Темир товон» сингари романлари, юзлаб ҳикоялари жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган. Davomini o'qish