Voqif Sultonli. Kuy bag‘rida yashirilgan muhabbat

Ashampoo_Snap_2017.03.23_22h30m37s_002_.png    Мироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарин тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил этди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўлёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўраганди. Ҳукмдор мамнуният ила розилик билдирган, ўша ондаёқ унинг боғчасида мисли кўрилмаган ҳозирлик ишлари бошлаб юборилган эди.

Воқиф СУЛТОНЛИ
КУЙ БАҒРИДА ЯШИРИН МУҲАББАТ
001

Ulugh_Beg_Museum_2.JPGМироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарин тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил этди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўлёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўраганди. Ҳукмдор мамнуният ила розилик билдирган, ўша ондаёқ унинг боғчасида мисли кўрилмаган ҳозирлик ишлари бошлаб юборилган эди.

Икки ойдан ортиқ давом этган қурилиш ва таъмирлаш ишларида Табризнинг энг машҳур уста ва ҳунармандлари жалб этилди. Айни дамда боғча беҳад фусункор манзара касб этган, ранг-баранг гулларнинг атиридан бош айланар, жозибасидан кўз қамашарди. Нақшинкор йўлакларда бежирим табриз гиламлари тўшалган, ҳар қадамда ўрнатилган фонуслардан таралган шуълалар кечаси ҳам худди кундузгидек чор-атрофни чароғон этарди.

Бироздан кейин мажлис бошланишидан дарак бериб, енгил мусиқа садолари янгради. Гарчи айш-ишрат кечалари бу ерда тез-тез ўтказилса-да, боғча яқин орада бундай катта тараддудни кўрмаганди. Бунинг боиси ҳаммага маълум эди: бастакорнинг янги асари Амир Темурнинг суюкли набираси, Мироншоҳнинг ўғли Халил Султон га бағишланган эди.

Мироншоҳ ўсмирлик ёшига қадам қўйган ўғлини ўтган ёзда, Мовароуннаҳрга, соҳибқирон Амир Темур ҳузурига жўнатганди. Мақсади ўғлининг кўзлари очиш, жаҳонгирнинг сиёсат ва фотиҳлик борасидаги сабоқларидан баҳраманд этиш эди. Бироқ кўп ўтмай, соҳибқирон Халил Султоннинг саройдаги жориялардан бири – Шодимулкка кўнгил қўйиб, салтанат ишларига қизиқмай қўйганини Мироншоҳга етказган, бир муддат йигитчани Табризга, ўз отасининг ҳузурига жўнатишни маъқул кўрганди.

Мана, икки ойдирки, Халил Султон Табризда истиқомат қилаётир. Ҳар куни Самарқандга қайтиш учун изн сўраса-да, Мироншоҳ турли баҳоналар билан ўғлини йўлдан қайтарар, ҳаммаси вақт ҳукмида эканига ишонарди.

Саройда уюштирилаётган бу мажлис ҳам Халил Султонни оз бўлса-да, чалғитишга қаратилган эди

…Неча кундирки, Абдулқодир чексиз безовталик ила машқ қилар, ўзи ёзган мусиқанинг гўзаллигидан ҳайратини яширмаган чолғучилари билан асарни қайта-қайта ижро этишарди.
Ҳар гал ижрони маълум бир жойида тўхтатиб, янги оҳанглар, янги тузатишлар киритар, ушбу куйнинг мукаммал мусисиқий асарга айлантириш учун қўлидан келганини аямасди. Аммо борлиғини сариқпечак мисол ўраб олган безовталик унга тинчлик бермас. Қўлларига тушов солар, ҳаяжонини тобора оширарди.

“Ишқилиб чолғучилар унинг кўнглига ёқадиган тарзда ижро этишсин-да! Шунча садди-басга яраша ҳукмдорга маъқул келсин!”.

Мусиқа севикли ўғлига бағишллангани учун ўз аъёнлари ила мажлисга ташриф буюрган Мироншоҳ боғчанинг юқори қисмида қурилган тахтига кўтарилишдан аввал, ижрочиларга яқинлашиб, сўрашган бўлди. Мироншоҳ бир хил кўринишдаги сарой мусиқачиларининг ҳар бирини шахсан танирди, фақат биттасини танимади. Бу хонанда йигитни бастакорнинг ўзи асар ижроси учун атайин таклиф этганди. Ҳукмдор тахтига чиқишидан аввал мусиқачиларнинг ёнига келишидан мақсад ҳам янги йигит билан танишмоқ эди

Озғин жуссали, буғдойранг, хушбичимгина хонанда Мироншоҳ билан юзма-юз келганида, таомилга кўра, тиз чўкиб, бошини эгиб турди. Мироншоҳ ўрнидан туришга ижозат берди:
– Ўғлим, Озарбойжоннинг қаеридансан? – деб сўради.

– Мароғаликман, — деди йигит.
– Сенам мароғаликмисан?

Абдулқодир таъзим ила бир қадам олдинга чиқди:
– Ҳукмдорим, Мароғада туғилган ҳар бир инсоннинг гўзал нафаси бўлур!

Мироншоҳ хонандаги ижозат бериб, Абдулқодирнинг қўлтиғига кирди ва аъёнлари қуршовида уни тахт томон бошлади.

Ҳукмдор тахтига жойлашиб олгач, хонандаю созандалар унинг қаршисидан саф тортдилар. Ҳукмдорнинг ўнг тарафида ўғли Халил Султон, чап тарафда тахтнинг ёнига қўйилган курсида бастакор ўтирра, ҳамманинг бутун диққат-эътибори чолғучиларда эди. Оҳиста ўз чолғуларини созлай бошлаган ижрочилар бастакорнинг ишорасини кутишарди.

Зиёфат аҳли боғчада тўшалган гиламлар устида ўтириб олишганди. Хизматчилар қўлларидаг кумуш кўчалар билан меҳмонларга хушбўй шарбат ва қизил шароб, хилма-хил ширинликлар улашишарди.
Бастакор Мироншоҳнинг ижозати ила ижрочиларга ишора берди. Зариф мусиқа садолари кечанинг сукутини бузди. Сарой мажлислари анъанасига кўра, Аввал Амир Темур, кейин эса, Мироншоҳ шарафига басталанган куйлар чалинди. Кейин раққосалар хиром этди. Бироз танаффусдан кейин Султон Халил шарафига битилган “Навои Қумри”нинг ижро этилиши маълум қилинди. Бироз муддат боғчада сирли сукунат чўкди. Бояги хонанда йигитнинг ғайриоддий овози янграши билан мажлис аҳли бу овоз сеҳрига мафтун бўлиб қолди.

Хонанданинг нафис ижроси ҳар бир уйғоқ юракни сел қилишга қодир эди. Бутун анжуман ана шу соҳир оҳанглар измида эди. Нозик симлардан таралаётган гўзал унлар қоронғилик бағрига сингиб, кечани сокин аллаларди…

Бу Абдуқодирнинг ҳозирга қадар яратган ижод намуналари орасидан энг яхшиси эди. Унинг ўзи ҳам айни дамда дилрабо куй ва оҳанглар қанотида еттинчи фалакда сузиб юрарди.

…Абдулқодир Қумрининг муҳаббатини умрининг энг гуллаган дамларида елиб ўтган шаббодага қиёслар, фақат фожиа билан тугаган бу савдонинг ғамгин хаёлларини ҳар доим ўзидан йироқлатишга уриниб келарди. Бирор марта исмини айтиб чақирмаган бўлса-да, у гўзал чиндан қумрига – миитти, қушчага ўхшаб кетарди.

Бастакор аввал бу илоҳий севгисига қайтишни, Қумрини ёдга олишни истаганди. Бироқ бу севгининг ҳадик ва ҳаяжонидан қўрқарди ҳам. Ўша қизнинг муҳаббатига лойиқ эмаслигини, унга муносиб жавоб беролмаслигини ўйлаб, бу севгидан ўзини олиб қочган, бу муҳаббат самара бермаслигини ўйлаб, ўзини, келажагини алдаганди у.

Кейинчалик, бунинг имконсизлигини тушунди. Самарқандда яшаган йиллари Қумрини ўйлаб, тунлари бедор ўтадиган бўлди. Ватани, яқинларининг соғинчи ўша қизнинг тимсолида қиёфасида намоён бўлар, уни ҳаяжон ва андуҳга соларди.

Қишлоқма-қишлоқ, юртма-юз кезиб Қумрини излади. Уни топиш умидида Самарқанддан Бағдоду Арбилгача бўлган жойларни кезиб чиқди. Гўёки у қиз ҳеч қачон бу ёруғ оламда бўлмаган, туғилмаган, яшамагандек эди. Шу тариқа Амир Темурнинг неварасига бағишланган бу асар ўзи билмаган ҳолда “Навои Қумри”га айланганди.

Абдулқодир бу қўшиқни қўлига қалам олиб ёзмаганди. Бу оҳанглар унинг руҳидан, қалбидан сизиб, илоҳий ижод маҳсули ўлароқ майдонга келганди. У барча ҳисларини, туйғуларини борлиғидан сидириб, куйга айлантирганди.бу қўшиқ эмасди. Мусиқа эмасди. Уни эшитиб бўлмасди. Тинглаган одам борки, руҳи, бутун борлиғи титроққа тушар, инсон эканини, дард ичида туғилиб, ўлгунча қайғу кўланкасида яшашини англаб етарди.

Ҳозир мусиқани тинглаган ҳар киши унинг садолари, оҳанглари ичида яширинган илоҳий ишқни туяр, бу севгининг буюклиги, азамати ва қудратини тан оларди.

Бастакор Қумрининг сарой боғчаси яқинидаги ҳарамда, қоронғи ҳужранинг қалин пардали деразаси ортида ўтирган бу маҳзун сасларни юрак қонига сингдираётганидан бехабар эди. Йиллаб ахтаргани – ўзидан бир неча қадам нарида, чақирса овоз етадиган жойда пинҳон эканини қаердан ҳам билсин у шўрлик? Билмасдики, айни дамда соҳир куйнинг ўзига аталганини англаган қиз ўз ёғида ўзи қоврилар, исмсиз ҳислар ҳароратидан тобора эриб борарди.

Бу илоҳий таронанинг қудратига таслим бўлган Мироншоҳнинг қалбидан йиллар давомида эгаллаб олган қаҳр, зулм ва кибр ғуборлари тўзғиб, уларнинг ўрнини аллақандай софлик, беғуборлик ола бошлаганди. Унинг қулоқларига шу нафис оҳанглардан бошқа нарса кирмас, кўзлари ноаниқ кенгликларга маҳзун термилиб қолганди.

…Илкис Мироншоҳ тахтидан қалқиб туриши билан мусиқа тўхтаб қолди. Ҳали мусиқа таъсиридан чиқолмай туцрган мажлис аҳли ҳам саросима ичида ҳукмдорга тикилди. Мироншоҳ бояги, мусиқа тинглаётган чоғдаги ҳалим қиёфасини буткул унутганди. Қатъият чақнаб турган кўзлари бастакорга қадалди:

– Бу қўшиқ кимга аталган?

Бастакор кутилмаган саволдан ўзини йўқотиб қўйди. Аълоҳазрат нега буни энди сўраяпти? Асар унинг ўғлига аталганини шоҳ билмасмиди? Агар билмаса, букнча тараддуд ким учун кўрилди?
У ўзини имкон қадар қўлга олишга тиришди:

– Шаҳзода Халил Султонга атаб ёзганман, онҳазрат!
– Не жасорат ила менга ёлғон сўйларсен?

Абдулқодирнинг хаёлига ҳам келмаган бу айблов уни тамоман шошириб қўйди. Рангқути учди, нима жавоб беришни билмагани учун жим қолди.

– Бу асар муҳаббат ҳақидадир!

Мажлисда тош сукут ҳукм сурарди. Ҳамма нафас олишга ҳам қўрқиб, бу суҳбатнинг қандай якун топишини кутарди. Одамлар буюк бастакорнинг Мироншоҳ ғазабига учраганидан афсуслана бошлаган эдилар.

– Қўшиқни қайтадин ижро этингиз! – деди Абдулқодирга юзланаркан.

Яна боғ узра мусиқанинг оромбахш садолари оқа бошлади. Ҳукмдорнинг юзига қайта бошлаган мулойимлик ижрочиларга ҳам илҳом бахш этди.

Халил Султон ҳам ўзига бахшида этилган мусиқанинг сеҳридан маст эди. Бу соҳир садолар отасининг насиҳатлари ила бир мунча совуган ҳисларни яна аланга олдирганди. Самароқандда қолган Шодимулк бегимнинг ишқи яна унинг борлиғини ўз измига солганди.

Ё рабб! Бу бастакор унинг дилидан ўтган туйғуларни қандай сезди экан? Унинг ишқ қиссасини Абдулқодирга ким етказди экан?

Йигит ботинини остин-устун қилаётган бу саволларнинг азобидан . ўзини қўярга жой тополмасди.Бу мусиқани ҳозир Шодимулк ҳам эшитганида эди. Қизиқ, у ҳозир нималар қилаётган экан? Нималарни ўйлаётган бўлса? Бобоси уни ўлдириб юбормоқчи ҳам бўлганди. Бир амаллаб уни ўлимдан асраб қолди. Энди унинг ҳаётини ким қўриқлайди? Нега уни ажал остонасида қўйиб келди. Йўқ, айни дамда у Шодимулкнинг ёнида бўлиши керак. Шарт.

Султон Халил ўрнидан туриб сездирмай мажлисни тарк этди. Энди ҳеч қандай куч уни висолга элтувчи йўлдан қайтара олмасди. Мусиқа унинг-да қалбини афсунлаган, ўз изми ихтиёрига солганди. У яширин йўл билан саройдан чиқиб, отига минди. Арғумоғига қамчи босиб, ўзини худди тилсим каби ўзига тортаётган Самарқанд сари юзланди.

…Мусиқа тугагач, Мироншоҳ асар хусусида ўғлининг фикрини билмоқ учун ўнг тарафига ўгирилганида, ҳеч кимни кўрмади. Кўнгли бир нохушликни сезгандек, дарҳол хуфиябошини чақириб, ўғлининг қаердалигини сўради. Кўз очиб юмгунча ташқарига чиқиб қайтган хуфиябоши Султон Халил отига миниб, саройни тарк этганини маълум қилди. Мироншоҳ соқчилар сардорига шаҳарнинг барча дарвозаларини, чиқиш йўлларини ёпиб, ўғлини ортга қайтаришни амр этди.

Аммо энди бундан наф йўқ, Султон Халилнинг оти қанот чиқариб учганди.

Ashampoo_Snap_2017.03.20_18h17m32s_002_.pngVoqif SULTONLI
KUY BAG‘RIDA YASHIRIN MUHABBAT
001

11695967_612226442248736_4457028333048010506_n.jpgMironshoh otasi Amir Temurning nazariga tushgan, shuhrati butun Sharqqa yoyilgan mashhur bastakor Abdulqodir Marog‘iyning yangi asarin tinglamoq uchun muhtasham anjuman tashkil etdi. Bastakor bir oy avval yozgan asarining qo‘lyozmasini unga taqdim etib, tortinibgina kichik bir anjuman o‘tkazishni so‘ragandi. Hukmdor mamnuniyat ila rozilik bildirgan, o‘sha ondayoq uning bog‘chasida misli ko‘rilmagan hozirlik ishlari boshlab yuborilgan edi.

Ikki oydan ortiq davom etgan qurilish va ta’mirlash ishlarida Tabrizning eng mashhur usta va hunarmandlari jalb etildi. Ayni damda bog‘cha behad fusunkor manzara kasb etgan, rang-barang gullarning atiridan bosh aylanar, jozibasidan ko‘z qamashardi. Naqshinkor yo‘laklarda bejirim tabriz gilamlari to‘shalgan, har qadamda o‘rnatilgan fonuslardan taralgan shu’lalar kechasi ham xuddi kunduzgidek chor-atrofni charog‘on etardi.

Birozdan keyin majlis boshlanishidan darak berib, yengil musiqa sadolari yangradi. Garchi aysh-ishrat kechalari bu yerda tez-tez o‘tkazilsa-da, bog‘cha yaqin orada bunday katta taraddudni ko‘rmagandi. Buning boisi hammaga ma’lum edi: bastakorning yangi asari Amir Temurning suyukli nabirasi, Mironshohning o‘g‘li Xalil Sulton ga bag‘ishlangan edi.

Mironshoh o‘smirlik yoshiga qadam qo‘ygan o‘g‘lini o‘tgan yozda, Movarounnahrga, sohibqiron Amir Temur huzuriga jo‘natgandi. Maqsadi o‘g‘lining ko‘zlari ochish, jahongirning siyosat va fotihlik borasidagi saboqlaridan bahramand etish edi. Biroq ko‘p o‘tmay, sohibqiron Xalil Sultonning saroydagi joriyalardan biri – Shodimulkka ko‘ngil qo‘yib, saltanat ishlariga qiziqmay qo‘yganini Mironshohga yetkazgan, bir muddat yigitchani Tabrizga, o‘z otasining huzuriga jo‘natishni ma’qul ko‘rgandi.

Mana, ikki oydirki, Xalil Sulton Tabrizda istiqomat qilayotir. Har kuni Samarqandga qaytish uchun izn so‘rasa-da, Mironshoh turli bahonalar bilan o‘g‘lini yo‘ldan qaytarar, hammasi vaqt hukmida ekaniga ishonardi.

Saroyda uyushtirilayotgan bu majlis ham Xalil Sultonni oz bo‘lsa-da, chalg‘itishga qaratilgan edi

…Necha kundirki, Abdulqodir cheksiz bezovtalik ila mashq qilar, o‘zi yozgan musiqaning go‘zalligidan hayratini yashirmagan cholg‘uchilari bilan asarni qayta-qayta ijro etishardi.

Har gal ijroni ma’lum bir joyida to‘xtatib, yangi ohanglar, yangi tuzatishlar kiritar, ushbu kuyning mukammal musisiqiy asarga aylantirish uchun qo‘lidan kelganini ayamasdi. Ammo borlig‘ini sariqpechak misol o‘rab olgan bezovtalik unga tinchlik bermas. Qo‘llariga tushov solar, hayajonini tobora oshirardi.

“Ishqilib cholg‘uchilar uning ko‘ngliga yoqadigan tarzda ijro etishsin-da! Shuncha saddi-basga yarasha hukmdorga ma’qul kelsin!”.

Musiqa sevikli o‘g‘liga bag‘ishllangani uchun o‘z ayonlari ila majlisga tashrif buyurgan Mironshoh bog‘chaning yuqori qismida qurilgan taxtiga ko‘tarilishdan avval, ijrochilarga yaqinlashib, so‘rashgan bo‘ldi. Mironshoh bir xil ko‘rinishdagi saroy musiqachilarining har birini shaxsan tanirdi, faqat bittasini tanimadi. Bu xonanda yigitni bastakorning o‘zi asar ijrosi uchun atayin taklif etgandi. Hukmdor taxtiga chiqishidan avval musiqachilarning yoniga kelishidan maqsad ham yangi yigit bilan tanishmoq edi

Ozg‘in jussali, bug‘doyrang, xushbichimgina xonanda Mironshoh bilan yuzma-yuz kelganida, taomilga ko‘ra, tiz cho‘kib, boshini egib turdi. Mironshoh o‘rnidan turishga ijozat berdi:
– O‘g‘lim, Ozarboyjonning qayeridansan? – deb so‘radi.

– Marog‘alikman, — dedi yigit.
– Senam marog‘alikmisan?

Abdulqodir ta’zim ila bir qadam oldinga chiqdi:
– Hukmdorim, Marog‘ada tug‘ilgan har bir insonning go‘zal nafasi bo‘lur!

Mironshoh xonandagi ijozat berib, Abdulqodirning qo‘ltig‘iga kirdi va ayonlari qurshovida uni taxt tomon boshladi.

Hukmdor taxtiga joylashib olgach, xonandayu sozandalar uning qarshisidan saf tortdilar. Hukmdorning o‘ng tarafida o‘g‘li Xalil Sulton, chap tarafda taxtning yoniga qo‘yilgan kursida bastakor o‘tirra, hammaning butun diqqat-e’tibori cholg‘uchilarda edi. Ohista o‘z cholg‘ularini sozlay boshlagan ijrochilar bastakorning ishorasini kutishardi.

Ziyofat ahli bog‘chada to‘shalgan gilamlar ustida o‘tirib olishgandi. Xizmatchilar qo‘llaridag kumush ko‘chalar bilan mehmonlarga xushbo‘y sharbat va qizil sharob, xilma-xil shirinliklar ulashishardi.
Bastakor Mironshohning ijozati ila ijrochilarga ishora berdi. Zarif musiqa sadolari kechaning sukutini buzdi. Saroy majlislari an’anasiga ko‘ra, Avval Amir Temur, keyin esa, Mironshoh sharafiga bastalangan kuylar chalindi. Keyin raqqosalar xirom etdi. Biroz tanaffusdan keyin Sulton Xalil sharafiga bitilgan “Navoi Qumri”ning ijro etilishi ma’lum qilindi. Biroz muddat bog‘chada sirli sukunat cho‘kdi. Boyagi xonanda yigitning g‘ayrioddiy ovozi yangrashi bilan majlis ahli bu ovoz sehriga maftun bo‘lib qoldi.

Xonandaning nafis ijrosi har bir uyg‘oq yurakni sel qilishga qodir edi. Butun anjuman ana shu sohir ohanglar izmida edi. Nozik simlardan taralayotgan go‘zal unlar qorong‘ilik bag‘riga singib, kechani sokin allalardi…

Bu Abduqodirning hozirga qadar yaratgan ijod namunalari orasidan eng yaxshisi edi. Uning o‘zi ham ayni damda dilrabo kuy va ohanglar qanotida yettinchi falakda suzib yurardi.

…Abdulqodir Qumrining muhabbatini umrining eng gullagan damlarida yelib o‘tgan shabbodaga qiyoslar, faqat fojia bilan tugagan bu savdoning g‘amgin xayollarini har doim o‘zidan yiroqlatishga urinib kelardi. Biror marta ismini aytib chaqirmagan bo‘lsa-da, u go‘zal chindan qumriga – miitti, qushchaga o‘xshab ketardi.

Bastakor avval bu ilohiy sevgisiga qaytishni, Qumrini yodga olishni istagandi. Biroq bu sevgining hadik va hayajonidan qo‘rqardi ham. O‘sha qizning muhabbatiga loyiq emasligini, unga munosib javob berolmasligini o‘ylab, bu sevgidan o‘zini olib qochgan, bu muhabbat samara bermasligini o‘ylab, o‘zini, kelajagini aldagandi u.

Keyinchalik, buning imkonsizligini tushundi. Samarqandda yashagan yillari Qumrini o‘ylab, tunlari bedor o‘tadigan bo‘ldi. Vatani, yaqinlarining sog‘inchi o‘sha qizning timsolida qiyofasida namoyon bo‘lar, uni hayajon va anduhga solardi.

Qishloqma-qishloq, yurtma-yuz kezib Qumrini izladi. Uni topish umidida Samarqanddan Bag‘dodu Arbilgacha bo‘lgan joylarni kezib chiqdi. Go‘yoki u qiz hech qachon bu yorug‘ olamda bo‘lmagan, tug‘ilmagan, yashamagandek edi. Shu tariqa Amir Temurning nevarasiga bag‘ishlangan bu asar o‘zi bilmagan holda “Navoi Qumri”ga aylangandi.

Abdulqodir bu qo‘shiqni qo‘liga qalam olib yozmagandi. Bu ohanglar uning ruhidan, qalbidan sizib, ilohiy ijod mahsuli o‘laroq maydonga kelgandi. U barcha hislarini, tuyg‘ularini borlig‘idan sidirib, kuyga aylantirgandi.bu qo‘shiq emasdi. Musiqa emasdi. Uni eshitib bo‘lmasdi. Tinglagan odam borki, ruhi, butun borlig‘i titroqqa tushar, inson ekanini, dard ichida tug‘ilib, o‘lguncha qayg‘u ko‘lankasida yashashini anglab yetardi.

Hozir musiqani tinglagan har kishi uning sadolari, ohanglari ichida yashiringan ilohiy ishqni tuyar, bu sevgining buyukligi, azamati va qudratini tan olardi.

Bastakor Qumrining saroy bog‘chasi yaqinidagi haramda, qorong‘i hujraning qalin pardali derazasi ortida o‘tirgan bu mahzun saslarni yurak qoniga singdirayotganidan bexabar edi. Yillab axtargani – o‘zidan bir necha qadam narida, chaqirsa ovoz yetadigan joyda pinhon ekanini qayerdan ham bilsin u sho‘rlik? Bilmasdiki, ayni damda sohir kuyning o‘ziga atalganini anglagan qiz o‘z yog‘ida o‘zi qovrilar, ismsiz hislar haroratidan tobora erib borardi.

Bu ilohiy taronaning qudratiga taslim bo‘lgan Mironshohning qalbidan yillar davomida egallab olgan qahr, zulm va kibr g‘uborlari to‘zg‘ib, ularning o‘rnini allaqanday soflik, beg‘uborlik ola boshlagandi. Uning quloqlariga shu nafis ohanglardan boshqa narsa kirmas, ko‘zlari noaniq kengliklarga mahzun termilib qolgandi.

…Ilkis Mironshoh taxtidan qalqib turishi bilan musiqa to‘xtab qoldi. Hali musiqa ta’siridan chiqolmay tutsrgan majlis ahli ham sarosima ichida hukmdorga tikildi. Mironshoh boyagi, musiqa tinglayotgan chog‘dagi halim qiyofasini butkul unutgandi. Qat’iyat chaqnab turgan ko‘zlari bastakorga qadaldi:

– Bu qo‘shiq kimga atalgan?

Bastakor kutilmagan savoldan o‘zini yo‘qotib qo‘ydi. A’lohazrat nega buni endi so‘rayapti? Asar uning o‘g‘liga atalganini shoh bilmasmidi? Agar bilmasa, bukncha taraddud kim uchun ko‘rildi?
U o‘zini imkon qadar qo‘lga olishga tirishdi:

– Shahzoda Xalil Sultonga atab yozganman, onhazrat!
– Ne jasorat ila menga yolg‘on so‘ylarsen?

Abdulqodirning xayoliga ham kelmagan bu ayblov uni tamoman shoshirib qo‘ydi. Rangquti uchdi, nima javob berishni bilmagani uchun jim qoldi.

– Bu asar muhabbat haqidadir!

Majlisda tosh sukut hukm surardi. Hamma nafas olishga ham qo‘rqib, bu suhbatning qanday yakun topishini kutardi. Odamlar buyuk bastakorning Mironshoh g‘azabiga uchraganidan afsuslana boshlagan edilar.

– Qo‘shiqni qaytadin ijro etingiz! – dedi Abdulqodirga yuzlanarkan.

Yana bog‘ uzra musiqaning orombaxsh sadolari oqa boshladi. Hukmdorning yuziga qayta boshlagan muloyimlik ijrochilarga ham ilhom baxsh etdi.

Xalil Sulton ham o‘ziga baxshida etilgan musiqaning sehridan mast edi. Bu sohir sadolar otasining nasihatlari ila bir muncha sovugan hislarni yana alanga oldirgandi. Samaroqandda qolgan Shodimulk begimning ishqi yana uning borlig‘ini o‘z izmiga solgandi.

Yo rabb! Bu bastakor uning dilidan o‘tgan tuyg‘ularni qanday sezdi ekan? Uning ishq qissasini Abdulqodirga kim yetkazdi ekan?

Yigit botinini ostin-ustun qilayotgan bu savollarning azobidan . o‘zini qo‘yarga joy topolmasdi.Bu musiqani hozir Shodimulk ham eshitganida edi. Qiziq, u hozir nimalar qilayotgan ekan? Nimalarni o‘ylayotgan bo‘lsa? Bobosi uni o‘ldirib yubormoqchi ham bo‘lgandi. Bir amallab uni o‘limdan asrab qoldi. Endi uning hayotini kim qo‘riqlaydi? Nega uni ajal ostonasida qo‘yib keldi. Yo‘q, ayni damda u Shodimulkning yonida bo‘lishi kerak. Shart.

Sulton Xalil o‘rnidan turib sezdirmay majlisni tark etdi. Endi hech qanday kuch uni visolga eltuvchi yo‘ldan qaytara olmasdi. Musiqa uning-da qalbini afsunlagan, o‘z izmi ixtiyoriga solgandi. U yashirin yo‘l bilan saroydan chiqib, otiga mindi. Arg‘umog‘iga qamchi bosib, o‘zini xuddi tilsim kabi o‘ziga tortayotgan Samarqand sari yuzlandi.

…Musiqa tugagach, Mironshoh asar xususida o‘g‘lining fikrini bilmoq uchun o‘ng tarafiga o‘girilganida, hech kimni ko‘rmadi. Ko‘ngli bir noxushlikni sezgandek, darhol xufiyaboshini chaqirib, o‘g‘lining qayerdaligini so‘radi. Ko‘z ochib yumguncha tashqariga chiqib qaytgan xufiyaboshi Sulton Xalil otiga minib, saroyni tark etganini ma’lum qildi. Mironshoh soqchilar sardoriga shaharning barcha darvozalarini, chiqish yo‘llarini yopib, o‘g‘lini ortga qaytarishni amr etdi.

Ammo endi bundan naf yo‘q, Sulton Xalilning oti qanot chiqarib uchgandi.

09

(Tashriflar: umumiy 278, bugungi 1)

2 izoh

  1. Ассалому алайкум,ҳурматли адиб,матнда берилган мусиқий сўзи мусисиқй шаклда хато ёзилибди.Асарнинг мазмуни, образлари таниш бўлса-да,мени маълум вақт мозийга етаклади, адиб Воқиф Султонлининг маҳорати ҳам шунда.Раҳмат!Лавҳа улуғ Алишер Навоийнинг кўнгил ишини мулк ишидан юқори қўйган Халил Султон каби ҳукмдорлар ҳақида шоҳ Баҳром мисолида «Йиғлағу йўқки, кулги янглиғ иш», деб ёзган огоҳликка йўғрилган шарҳини ёдга солди.

Izoh qoldiring