Эркинлик — фалсафий тушунча эканини биламан. Бу мени қизиқтирмайди. Қуллар фалсафа билан қизиқмайдилар-ку. Хоҳлаган жойингга кета олсанг — энг катта эркинлик шу! …… Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Yuriy Kazakov. Teddi. Hikoya.
Бир неча йил аввал ажойиб шоир укам Ориф Толиб томонидан таржима қилинган Юрий Казаковнинг «Хунук» ҳикоясини сизга тақдим этаётганда мана бу мухтасар кириш сўзини ёзган эканман: Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Uchinchi hikoya: Binoyidek kostyum
Ҳозир ҳам кийинишимнинг мазаси йўқ. Авваллари-ку жуда ёмон кийинардим. Совет Иттифоқида яшаган кезларимда шунақа ёмон кийинардимки, ҳатто бунинг учун дакки ҳам ердим. Эсимда, Пушкин қўриқхонасининг директори бир куни менга шундай деган эди: — Ўртоқ Довлатов, сиз ўзингизнинг бесўнақай шимингиз билан бу жойлардаги байрамона муҳитни бузяпсиз… Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. Chemodan. Ikkinchi hikoya: Amaldorning tuflisi
Мусиқа тинди. Атрофни чулғаган сукунат ичида кимдир кулиб юборди. Бир лаҳзадан кейин бутун майдон қаҳ-қаҳ уриб кулабошлаганди. Фақат бир кишигина кулмас эди. Бу одам ленинградлик ҳайкалтарош Виктор Дрижаков эди. Унинг чеҳрасидаги даҳшат ифодаси аста-секин лоқайдлик ва ночорлик ифодаси билан алмашди. Хўш, нима бўлган эди? Шўринг қурғур ҳайкалтарош Лениннинг шапкасини иккита ишлаб қўйипти. Биттаси доҳийнинг бошида. Иккинчисини қўлида чангаллаб олган. Мансабдорлар расвоси чиққан ҳайкалнинг устига апил-тапил парда ёпишди. Davomini o'qish
Sergey Dovlatov. «Chemodan» kitobidan. Muqaddima va birinchi hikoya: Fin paypog’i
Сергей Довлатовнинг таржимаи ҳолига қизиққан китобхон унинг асарларини ўқиб кўрса кифоя. Китобийликдан, анъанавий қонун- қоидалардан бирмунча йироқ, ҳаёт ҳақиқатини бўямай-бежамай акс эттирган бу асарларни муаллиф умрининг бадиий солномаси дейиш мумкин. Буни журналхонларга тақдим этилаётган ёзувчининг энг машҳур асари — ҳикоялардан иборат «Чемодан» қиссасидан ҳам билса бўлади. Davomini o'qish
Haynrix Hayne. Mehr — go’zallikdan ustun & Haynrix Hayne. Germaniya qish ertagi
Буюк олмон шоири Ҳайнрих Ҳайне мукаммалликка интилган, шахс эркинлиги учун курашган, ўзлигини таниган инсон сифатида адабиёт ихлосмандлари хотирасида ёрқин намоён бўлаверади. Унинг ижодида қатъий оҳангда немис халқи ҳаётидаги ижтимоий-маиший муаммолар, кишиларда учрайдиган мешчанлик, худбинлик каби салбий иллатлар қораланади. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov bilan hayot va adabiyot haqida suhbat
Саҳифа Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади
Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Davomini o'qish
Saygyo. Kuz, qish va muhabbat qo’shiqlari
Саҳифа улуғ япон шоири Сайгё таваллудининг 900 йиллигига бағишланади
Сайгё ўз шеърларида эзгулик ғалабасини куйлайди, табиат билан инсонни севишга чақиради. Басёнинг умр йўлига бағишланган асарда шоирнинг шогирди Кикай ёзади:»Басё шундай дерди:» Юрагимизни мафтун этгувчи гулу чечаклар, какку, ой ва қор аслида бўшлиқдай бир гап.Аммо, улар таъсирида ёзилажак шеър асл ва юксак сўзлардан иборат эмасми? Улар оддий гул, какку, ой ва қор ҳақида эмас, инсоннинг асл туйғуларини акс эттиради». Davomini o'qish
Yes Soya. She’rlar
Устоз, шу кунларда бир шоир таржимаси устида ишлаяпман. Ес Соя (асл исми — Евгений Соя) исмли бу шоир ёш бўлишига қарамай, ҳозир Россияда энг машхур шоирлар сирасига киради. Асли Украиниядан, 1992 йилда Одесса шаҳрида туғилган. Абдулазизхон ака (Акрамов) ўқиб кўришни тавсия қилганди. Кейин таржимага киришдим, чунки унинг шеърлари менда яхши таассурот қолдирди. Гап, албатта, унинг ажнабий сўзлардан фойдаланиб туриши ё грамматика қоидаларига риоя қилмаслигида эмас, унинг ўзига хос дунёси бор экан (Рафиқ Сайдуллонинг мактубидан). Davomini o'qish
Shota Rustaveli. Yo’lbars terisini yopingan pahlavon.
Ўрта аср грузин адабиётининг буюк намояндаси Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони грузин адабиёти тарихида фахрли ўрин эгаллайди. Бу достон Ўрта аср Шарқ адабиётларида яратилган кўп асарлардан ўзининг диний-мистик мотивлардан холи бўлганлиги билан ажралиб туради. Достонда инсон, инсоннинг муҳаббати, қаҳрамонлиги улуғланади. Davomini o'qish
Jak Prever. She’rlar.
ХХ аср шеъриятининг ёрқин вакили Жак Превер шеърларини ўзбек тилига ўндан ортиқ ижодкорлар таржима қилишган. Шу далилнинг ўзи француз шоири нечоғли таниқли ва суюкли бўлиб қолаётганини исботлайди. Davomini o'qish
Kobayashi Issa. She’rlar
.
Исса ижоди япон шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Умуман, қадимий япон шеърини Басё ва Иссасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Исса учликлари (хайку ёки хокку) ва бешликлари (танка) шоирнинг болаларча соф туйғулари, оддий халққа хос иборалар, суҳбат тарзида берилиши билан ажралиб туради. Шоирдан йигирма мингга яқин шеърлар ва хайга жанрида яратилган расмлар мерос қолди. Davomini o'qish
