Saygyo. Kuz, qish va muhabbat qo’shiqlari

0045Саҳифа улуғ япон шоири Сайгё таваллудининг 900 йиллигига бағишланади

   Сайгё ўз шеърларида эзгулик ғалабасини куйлайди, табиат билан инсонни севишга чақиради. Басёнинг умр йўлига бағишланган асарда шоирнинг шогирди Кикай ёзади:»Басё шундай дерди:» Юрагимизни мафтун этгувчи гулу чечаклар, какку, ой ва қор аслида бўшлиқдай бир гап.Аммо, улар таъсирида ёзилажак шеър асл ва юксак сўзлардан иборат эмасми? Улар оддий гул, какку, ой ва қор ҳақида эмас, инсоннинг асл туйғуларини акс эттиради». Davomini o'qish

Yes Soya. She’rlar

067   Устоз, шу кунларда бир шоир таржимаси устида ишлаяпман. Ес Соя (асл исми — Евгений Соя) исмли бу шоир ёш бўлишига қарамай, ҳозир Россияда энг машхур шоирлар сирасига киради. Асли Украиниядан, 1992 йилда Одесса шаҳрида туғилган. Абдулазизхон ака (Акрамов) ўқиб кўришни тавсия қилганди. Кейин таржимага киришдим, чунки унинг шеърлари менда  яхши таассурот қолдирди. Гап, албатта, унинг ажнабий сўзлардан фойдаланиб туриши ё грамматика қоидаларига риоя қилмаслигида эмас, унинг ўзига хос дунёси бор экан (Рафиқ Сайдуллонинг мактубидан). Davomini o'qish

Shota Rustaveli. Yo’lbars terisini yopingan pahlavon.

091   Ўрта аср грузин адабиётининг буюк намояндаси Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони грузин адабиёти тарихида фахрли ўрин эгаллайди. Бу достон Ўрта аср Шарқ адабиётларида яратилган кўп асарлардан ўзининг диний-мистик мотивлардан холи бўлганлиги билан ажралиб туради. Достонда инсон, инсоннинг муҳаббати, қаҳрамонлиги улуғланади. Davomini o'qish

Kobayashi Issa. She’rlar

09    .
Исса ижоди япон шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллайди. Умуман, қадимий япон шеърини Басё ва Иссасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Исса учликлари (хайку ёки хокку) ва бешликлари (танка) шоирнинг болаларча соф туйғулари, оддий халққа хос иборалар, суҳбат тарзида берилиши билан ажралиб туради. Шоирдан йигирма мингга яқин шеърлар ва хайга жанрида яратилган расмлар мерос қолди. Davomini o'qish

Bahriye Üçok. İslâm devletlerinde kadın hükümdarlar & Бахрие Учок. Женщины-правительницы в мусульманских государствах & Mahkam Mahmud. Sharqning hukmdor ayollari

044

   Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган. Davomini o'qish

Haynrix Hayne. Ishqiy qo’shiqlar. Abdulla Sher tarjimalari

09

13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.

   Машҳур  олмон шоири Ҳайнрих Ҳайненинг(1797–1856) лирикаси Ойбек, Миртемир, Хайриддин Салоҳ каби ўзбек ижодкорлари таржимасида шеърхонларимиз орасида шуҳрат қозонган. Зеро, Ҳайне лирик туркумлардан ташкил топган ўзига хос шеърий роман яратган шоир. Уни муаллиф “Қўшиқлар китоби” деб номлаган . Таниқли шоиримиз Абдулла Шер ана шу буюк асарни аслиятдан таржима қилди. Қуйида мазкур асарга оид “Ишқий қўшиқлар” туркумидан баъзи шеърларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish

Grem Grin. Gʻoratgar maktublar

005     Картер Жулиядан ҳеч нимани яширмасди, Жозефина билан ўтказган ўн йиллик машаққатли ҳаёти борми, аёлнинг ғайриоддий қизғанишларию энг нозик дақиқаларда кўтарадиган жанжаллари борми, бари ҳақида у Жулияга оқизмай-томизмай сўзлаб берганди. Davomini o'qish

Li Bay. She’rlar

09

     Ўзбек зиёлиси учун Алишер Навоий билан Мирзо Бобур қанчалик азиз ва фахрли номлар бўлса, хитойлик учун Ли Бай ва Ду Фу шундай қимматли ва суюкли номлардир. Ли Бай шеърияти Хитой мумтоз шеъриятининг сардафтари ҳисобланади. Биз авваллари ҳамма нарсани рус тилидан айнан олишга ўрганганимиз учун  шоирнинг номи ўзбек тилидаям Ли Бо тарзида ифодаланиб келинган. Аслида  талаффуз этилишидан келиб чиқиб бу ном Ли Бай тарзида қўлланиши лозим эди. Davomini o'qish

Najib Fozil Kisakurak. She’rlar

0911

Атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак шеърларида чуқур тафаккурга чорлов, ўлим ва ёлғизлик мавзулари ўзига хос услуб ва бадиий жиҳатдан мукаммал бир тарзда тараннум этилади. Шеьрларида халқона оҳанг билан биргаликда франсуз шеъриятининг таъсири кўринади. Davomini o'qish

Sao Chji. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

04    Ўз даврининг энг таниқли шоири ҳисобланган Сао Чжи мумтоз хитой шеъриятининг ўлмас асарларидан бири ҳисобланган “Ло дарёсининг малаги” номли машҳур қасида муаллифи. Шоир туғилган оила Хитой тарихида алоҳида ўрин тутади. Шоир ҳаёти афсонавий тус олиб ҳозиргача хитойликларнинг қизиқишига сазовор бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Dino Bussati. O’liklar nega tirilmaydi

055     Скрипкасоз уста Амедео Торти ва унинг хотини қаҳва ичмоқда эдилар. Болалар аллақачон ухлаб қолган, эр-хотин одатдагидек жимгина ўлтиришарди. Бирданига хотини сўз бошлаб қолди:
— Сенга нима деб айтишни ҳам билмайман… Кун бўйи аллақандай ғалати бўлиб юрибман… Назаримда худди кечқурун бизникига Аппашер кириб келадигандек.
Davomini o'qish