Fazıl Say. ‘Nazım Oratoryosu’ & Nozim Hikmatning o’zi o’qigan she’rlari

082 15 январ — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

   Мен бу яқин йилларда шеър ва мусиқанинг бундайин омухта ва ҳаяжонли уйғунлиги намоён бўлган бошқа бирон бир асарни кўрмаганман, эшитмаганман. Буюк Нозим Ҳикматнинг бетакрор шеърияти, мусиқада мўжизалар яратаётган бастакор Фозил Сайнинг сеҳрли оҳанглари, шеърларни ўқиган Генжо Эркалнинг нодир ижроси, вокалда  Сертаб Эренер, Гувонч Дагустун, Ирем Алпай ва қизалоқ солист Кансу Танжанинг диллларни ларзага солувчи овозлари мужассам бўлган буюк асар олдида бошимни эгаман.
Davomini o'qish

Aziz Said. Yurakni o’padi momoguldurak

Ashampoo_Snap_2018.01.14_21h49m53s_001_.png15 январь – Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

Сўзим билсанг шундайин, олтин кўмган ердайин, ёвга армон шердайин, унут бўлмас йилдайин, қорадан оқни, тўқдан очни, йиғидан кулгуни, урушдан омонликни, милтиқдан кетмонни афзал билган, овози бўғилганда бармоғи билан куйлаган, қўлига кишан тушганда юраги билан сўйлаган одам ҳақида. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Hikoyalar & Aziz Nesin. Futbol qiroli

Ashampoo_Snap_2017.12.07_16h57m55s_001_.png       20 декабр — Атоқли турк адиби Азиз Несин таваллуд топган кун

   Дунёга машҳур турк адибининг ҳикояларини тақдим этар эканмиз, улардан бири: «Махсус топшириқ» номли ҳикояни ўзбек газетачилари ўқимаслигини маслаҳат берамиз… Davomini o'qish

Turk oshiq she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.10.12_17h31m57s_004_.png   Туркия адабиётида соз шоирлари ва ошиқлар номи билан танилган, муайян маънода, қадимий турк бахшичилик адабиёти анъаналарини давом эттирган ижодкорлар қолдирган мерос бойлиги ва ранг-баранглиги билан, шу бугунгача давом этиб келаётгани билан аҳамиятлидир. Бугун сизга турк ошиқ шоирлари: Юнус Эмро, Пир Султон Абдал, Қорачаўғлон, Қул Меҳмат, Қул Мустафо, Ошиқ Емроҳ ва Ошиқ Вейсал ижодининг намуналари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Po’lat Zohidov. Kun tug’ardin kun botarg’a so’zi yetgan zot.

Ashampoo_Snap_2017.03.12_16h17m09s_006_.png   Адиб Носируддин Рабғузий қутлуғ нисбаси ва ноёб мумтоз асари орқали ўзбек халқи номи ва этногенезига доир муҳим маълумотни ўзида мужассамлантириб турибди. Амударё қуйи оқимидаги туғилган юрти Работи ўғузни дунёга танитар экан, айни вақтда ўзбекнинг қадимий ўзаги ўғуз эканлигини ҳам далолатлаб турибди. “Кун туғардин кун ботарға кошки тегса сўзларим”, деб орзу қилган ҳазрат Рабғузий хотираси учун ҳам бу улуғ саодатдир. Davomini o'qish

O’rtada begona yo’q. Yozuvchi Nosir Fozilov bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.11.09_23h11m50s_011_.png     Ватанимиз қадимий Туркистон ўзининг шон-шавкатли тарихига эга. Кейинги минг йилликларни қўйинг, ҳатто милоддан аввалги бу ерлар билан боғлиқ манбалар бор. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, барча қўшни давлатлар ўқув юртларида «Туркистон ёки Турон тарихи» деган фан ўқитилса… Davomini o'qish

Ali Oqbosh. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.08.17_16h59m15s_003_.png    Таржимондан: Али Оқбош ҳозирги замон турк шоири. У 1941 йилда туғилган. Истанбул университети адабиёт факультетида таҳсил олган. Ўнга яқин китобнинг муаллифи. Камина Али Оқбош билан Туркия сафарида танишдим. Ва унинг бир неча шеърларини турк туркчасидан ўзбек туркчасига табдил қилдим. Шулардан бир жуфтини муҳтарам газетхонларимиз эътиборига ҳавола этаман. Davomini o'qish

Kengesbay Karimov. Og‘abiy & Anvar Allamberganov. Roman haqida

Ashampoo_Snap_2017.10.01_14h47m07s_002_.png    Саҳифада қорақалпоқ ёзувчиси  Кенгесбой Каримовнинг “Оғабий” романининг биринчи китоби  ва мазкур асар  таҳлил қилинган ҳамда муаллиф маҳорати, асарнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтилган мақола билан билан танишасиз.

Davomini o'qish

Voqif Sultonli. O’n uchinchi palata

032    Хотинининг ўлими унинг тинч ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Бугунгача ҳаёт, тақдир, дунёнинг бошию охири ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Фақат бу ўлим зулматни тилиб ўтган чақмоқ сингари уни сергак торттирди… Davomini o'qish

Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni

a7036f3487a1a851dafe70e75f57c117.png   Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish

O’rxon Kamol. Bezori

Ashampoo_Snap_2016.10.09_18h40m37s_002_.png15 сентябрь — Ўрхон Камол таваллуд топган кун

      Кундузги чироқ билан ёритилган ресторан деразасининг рўпарасида ўтирган бақалоқ амаки жулдурвоқига бақрайиб қараб турарди. Бир вақтлар унинг ўзи ҳам мана шундай безори бўлиб, апрелнинг совуқ кунларида тош кўчаларида оёқ яланг юрар, кийимлари ҳам худди шу йигитчаникига ўхшарди, ресторан ойнаси орқали кавшанаётган хўрандаларга оч кўзлари билан тикилиб қарарди. У ҳам отасиз, онасиз ҳамда хола-аммасиз ўсди-ю, лекин бари бир одам бўлиб етишди.. Davomini o'qish

Ikki qoraqalpoq shoiri: Jiyanboy Izboskan, Hikmatilla Ayimbet

Ashampoo_Snap_2017.08.17_17h44m27s_004_a.png    Узоқ йиллар аввал, 1978 йили Москвада бир гуруҳ шоирлар — ўзбек шеьрияти кенжа авлодининг ижодий ҳисоботи бўлиб ўтган эди. Бу анжуманга менинг бир гуруҳ ижодкор тенгдошларим билан бир қаторда Қорақалпоғистондан Жиянбой Избоскан ва Ҳикматилло Айимбетлар ҳам қатнашган эдилар. Биз ўшанда танишган эдик. Davomini o'qish