Мен ана шу парвоз қилаётган галада бор-йўғи бир қушман. Мен турналарга қўшилиб учиб кетяпман ва ўзим ҳам турнаман. Мен турналар билан бирга қоронғу кечада юлдузларга қараб, кундузи экинзорлар ва шаҳарлар устидан учаман. Ўйларга толаман… Davomini o'qish
Bo'lim: Turk xalqlari tarixi, adabiyoti, madaniyati
Turk xalqlari adabiyotidan namunalar
Shayx Adabali. Usmon G’oziyga nasihatlar.
Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish
Olimning sharafli va mashaqqatli yo’li & Akademik İsa Əkbər oğlu Həbibbəyli — 70
Шу ойнинг ўртасида Озарбайжон ФА вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти директори, Миллий Мажлис депутати, академик, таниқли адабиётшунос олим, танқидчи, шоир ва драматург сифатида Озарбайжон илм-фан олами, адабий жамоатчиликда ном қозонган Исо Ҳаббибейли муборак 70 ёшни қаршилади. Сизга тақдим этилаётган мақола муаллифларига қўшилиб сайтимиз муштарийлари номидан устоз олимни самимий табриклаймиз… Davomini o'qish
Ramiz Asqar: Navoiy «Xamsa»sini ozarbayjon tiliga tarjima qilishni yakunlash arafasidaman!
Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. Адабиётшунос олим куни-кеча ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”сини озарбайжон тилига таржима қилиш ишларини якунлаш арафасида, ҳозир «Сабъаи сайёр» достонини ўгириш билан машғул эканини бизга хабар қилди. Davomini o'qish
Javlon Jadid. Xayrli kun, Brussel! & Xurshid Abdurashid. Uyg’urlarim
Оҳ, бу ҳайқириқлардан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уларнинг ҳар бир ноласи бутун танимни ич-ичидан парчалаб, бўлакларга бўлиб ташларди. Гўёки, қассоб кундасида гўшт каби ўтмас болта билан нимталанардим. Шунда менга нафрат-ла қараб турган қизил рўмол ўраган уйғур қизига кўзим тушиб қолди, негадир у Европарламентнинг маҳобатли биносига эмас, менга қараб қичқирарди… Davomini o'qish
Dovud G’oziy Benli. Bu yo’llar. Hikoya
Биз бу заминга мамлакатларимиз орасидаги алоқалар қайтадан яхшилана бошлаган паллада келгандик. Қаттиқ ишлаб, оёққа турдик. Андижонда ишлаб чиқарилган машиналардан бирини сотиб олдик. Ўшанда ҳам Ёсамин «Илло, хориж автомобилидан олайлик», деб ҳоли жонимга қўймаган эди. Энди эса ўзбек машинасининг шайдоси… Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Bo’tako’z. Audioqissa & Manqurt. Chingiz Aytmatov asari asosida havaskorlik spektakli
Ушбу саҳифада Чингиз Айтматовнинг муҳаббатга бағишланган энг гўзал асарларидан бири «Бўтакўз» қиссаси билан танишасиз. Шунингдек, Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган найман она ривоят-қиссаси асосида саҳналаштирилган «Манқурт» ҳаваскорлик спектаклини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Найман она ривоят-қиссасини эса мана шу саҳифада мутолаа қилишингиз мумкин.
Rashod Nuri Guntekin. Qon da’vosi. Audiokitob & G‘amsizning o‘limi. Hikoya & Ikki roman: Yashil kecha & Choliqushi
Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ғамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш… Davomini o'qish
Aziz Nesin. Tilingni tiy! & O’rxon Pomuq. Aziz Nesin o’lgan kun
Ҳамиша хаёлимда Азиз Несин ва унинг қандай ишлаганини ўрганишдан завқ олган кунларим — йўқотишдан, йиғишдан, сочишдан, ҳар қандай камчилигимга оптимистларча қарашдан топган бахт туйғуси юқоридаги истак ва эҳтиросларни уйғотган эди. Нима бўлганда ҳам Азиз Несин турк адабиётини, турк насрини бир-неча даражага кўтариб қўйди ва уни истеҳком каби мустаҳкам, капалак каби нозик асарлар билан бойитди. Кулиб турган ва ғазабланган асарлар билан! Davomini o'qish
Voqif Sultonli. Kuy bag‘rida yashirilgan muhabbat
Мироншоҳ отаси Амир Темурнинг назарига тушган, шуҳрати бутун Шарққа ёйилган машҳур бастакор Абдулқодир Мароғийнинг янги асарин тингламоқ учун муҳташам анжуман ташкил этди. Бастакор бир ой аввал ёзган асарининг қўлёзмасини унга тақдим этиб, тортинибгина кичик бир анжуман ўтказишни сўраганди. Ҳукмдор мамнуният ила розилик билдирган, ўша ондаёқ унинг боғчасида мисли кўрилмаган ҳозирлик ишлари бошлаб юборилган эди. Davomini o'qish
O’rxon Kamol. Kitob savdosi & «Turk hikoyalari» to’plami (1979)
Одам, китобларини сотишга аҳд қилди. Бутун кеча кроватида ағанаб чиқди. Ҳеч уйқуси келмади. «Китоб сотиш!» Кўнгли ғаш бўлиб, ниҳоят соат учларга бориб ухлай олди. Эрталаб турганда икки чаккаси зирқирарди. Ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювди. «Лекин китоб сотиш!..» Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov bilan hayot va adabiyot haqida suhbat
Саҳифа Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланади
Чингиз Айтматов… Бу ном бутун дунё китобхонларига жуда таниш ва қадрли. Буюк қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбобининг вафоти ҳақида тарқалган хабар жаҳон аҳлини қайғуга солди. Адиб ҳақли равишда ўзбек халқининг ҳам севимли ёзувчисига айланганди. Davomini o'qish
