Bahriye Üçok. İslâm devletlerinde kadın hükümdarlar & Бахрие Учок. Женщины-правительницы в мусульманских государствах & Mahkam Mahmud. Sharqning hukmdor ayollari

044

   Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган. Davomini o'qish

Najib Fozil Kisakurak. She’rlar

0911

Атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак шеърларида чуқур тафаккурга чорлов, ўлим ва ёлғизлик мавзулари ўзига хос услуб ва бадиий жиҳатдан мукаммал бир тарзда тараннум этилади. Шеьрларида халқона оҳанг билан биргаликда франсуз шеъриятининг таъсири кўринади. Davomini o'qish

Ertaga Samarqandda turkiy tilli yoshlar sheʼriyat anjumani boshlanadi

088   Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Самарқанд шеър оқшомлари” туркий тилли ёшлар анжумани ўтказилади. Унда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистондан таклиф этилган ёш ижодкорлар билан бирга ўзбекистонлик 25 нафар ёш шоир ҳам қатнашади. Davomini o'qish

Oshiq Umar. She’rlar

090   Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish

O’rxon Pomuq. Maktab alamlari va zavqlari.

07  Бошланғич синфда бир ора ёнимда ўтирган, узун қизил сочлари от думига ўхшаган бир қиз бор эди. Портфелининг ичи тишланган олмалар, бурда нонлар, нондан тўкилган кунжутлар, қаламлар, соч тасмалари билан аралаш-қуралаш бўларди, ўзи эса пала-партиш кийинарди, аммо ундан ва портфелидан келаётган хушбўй атир ҳиди мени унга боғлар, ҳар нарсани ўз оти билан айтиб, жасорат билан баён эта олишига ҳайрон қолар, ҳафта охирида уни кўрмасам, соғинардим. Davomini o'qish

Shoh Ismoil Xatoiy. G’azallar.

011   Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Davomini o'qish

Qorachao’g’lon. She’rlar

karacaoglan

  Қорачаўғлоннинг қаерда туғилгани ҳақида ҳозиргача аниқ тўхтам йўқ. Баъзи манбаларда у Қозон тоғи яқинидаги Фарсакда,бошқасида Османиядаги Фурсак қишлоғида,бошқа жойда Қозон яқинидаги Кўкча қишлоғида,яна бошқа ерда Белградда, яна бошқа жойда Чукоровада туғилган дейилади. Халқ ичида унинг эрта етим қолгани ҳақида афсоналар юради. Шу афсоналарга кўра, Қорачаўғлон умрининг кўп қисмини ғурбатда ўтказади, Бурсада сўфийлик тариқатидан сабоқлар олади. Davomini o'qish

Olmos Ulviy. Kitobxonlik — zamon bilan teng yurishdir.

Ashampoo_Snap_2017.02.19_21h36m38s_001_.png     Файласуфлардан бирининг таъбири билан айтганда: “Китоб ўқиган, билимга эга бўлган инсон билан мутолаа қилмаган, бирор нарсани билмаган одам орасидаги фарқ ёруғлик ва зулмат ўртасидаги фарққа ўхшайди.” Davomini o'qish

Umar Sayfiddin. Ikki hikoya: Yakkama-yakka & Qashlagich

97   Босния беги билан Семендире* бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир “Яйча”ни* ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.

Davomini o'qish

Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon & Naim Karimov. Cho’lpon. Ma’rifiy roman

Ashampoo_Snap_2017.08.04_14h52m28s_002_.png Саҳифа Абдулҳамид Чўлпон хотирасига бағишланади

Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман. Davomini o'qish

Muhammad Bayramxon. She’riy merosidan & Muhammad Bayramxon — ishq kuychisi.

001   Байрамхон, Муҳаммад ибн Сайд Алибек (тахм. 1501-1561.1.2) —  Бобурийлар подшоҳлигидаги йирик саркарда ва давлат арбоби, шоир.  Келиб чиқиши қорақуюнли турк бўлмиш отаси Сайд Алибек Мирзо Бобурнинг мулозимларидан бўлган. Онаси Накиби (Нигина) хоним Нақшбандий хожалар авлодидан. Davomini o'qish

Kulu Oqsas. She’rlar

033   Ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётган адабиётшунос олимлардан бири, филология фанлари доктори Саодат Муҳамедовадир. Унинг озарбайжон шеърияти ҳақидаги жуда кўп мақолалари Тошкент ва Баку матбуотида чоп этилган. Саодатхоним озарбайжон шоирларини ижодини тадқиқ этиш билан бирга уларнинг шеърларини таржима қилиб ўзбек ўқувчисига етказишга ҳаракат қилаётган таржимон ҳамдир. Бугун унинг таржимасида иқтидорли шоир Кулу Оқсас шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish