Najmiddin Komilov. Adabiyot va uch buyuk zot & Porso Shamsiyev. Jomiy va Navoiy.

033Ушбу адабий ҳодиса, бир томонидан, Навоий ижодий салоҳиятининг бемисл қудрати, унинг асарлари қадру қимматини, Навоий билан Жомий орасидаги зеҳну заковат, адабий маслак ва қалб яқинлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан, бу икки буюк адибнинг давр подшоси, «шоҳу дарвешлик»ни ўзида мужассам этган нозиктабъ шоир Ҳусайн Бойқарога муносабатини ҳам белгилаб турибди ёки, бошқача айтсак, Ҳусайн Бойқаронинг адабий ҳаётга фаол иштироки, Навоий ва Жомийга бўлган чуқур ҳурмати, улар истеъдоди меваларини кўпайтириш сари қилган ҳаракатлари намунасини кўрамиз.
Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. Tajribalar

07   Икки ҳикоямни жўнатаяпман…рости уларни нима деб аташга ҳам ҳайронман. На сюжет, на бошқа нарса бор уларда. Мансура деб ҳам атолмадим…(Мирзоҳид Музаффарнинг мактубидан) Davomini o'qish

Bayram Ali. Ertaklar aslida ham «ertak»mi? & Oltin beshik ( O’zbek xalq ertaklari)

03   Мен бугун Сизга бадиий китоблар мутолааси ҳақида эмас, айнан Эртакларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапирмоқчиман. Нима? Эртак ҳақида “эртак” эшитишга катталик қиламан, дейсизми? Эртак воқеалари мен учун жудаям оддий-ку, дегандай бўлдингизми? Йўқ, менимча ундай эмас! Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Qora yo‘rg‘a. Qissa (21-48)

08     Саттор човоғон яқинлашган сайин, қора йўрғанинг тезлиги ортаверди.Бу йўл билан бирор иш битмаслигига Саттор човоғоннинг кўзи етиб турса-да,лекин отни топган жойда, қўл силтаб, ортига қайтиб кетишни-да, ўзига лозим топмасди. Шу зайлда Саттор човоғон кечга қадар қора йўрғанинг ортидан от ўйнатиб юрди. Davomini o'qish

Uyg’ur mumtoz she’riyatidan

08   Уйғур мумтоз адабиёти ва унинг вакиллари ижодига Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Саъдий Шерозий, Низомий Ганжавий, Низомиддин Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб каби буюк шоир ва мутафаккирларнинг ижоди катта таъсир кўрсатди. Davomini o'qish

Tahmina Vohidova. Jaloliddin Rumiy falsafasida Inson muammosi

09

   Тасаввуф асрлар оша кишиларни соғлом эътиқод, юксак маънавият ирфоний тафаккур, маърифат ва маданиятга чорлаган ва тарбиялаган. Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотга айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиб кетгани бу яққол намоёндир. Айни шу таълимотга ўхшаган фалсафасига эга бўлган шахс Мавлоно Жалолиддин Румий бўлади. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Turkiy Guliston yoxud axloq

0aa

   «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати сардафтарларидан бири Абдулла Авлонийнинг энг машҳур ааридир. Асар ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим…» Davomini o'qish

Izzat Sulton. Navoiy haqida ikki maqola & Asarlar. 1-jild

Ashampoo_Snap_2018.03.10_18h29m18s_006_.png 16 июль — Йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон таваллуд топган кун

Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреати, йирик адабиётшунос, истеъдодли драматург Иззат Султон (1910 –2001) ўзининг сермаҳсул ижоди билан ўзбек маданияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган ижодкордир. Davomini o'qish