Rashod Majid. She’rlar

004   Озарбайжонда жуда машҳур бўлган «525-чи газет» номи билан нашр этиладиган газетанинг бош муҳаррири, таниқли публицист ва ёзувчи  Рашод Мажид истеъдодли шоир сифатида ҳам танилган. Бугун унинг шеърларини шоир Шавкат Одилжон таржимасида тақдим этамиз. Davomini o'qish

Javoharla’l Neru. “Dunyo tarixiga nazar” asaridan & Temur G’iyosov. O’zbek xalqining sodiq do’sti

09914 ноябрь – Ҳиндистон давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру таваллуд топган кун

    Жавоҳарлаъл Неру “Дунё тарихига назар” асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Astrid Lindgren: “Baxt bu — yozish imkoniyati…”

09     Астрид Линдгрен — дунёга машҳур швед адибаси. У яратган Карлсон, Пеппи, Эмиллар жаҳон бўйлаб кезиб юрибди. Миллионлаб дунё болалари бу қаҳрамонларни севиб, улар билан бирга вояга етмоқда. Болалар Линдгрен асарлари тараннум этган оқкўнгиллик, самимийлик, олижаноблик туйғуларидан баҳраманд бўладилар. Астрид Линдгрен атоқли болалар Ёзувчиси бўлиши билан бирга, аввало, она, буви — аёл. Катта қалбли, истеъдодли, меҳрибон аёл.
Унинг ана шу меҳри асарларига кўчди. У асарлари орқали дунё болаларига меҳр улашди.
Davomini o'qish

Yendirboy Rajabov. Hikoya va she’rlar

087   Ендирбой Ражабов ўтган давр мобайнида ўз ижоди намуналарини республиканинг бир қатор нашрларида чоп этдирди.Қуйида эътиборингизга ижодкорнинг наср ва назмда яратган айрим ижод намуналарини ҳавола қиламиз. Davomini o'qish

Gulnoz Mo’minova. Har tong o’zni Qaqnusdek qaytadan etgum bunyod

034   Ҳазрат Навоийнинг “Назмда ҳам асл анга маъни дурур, /Бўлсун анинг сурати ҳар не дурур” деган машҳур байти бор. Бунда олға сурилган мазмун шарқ-ислом адабиётининг туб моҳиятини ифода этади. Ушбу хайрли анъана ўзбек шеъриятида Навоийдан ҳам уч-тўрт аср олдинроқ бошланиб, ўтган асрга қадар изчил давом этиб келди. Аммо афсус-надомат билан таъкидлаш керакки, XX аср ўзбек шеърияти бундай анъаналардан анча узилиб қолди. Миллий шеъриятимизнинг тошқин дарёдек шиддатли ва улкан бадиий қуввати сон-саноқсиз бегона ўзанлар бўйлаб сочилиб кетди. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Qiron

067    Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқунлаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради…. Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib

022   Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv

055    11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Yulg’un gullar dilni chimchilar

033     Ибодат Ражабова шеърларини ўқиган китобхон уларнинг ўзига хос тимсоллар силсиласини, фақат айни шу шоирага хос бўлган фикру мушоҳада тизимини сезади. Бир суҳбатда эътироф  этилганидек, бухоролик иқтидори баланд шоиранинг шеърлари  тил билан эмас дил билан ўқиладиган шеърлардир. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Istilo

006

     Гарчи далв ойининг охирларида кун тўсатдан қиш фаслига хос бўлмаган тарзда исиб жўнаган бўлса-да, унга деярли ҳеч ким эътибор бермасди ёки эътибор беришсалар ҳам ўлгудек ичиб олган бўлса керак, деган хаёлга боришарди: кийими, исқирти чиққан ёмғирпўшини айтмаса, иш излаб, дайдиб юрадиган қора ишчилардан фарқи йўқ эди; у негадир ҳеч кимга юзини кўрсатмасликка ёки биров билан дуч келмасликка ҳаракат қилар, агар қаршисидан йўловчи келаётган бўлса, юзини эълонлар тахтасига буриб ўзини худди ўқиётгандай кўрсатиб турар ва яна йўлга тушар, ўзини кимсасиз кўчаларга яширарди. Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. G’azallar, murabba’lar, muxammaslar

004   Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб» (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан). Davomini o'qish

Mashrab Boboyev. Barhayot vijdon

012

Саҳифа таниқли фаластин шоири Муин Бсису таваллудининг 85 йиллигига бағишланади

   Шоирнинг ҳаёти деганда биз кўпинча тунни, гулни, булбулни, шуҳратни тасаввур қиламиз, холос. Шоир деганда кўпинча фақат шеърини, майни, маҳбубасинигина биладиган одам кўз олдимизга келади. Эҳтимол, шундай шоирлар ҳам бордир. Лекин, буюк Навоийни, Пушкинни, Байронни, Маяковскийни эслайлик. Улар доҳий санъаткор бўлиш билан бирга ўз даврининг етук гражданлари, демак, етук курашчилари ҳам бўлган. Давр шеъриятининг энг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Муин Бсису ҳам шундай яшади. Davomini o'qish