
Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб». Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
O’zbek tilining ayrim xususiyatlari haqida.

Ўзбек тилида сингармонизм йўқ, у шу жиҳати билан бошқа туркий тиллардан ажралиб туради, деган фикр ҳақиқатга қанчалик мос келади? Ўзбек тили – туркий тиллардан бири, маълум маънода, бу тил оиласида марказий ўринни ишғол этувчи тил бўлгани ҳолда, қандай қилиб у сингармоник тил бўлмасин? «Ўзбек тилида сингармонизм йўқ» дейиш ва буни «исбот»лашга уриниб нима ютамиз? Davomini o'qish
Cho’lpon va XX asr o’zbek she’riyati.

ХХ асрнинг 10-йилларида адабиёт майдонида тонг юлдузи ўлароқ кўринган ва шу сабабли Фитрат томонидан Чўлпон тахаллуси билан “тақдирланган” шоир ана шу авлод орасидан отилиб чиқиб, ўзбек шеъриятини миллий уйғониш қуролига айлантирибгина қолмай, унинг тили ва услубини, шакл ва воситаларини янгилаб ҳам берди. Davomini o'qish
Ramazon hayitingiz muborak bo’lsin, azizlar!
Рамазон айёмингиз муборак бўлсин!
***
Ҳар кунунг байрам бўлуб, жоминг ҳилол ўлсун мудом,
Кўрмагил беайш умрунг муддати бир соатин. Davomini o'qish
Xoldor Vulqon. Valiahd.
Худойим, гадойларинга қанчалар маза! Уларга ҳавасим келади! Гадой гарданида тожу тахтнинг зил-замбил юки, масъулияти йўқ! У озод ва эркин! Бир бурда нон ва ярим коса гўжа билан қорни тўяди, ҳохлаган жойида юради. Сўқмоқларда бир ўзи ёлғиз дайдиб, боши оққан тамонга кетаверади. Чанқаса дарёларнинг зилол сувларидан ховучлаб ичади, оппоқ капалакларнинг унсиз парвозини кузатиб, завқланади, ботаётган қуёшни қаршилайди, оқшом далалар этагидан оҳиста кўтарилаётган ойни, юлдузлага тўла осмонни далалардан туриб кузатади, чигирткалар чириллашига қулоқ тутади. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qariya.

Қўзибой чол — ориқ, оёқлари чилчўпдек. Юрганда бошини ҳар томонга буриб, худди жарчилик қилаётгандек кескин-қалтис ҳаракатлар қилиб қадам ташлайди. Кишиларга бениҳоя жиддий назар солади. Чойхонага кирса, умрида кўрмаган одами билан ҳам ниҳоятда қуюқ сўрашиб, авлод-аждодларини суриштиради. Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh. She’rlar.

27 июль – Шоир Вафо Файзуллоҳ таваллуд топган кун.
Истеъдодли шоир Вафо Файзуллоҳ шеърияти ёруғ туйғуларни ифодалайди.. Шоирнинг ўзи бир мақоласида ёзганидек, «Тасаввури қолипга тушиб қолаётган, ҳислари ўтмаслашиб бораётган омма, чунончи ёшлар кўнгли ёруғ шеърият ифори билан қанча кўп зийнатланса, “ўлим”дан узоқлашади, ҳур бўлади, дунёни эзгу кўрмоқ ишқи билан яшайди». Davomini o'qish
Bir iboraning sharhi.

Чаппор урмоқ, чаппор уриб гулламоқ – фразеологик бирлиги XX асрнинг 30-йилларида Ҳамид Олимжон томонидан ўзбек адабиётига киритилганлиги маълум. Шоир Ватан ҳақидаги «Ўзбекистон» қасидасида, «Ойгул билан Бахтиёр» эртак-достонида, «Қиз» шеърида чаппар урмоқ иборасини қўллаган. Davomini o'qish
Fozil Husni Dog’larja. She’rlar.

Саҳифа атоқли турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа таваллудининг 100 йиллигига бағишланади
Халқаро сўровларнинг бирида «Ҳаётдаги энг яхши турк шоири» дея эътироф этилган Фозил Ҳусни Доғларжа ижодининг асосий қисмини болаларга шеър ёзишга бағишлаган бўлса-да умумтурк шеъриятида тутган ўрни салмоқли ва эътиборли экани ойдин ҳақиқатдир. Шоир шеърлари ўзбек тилига 40 йилча аввал таржима қилинган ва ўша пайтдан бошлаб ўзбек шеърсеварлари назарига тушган эди. Davomini o'qish
Rahim Ahmedov. Videofilm.

26 июль — Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллуд топган кун.
Раҳим Аҳмедов – Ўзбекистон рассомчилик мактаби асосчиларидан биридир.. У «Ўзбекистон халқ рассоми» унвони ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси Раҳим Аҳмедов 1921 йилда Тошкентда туғилган. 1937—1941 йилларда П. Беньков номидаги Республика бадиий ўқув юртида, 1947—1953 йилларда Санкт-Петербургдаги И. Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтида ўқиди. Davomini o'qish
Dostoevskiy va uch ayol muhabbati.

Ҳар қандай, боз устига ижодкор инсон ҳаётида бўлганидек, муҳаббат кечинмалари Достоевский ижодига шубҳасиз таъсир кўрсатган. Достоевский ўзи севган аёлларнинг, масалан,Мария Дмитриевнанинг фазилатларини асарлари қаҳрамонлари: Катерина Мармеладова, Катерина Верховенская ва Настасья Филипповнага сингдириб юборган. Davomini o'qish
В. М. Запорожец. Сельджуки
Предлагаемый научный труд, написанный в легкой и доступной форме, впервые открывает перед читателями панораму истории тюркских племен и народов, зарождения, возвышения и заката династии Сельджуков, которая в XI веке создала могущественную империю. Земли ее простирались от предгорий Тянь-Шаня на востоке до побережья Красного моря на западе, от северо-восточного побережья Каспийского моря на севере до Индийского океана на юге. Одна из ветвей династии образовала государство Сельджуков в Малой Азии (1075–1318 гг.), от которого ведут свою историю Османская империя и ее преемница — современная Турецкая Республика. Davomini o'qish
