
Жалолиддин Мангуберди ҳақида унинг шахсий котиби, тарихчи Насавий шундай ёзади: “Жалолиддин қорачадан келган, ўрта бўйли, турк лафзли одам эди. Форс тилини ҳам яхши биларди. Унинг ботирлигига келганда шуни айтиш керакки, султон арслонлар орасидаги энг кучли шер эди. Бир сўзли, кек сақламайдиган, очиқ кўнгил, тўғри одам эди. У жиддий шахс эди. Ҳеч қачон кулмасди.Жуда нари борса жилмайиб қўярди. У адолатсизликларни ёмон кўрарди. Жалолиддин ўта қатъиятли, ниҳоятда иродали, мураккаб вазиятларда, тақдирнинг қалтис синовларида ўзини йўқотиб қўймайдиган фавқулодда мард ва ботир саркарда эди. Davomini o'qish






Дилфуза Комилова бу мавзуни ёритар экан,назаримизни аниқ муаллифлар ва китобларга қаратади ва жуда кўпчилигимизни анчадан буён қийнаб келаётган бу муаммо оддий муаммо эмас,бу миллий маънавиятимизга катта хавф солиши,солаётганини айтиб бизни фикрлашга, баҳслашишга,керак бўлса,миллий маънавиятимизни,бобомерос ахлоқий қадриятларимизни ҳимоя қилишга чорлайди. 
Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.
