Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

055     Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish

Amerika hindularining hikmatli so’zlari

05  09 Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз. 09 Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ. Davomini o'qish

Dilorom Salohiy. Ko’zanak ko’zoynakmi? & Berdak Yusuf. Ortiqcha maqtovga hojat bormi?

Ashampoo_Snap_2017.01.29_23h05m27s_001_.png   Ҳазрат Алишер Навоийнинг рамзий маънолар билан зийнатланган асарлари тили бўйича кўплаб луғатлар яратилган: «Ғиёс ул-луғат», «Абушқа», «Санглоҳ»… Аммо бу луғатларнинг ўзини тушуниб олиш учун ҳам махсус тайёргарлик, билим керак… Davomini o'qish

Rene Dekart. Hikmatlar

055

Декарт фалсафаси худо, жисм ва жондан иборат учта туғма ғоя бор деган қоидага асосланади. У худонинг мавжудлигини, ташқи оламнинг реаллигини исботлашга ҳаракат қилган. Декарт ғоясига кўра, инсоннинг моҳияти унинг фикрлашидадир. «Фикрлаяпман, демак мавжудман» деган фикри шундан келиб чиққан. Davomini o'qish

Biant. Hikmatlar.

555
Биантнинг она шаҳри Капкарда Кир лашкарлари томонидан забт этилади. Шаҳар аҳолиси энг қимматбаҳо буюмларини олиб қоча бошлайди. Фақат Биантгина ҳеч нарса олмай, бўш қўл билан шаҳардан чиқиб кетади. Буни кўрган ҳамшаҳарлари ундан: «Сен нега ҳеч нарса олмадинг?» — деб сўрашади. Шунда Биант: «Ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман», — деб жавоб беради. Davomini o'qish

Xitoyning eng boy kishisidan 10 maslahat

033

Бурчингиз нималардан иборат? Сизнинг бурчингиз меҳнатсевар бўлиш ва бошқаларга нисбатан кўпроқ мақсадларни кўзлашдир. Фақат аҳмоқларгина гапириш учун оғзидан фойдаланишади. Ақлли инсон мияси билан, доно эса қалби билан гапиради. Davomini o'qish

Mirzaahmad Olimov. «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati

Ashampoo_Snap_2017.11.14_21h27m18s_001_.png    Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (3)

09

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (02)

02

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (01)

08

Мавлоно Жалолиддин Румий — жумла башарият номини ҳамиша ифтихор ила тилга оладиган буюк ижодкор, бетимсол аллома, унинг «Маснавийи маънавий» асари эса теран ҳаётий ўгитлар, бебаҳо ҳикмату ҳақиқатлар хазинасидир. «Маснавий»ни варақлаб, дурдона панду ҳикматларни саралаб тузилган ихчам бир сайланмани сизга тақдим этмоқдан умид улким, улуғ бобокалон шоиримизнинг муборак руҳи шод, унинг руҳониятига ошно бўлганларнинг кўнгиллари обод бўлгай… Davomini o'qish

Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar

022

Ҳазрат Алишер Навоий «Устозлар устози» деб шарафлаган, Абдураҳмон Жомий эса «У пайғамбар эмас, аммо пайғамбарлик китоби бор» деб улуғлаган Жалолиддин Румий — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Шарқнинг буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Davomini o'qish

Donishmandlar hokimiyat haqida

98

* Фиръавнлар аллақачонларданоқ халқни итоатда сақлаш сирларини билганлар: айбдорни жазоласанг, юртдаги айбдорлар қўрқади, айбсизларни жазоласанг бутун халқ қўрқади. * Ҳокимият аёлга ўхшайди, доимий хушомад қилиб, итоатда туришингизни ёқтиради. * Ҳокимият инсонни айнитади, мутлоқ ҳокимият инсонни мутлоқо айнитади. Davomini o'qish