Mavlono Rumiy. «Ichingdagi ichingdadur» asaridan ostiga chizilgan parchalar

002   Мавлоно  Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадур” (Фиҳи мо фиҳи) асари ҳаёт саволларига муносиб жавоблардан иборат. Унда бахтнинг энг баланд чўққисидан тортиб, мусибат эшигини очгувчи сабабларгача баён этилган. Қуйида саралаганларимиз эса ана шу баёнларнинг парчаларидир.

045СЎЗ КЎПАЙГАНДА МАҚСАД УНУТИЛАДИ
Мавлоно Румийнинг “Ичингдаги
ичингдадур”
асаридан парчалар
045

Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир.

***

Инсон хаёлидаги нарса уни ўз орқасидан етаклайди. Масалан, боғ хаёли боққа, дўкон хаёли дўконга олиб боради.

***

Умид – ишонч йўлининг боши.

***

Денгизга бориб, ундан фақатгина бир кўза сув олмоқ билан қаноатланиш – ачинарли. Денгиздан олиш мумкин бўлган дур-жавоҳирлар ва бошқа қанчадан-қанча нарсалар бўла туриб, биргина сув олишнинг нима қиммати бор?

***

Инсон бу дунёга бир иш учун келган: ғоя удир, агар уни қилмаса, ҳеч бир иш қилмаган бўлади.

***

Одам борки, денгизларга қонмас, одам бўладики, бир томчи сув билан кифояланади.

***

Бир ҳақиқат юзта шубҳадан аълодир.

***

Қайси йўлдан борсанг, тўғри йўл тутган бўласан? Ўйлаб кўр ва сенинг илгарилашингни қайси бири таъмин этса шуни қил.

***

Бутун олам бир уйқудан ортиқ нарса эмас.

***

Ичкаридаги келиб эшикни очиб бермаса, ташқаридаги ўғри уйга кира олмайди.

***

Эзгу тушунчалар ёвуз тушунчалар ўрнини эгалламоғи учун курашмоқдамиз.

***

Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!

***

Майдонга келган нохушлигу касалликларнинг барчаси қачонлардир қилган ёмонликларинг ва гуноҳларинг мевасидир.

***

Жўяли савол билимнинг ярмидир.

***

Амал – инсондаги маънодир.

***

Менга қўрқувсиз бир умид ёхуд умидсиз бир қўрқув кўрсатинг-чи? Улар бир-биридан айро эмас.

***

Инсон кўринишидан ҳеч нарса демаса ҳам ичида доимо гапиради.

***

Мақсад – маънодир.

***

Сўз кўпайганда мақсад унутилади.

***

Ғам ва хафагарчилик – заифликнинг васфидир.

***

Сиз ёқтирмаган бир қанча нарсалар борки, балки сиз учун улар хайрлидир.

***

Баъзилар ибтидога боқса, бошқалар интиҳога назар соладилар.

***

Эҳтиёжи бўлмаган кишига берилган ҳар қандай нарса ортиқча юкдир.

***

Инсон навбатдаги ҳолларга эришган сайин аввалги ҳолининг хомлик, болалик бўлганини ва ҳатто ҳеч нарса бўлмаганини англайди.

***

Яхшилик – ёмонликни тарк этмакдир.

***

Болалар дунёни билмаганлари, ундан зерикмаганлари учун беғубордир ва ўйнамоқ орзуси билан яшайдилар.

***

Ақл ва қалбсиз инсон туйғуларининг ҳеч бири ҳаракатга келмасди.

***

Жавоб бермаслик ҳам ўзига хос жавобдир.

***

Ҳар бир ёнғоқ юмалоқ, лекин ҳар бир юмалоқ нарса ёнғоқ эмас.

***

Қидирмагунингча ҳеч нарсани тополмайсан.

***

Агар муҳтож бўлмасанг, Каъбанинг ёнида туриб ҳам уни кўра олмайсан.

***

Энг яхши сўз кўп бўлгани эмас, фойдалисидир.

Замира РЎЗИЕВА тайёрлаган.
Манба: «Қашқадарё» газетаси веб-саҳифаси

002   Mavlono Jaloliddin Rumiyning “Ichingdagi ichingdadur” (Fihi mo fihi) asari hayot savollariga munosib javoblardan iborat. Unda baxtning eng baland cho’qqisidan tortib, musibat eshigini ochguvchi sabablargacha bayon etilgan. Quyida saralaganlarimiz esa ana shu bayonlarning parchalaridir.

045SO’Z KO’PAYGANDA MAQSAD UNUTILADI
Mavlono Rumiyning “Ichingdagi
ichingdadur”
asaridan parchalar
045

So’z haqiqatning soyasi va parchasidir.

***

Inson xayolidagi narsa uni o’z orqasidan yetaklaydi. Masalan, bog’ xayoli boqqa, do’kon xayoli do’konga olib boradi.

***

Umid – ishonch yo’lining boshi.

***

Dengizga borib, undan faqatgina bir ko’za suv olmoq bilan qanoatlanish – achinarli. Dengizdan olish mumkin bo’lgan dur-javohirlar va boshqa qanchadan-qancha narsalar bo’la turib, birgina suv olishning nima qimmati bor?

***

Inson bu dunyoga bir ish uchun kelgan: g’oya udir, agar uni qilmasa, hech bir ish qilmagan bo’ladi.

***

Odam borki, dengizlarga qonmas, odam bo’ladiki, bir tomchi suv bilan kifoyalanadi.

***

Bir haqiqat yuzta shubhadan a’lodir.

***

Qaysi yo’ldan borsang, to’g’ri yo’l tutgan bo’lasan? O’ylab ko’r va sening ilgarilashingni qaysi biri ta’min etsa shuni qil.

***

Butun olam bir uyqudan ortiq narsa emas.

***

Ichkaridagi kelib eshikni ochib bermasa, tashqaridagi o’g’ri uyga kira olmaydi.

***

Ezgu tushunchalar yovuz tushunchalar o’rnini egallamog’i uchun kurashmoqdamiz.

***

Zavq va orzular zinapoyaga o’xshaydi. Zinalar o’tirib, dam olishga moslashmagan. Umrni shu zinalarda behuda o’tkazmaslik uchun g’ofillikdan tez uyg’ongan va hayotning mohiyatini to’g’ri anglab yetgan odam naqadar baxtli!

***

Maydonga kelgan noxushligu kasalliklarning barchasi qachonlardir qilgan yomonliklaring va gunohlaring mevasidir.

***

Jo’yali savol bilimning yarmidir.

***

Amal – insondagi ma’nodir.

***

Menga qo’rquvsiz bir umid yoxud umidsiz bir qo’rquv ko’rsating-chi? Ular bir-biridan ayro emas.

***

Inson ko’rinishidan hech narsa demasa ham ichida doimo gapiradi.

***

Maqsad – ma’nodir.

***

So’z ko’payganda maqsad unutiladi.

***

G’am va xafagarchilik – zaiflikning vasfidir.

***

Siz yoqtirmagan bir qancha narsalar borki, balki siz uchun ular xayrlidir.

***

Ba’zilar ibtidoga boqsa, boshqalar intihoga nazar soladilar.

***

Ehtiyoji bo’lmagan kishiga berilgan har qanday narsa ortiqcha yukdir.

***

Inson navbatdagi hollarga erishgan sayin avvalgi holining xomlik, bolalik bo’lganini va hatto hech narsa bo’lmaganini anglaydi.

***

Yaxshilik – yomonlikni tark etmakdir.

***

Bolalar dunyoni bilmaganlari, undan zerikmaganlari uchun beg’ubordir va o’ynamoq orzusi bilan yashaydilar.

***

Aql va qalbsiz inson tuyg’ularining hech biri harakatga kelmasdi.

***

Javob bermaslik ham o’ziga xos javobdir.

***

Har bir yong’oq yumaloq, lekin har bir yumaloq narsa yong’oq emas.

***

Qidirmaguningcha hech narsani topolmaysan.

***

Agar muhtoj bo’lmasang, Ka’baning yonida turib ham uni ko’ra olmaysan.

***

Eng yaxshi so’z ko’p bo’lgani emas, foydalisidir.

Zamira RO’ZIEVA tayyorlagan.
Manba: «Qashqadaryo» gazetasi veb-sahifasi

033

(Tashriflar: umumiy 7 041, bugungi 1)

2 izoh

  1. Раҳмат, лекин китобнинг ўзини ўқимоқчи эдим

  2. К
    САМАРҚАНД: РЕГИСТОН САДОСИ
    Хуршид ДАВРОН либреттоси

    1. Муқаддима

    Икки улуғ дарё: Аму билан Сир
    Меҳридан сув ичиб яшнаган бўстон.

    Тамаддун ўчоғи, маърифат юрти
    Бу менинг ватаним – ҳур Ўзбекистон.

    Тингла, овоз берар қадим Самарқанд,
    Олис аждодларнинг кечмишларидан,

    Тингла, нақл бошлар кўҳна Регистон,
    Олам билан Одам ҳақида достон.

    2. Оламнинг яралиши

    Йўқликни сукунат ўраб ётарди,
    Зулматда на қуёш, на ой ёнарди.

    Бор бўл! – деди Қодири Мавло,
    Чарақлаб нур ёнди, яралди дунё.

    Яралди кун ва тун, замину само,
    Айрилди илк марта оқ билан қаро.

    Нурдан ўн саккиз минг олам яралди,
    Оламнинг безаги Одам яралди.

    Ўзининг кимлигин билгач Одамзод,
    Бирдан ҳаракатга келди мавжудот.

    3. Миср

    Тамери диёри – қадимий Миср
    Она Нил сувидан ўсди бемисл.

    Эҳромлар тикланди юксак, бетакрор,
    Шиша, шам, папирус бўлди ихтиро.

    Одам биринчи бор қалам ушлади,
    Тарих битигини ёза бошлади.

    4. Майя

    Уммонлар ортида айни ўша дам
    Майя тамаддуни юксалди баланд.

    Тошлардан бўй чўзди эҳрому шаҳар,
    Чекилди деворий сурат, нақшлар.

    Сўнг Инсон нигоҳин кўкка қаратди,
    Самони кузатиб илк тақвим яратди.

    5. Ҳиндистон

    Кунчиқарда Синдху — қадим Ҳиндистон,
    Наҳри Инд бўйида уйғонди инсон,

    Дарёдан сув тараб, қўриқлар очди,
    Тупроққа илк марта уруғлар сочди.

    Туғилди илк рақам, туғилди илк сон,
    Туғилди шахмату биринчи достон.

    6. Хитой

    Хуанхэ ва Янцзи – икки суваждар
    Хитой заминига бағишлади жон.

    Қоғозни кашф этиб, китоб чоп этди,
    Компас билан чинни яратди инсон.

    7. Рим

    Кунботар томонда қад тиклади Рум,
    Мағриб заминига кирди тамаддун.

    Тузилди қонунлар, тузилди давлат,
    Юксалди фалсафа, театр, санъат.

    Уйғониш фаслининг бўлиб тимсоли —
    Бўй чўзди Нотр-Дам ҳайрат мисоли.

    8. Ўзбекистон (Турон)

    Турон–Ўзбекистон – қадимий диёр
    Бамисли Осиё юраги бўлиб,
    Ғафлатдан уйғотди бутун оламни,

    Унинг тафаккури таратган шуур
    Қоронғудан олиб чиқди Одамни.

    Бу юртда тикланган ҳар бир иморат
    Дилларни юксакка чорлаб турибди,

    Кўкда фарзандларин номлари билан
    Аталган юлдузлар порлаб турибди.

    Бу юрт улуғлигин билмоқ истасанг,
    Ўқи Самарқандни — қадим номани,

    Ҳар нақшу ғиштида аён кўрасан
    Муаззам “Хамса”ю “Бобурнома”ни.

    Бу юрт тупроғининг ҳар бир зарраси
    Бир умр китоби, бир достон эрур.

    Гўзаллик тимсолин кўрмоқчи бўлсанг,
    Мана боқ, бу тимсол Регистон эрур.

    9. Авесто
    Ҳақ сўзин кутарди Ғарбу Шарқ илҳақ,
    Тонг нури дунёни қилганида ғарқ,

    Турон бешигида Зардушт кўз очди,
    Авесто ҳикматин дунёга сочди:

    – Одамзод, қалбингни айлар мукаммал –
    Эзгу Фикр, Эзгу Сўз ва ЭзгуАмал!

    Унутма, уч ўгит мудом қутлуғдир,
    Ҳар бири комиллик учун уруғдир..

    10. Бирлашув (Единение)

    Афлотун, Арасту, Батлимус билан
    Туташди Зардуштнинг эзгу амали.

    Искандар ололмай кетган дунёни
    Забт этди маърифат, билим зиёси.

    Юнон ҳикматидан куч олди Машриқ,
    Шарқнинг даҳосидан юксалди Мағриб.

    Бохтар тупроғида бирлашди жаҳон,
    Ғарб Шарқда, Шарқ Ғарбда бўлди намоён.

    Нуқтада жам бўлиб дунё билан дун
    Кушонда бўй чўзди олий тамаддун.

    11. Буюк Ипак йўли

    Буюк Ипак йўли – тафаккур йўли,
    Тотувлигу равнақ, илм, шуур йўли!

    Дунёни қайтадан тузатган йўл бу,
    Дўстлар бир-бирига узатган қўл бу!

    Бу йўлда Фикр, Сўз,Амал боғланди,
    Бу йўлда яшнади ҳаёт боғлари!

    Бу йўлнинг устида Суғд тиклади қад,
    Чину Румга кўприк бўлди Самарқанд.

    Кунчиқар ёқлардан кунботар томон
    Қўнғироғин чалиб йўл олди карвон.

    Диллардан дилларга,эллардан элларга,
    Тиллардан тилларга йўл солди карвон!

    Олис диёрлардан келди элчилар,
    Савдогар, уламо,сайёҳ, тилчилар .

    Барчасин тилаги ҳамкорлик эди,
    Муроду мақсади дўст-ёрлик эди.

    12. Тамаддун бешиги

    Тамаддун нуридан бўлиб чароғон,
    Маърифат боғига айланди Турон:

    Абу Наср Ироқ, Хоразмий зеҳнин,
    Форобий ҳикматин бешиги шу юрт.

    Фарғоний, Беруний, донишманд Сино
    Қолдирган мероснинг эшиги шу юрт.

    “Китоб ал-мусиқа», «Ал Қонун-фит-Тиб”
    Китобларин нури шундан таралди.

    Илк нота чизиғи, Ал-Жабр илми,
    Биринчи глобус шунда яралди.

    Бу қадим заминда юксалган илм
    Жумлаи жаҳонга бўлди муаллим.

    13. Темур

    Дунёда нур ва тун жанги бор эди,
    Яна гулханларда китоблар ёнди,
    Яна зулмат аро қолди тафаккур.

    Заминда адолат ўрнатмоқ учун
    Келди Соҳибқирон Музаффар Темур.

    Жаҳолат лашкарин тору мор этди,
    Шарқдаги илк қомус — Тузукни битди.

    Айтди: Қудратимдир фақат адолат,
    Адолат бор жойда яшнар мамлакат!

    14. Мирзо Улуғбек.

    “Темурхон наслидин султон Улуғбек,
    Ки олам кўрмади султон анингдек.

    Расадким боғламиш – зеби жаҳондур,
    Жаҳон ичра яна бир осмондур”.

    Фалакка бўй чўзиб юксалди расад –
    Мирзо Улуғбекнинг Байтул Ҳикмати.

    Юлдузлар жадвали – “Зичи Кўрагон”
    Инсон тафаккурин олий ҳиддати .

    То ҳануз мозийнинг каҳкашонида
    Самарқанд юлдузи порлоқ ва йирик.

    То ҳануз Самарқанд Регистонида
    Мирзо Улуғбекнинг нафаси тирик.

    15. Алишер Навоий

    Ишқ сирин очгали келди Навоий,
    Ишқ билан оламни билди Навоий.

    “Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасун,
    Икки жаҳон, демаки, жон бўлмасун…”
    Навоий, сўз айтурда фарзона бўл,
    Чу иш бошингга тушти, мардона бўл!

    Баҳона тариқини барбод қил,
    Суруб достон, нукта бунёд қил!

    16. Озодлик

    Боболар орзуси озодлик эди,
    Озодлик келтирар ободлик эди.

    Инсонни ҳур қилиб яратгандир Ҳақ,
    Фақат ҳурлик билан бунёд бўлар халқ!

    Истиқлол орзуси дилда ўлмади,
    Қуёшга интилган гулдек сўлмади!

    Бу орзу Наврўзни, Тилни уйғотди,
    Ватан, Ҳурлик деган дилни уйғотди.

    17. Мустақиллик

    Янги давр очиб келди истиқлол,
    Кўринди чароғон буюк истиқбол.

    Ватан келажаги – навқирон авлод,
    Илм ва тафаккур уларга қанот.

    Ёш насл кўзида ёнган шуурда
    Боболар орзусин қўри кўрингай,

    Уларнинг кўксида жўшган ғурурда
    Бахтиёр эртанинг нури кўрингай.

    То қуёш гирдида айланади Ер,
    То она тупроққа тўкилади тер,

    Токи бахшидадир юртга жону тан,
    Яшнайди боғимиз, яшайди Ватан.

    18. Якун

    Афсоналар юрти – қадим Самарқанд
    Бағридан янгради музайян калом.

    Унда башарият йўли намоён
    Ва буюк боболар йўллаган салом.

    Мозийнинг онаси – қадим Мароқанд
    Осмони нур сочиб, айтар: Марҳабо!

    Самарқанд юраги – тенгсиз Регистон,
    Сизга қучоқ очиб, айтар: Марҳабо!

    Меҳмондўст ва сахий юртнинг эгаси
    Дўстларни олқишлаб, айтар: Марҳабо!

    Хуш келибсиз обод, яшил бўстонга,
    Мустақил ватаним — Ўзбекистонга!

    САМАРҚАНД: РЕГИСТОН САДОСИ
    Хуршид ДАВРОН либреттоси

    1. Муқаддима

    Икки улуғ дарё: Аму билан Сир
    Меҳридан сув ичиб яшнаган бўстон.

    Тамаддун ўчоғи, маърифат юрти
    Бу менинг ватаним – ҳур Ўзбекистон.

    Тингла, овоз берар қадим Самарқанд,
    Олис аждодларнинг кечмишларидан,

    Тингла, нақл бошлар кўҳна Регистон,
    Олам билан Одам ҳақида достон.

    2. Оламнинг яралиши

    Йўқликни сукунат ўраб ётарди,
    Зулматда на қуёш, на ой ёнарди.

    Бор бўл! – деди Қодири Мавло,
    Чарақлаб нур ёнди, яралди дунё.

    Яралди кун ва тун, замину само,
    Айрилди илк марта оқ билан қаро.

    Нурдан ўн саккиз минг олам яралди,
    Оламнинг безаги Одам яралди.

    Ўзининг кимлигин билгач Одамзод,
    Бирдан ҳаракатга келди мавжудот.

    3. Миср

    Тамери диёри – қадимий Миср
    Она Нил сувидан ўсди бемисл.

    Эҳромлар тикланди юксак, бетакрор,
    Шиша, шам, папирус бўлди ихтиро.

    Одам биринчи бор қалам ушлади,
    Тарих битигини ёза бошлади.

    4. Майя

    Уммонлар ортида айни ўша дам
    Майя тамаддуни юксалди баланд.

    Тошлардан бўй чўзди эҳрому шаҳар,
    Чекилди деворий сурат, нақшлар.

    Сўнг Инсон нигоҳин кўкка қаратди,
    Самони кузатиб илк тақвим яратди.

    5. Ҳиндистон

    Кунчиқарда Синдху — қадим Ҳиндистон,
    Наҳри Инд бўйида уйғонди инсон,

    Дарёдан сув тараб, қўриқлар очди,
    Тупроққа илк марта уруғлар сочди.

    Туғилди илк рақам, туғилди илк сон,
    Туғилди шахмату биринчи достон.

    6. Хитой

    Хуанхэ ва Янцзи – икки суваждар
    Хитой заминига бағишлади жон.

    Қоғозни кашф этиб, китоб чоп этди,
    Компас билан чинни яратди инсон.

    7. Рим

    Кунботар томонда қад тиклади Рум,
    Мағриб заминига кирди тамаддун.

    Тузилди қонунлар, тузилди давлат,
    Юксалди фалсафа, театр, санъат.

    Уйғониш фаслининг бўлиб тимсоли —
    Бўй чўзди Нотр-Дам ҳайрат мисоли.

    8. Ўзбекистон (Турон)

    Турон–Ўзбекистон – қадимий диёр
    Бамисли Осиё юраги бўлиб,
    Ғафлатдан уйғотди бутун оламни,

    Унинг тафаккури таратган шуур
    Қоронғудан олиб чиқди Одамни.

    Бу юртда тикланган ҳар бир иморат
    Дилларни юксакка чорлаб турибди,

    Кўкда фарзандларин номлари билан
    Аталган юлдузлар порлаб турибди.

    Бу юрт улуғлигин билмоқ истасанг,
    Ўқи Самарқандни — қадим номани,

    Ҳар нақшу ғиштида аён кўрасан
    Муаззам “Хамса”ю “Бобурнома”ни.

    Бу юрт тупроғининг ҳар бир зарраси
    Бир умр китоби, бир достон эрур.

    Гўзаллик тимсолин кўрмоқчи бўлсанг,
    Мана боқ, бу тимсол Регистон эрур.

    9. Авесто
    Ҳақ сўзин кутарди Ғарбу Шарқ илҳақ,
    Тонг нури дунёни қилганида ғарқ,

    Турон бешигида Зардушт кўз очди,
    Авесто ҳикматин дунёга сочди:

    – Одамзод, қалбингни айлар мукаммал –
    Эзгу Фикр, Эзгу Сўз ва ЭзгуАмал!

    Унутма, уч ўгит мудом қутлуғдир,
    Ҳар бири комиллик учун уруғдир..

    10. Бирлашув (Единение)

    Афлотун, Арасту, Батлимус билан
    Туташди Зардуштнинг эзгу амали.

    Искандар ололмай кетган дунёни
    Забт этди маърифат, билим зиёси.

    Юнон ҳикматидан куч олди Машриқ,
    Шарқнинг даҳосидан юксалди Мағриб.

    Бохтар тупроғида бирлашди жаҳон,
    Ғарб Шарқда, Шарқ Ғарбда бўлди намоён.

    Нуқтада жам бўлиб дунё билан дун
    Кушонда бўй чўзди олий тамаддун.

    11. Буюк Ипак йўли

    Буюк Ипак йўли – тафаккур йўли,
    Тотувлигу равнақ, илм, шуур йўли!

    Дунёни қайтадан тузатган йўл бу,
    Дўстлар бир-бирига узатган қўл бу!

    Бу йўлда Фикр, Сўз,Амал боғланди,
    Бу йўлда яшнади ҳаёт боғлари!

    Бу йўлнинг устида Суғд тиклади қад,
    Чину Румга кўприк бўлди Самарқанд.

    Кунчиқар ёқлардан кунботар томон
    Қўнғироғин чалиб йўл олди карвон.

    Диллардан дилларга,эллардан элларга,
    Тиллардан тилларга йўл солди карвон!

    Олис диёрлардан келди элчилар,
    Савдогар, уламо,сайёҳ, тилчилар .

    Барчасин тилаги ҳамкорлик эди,
    Муроду мақсади дўст-ёрлик эди.

    12. Тамаддун бешиги

    Тамаддун нуридан бўлиб чароғон,
    Маърифат боғига айланди Турон:

    Абу Наср Ироқ, Хоразмий зеҳнин,
    Форобий ҳикматин бешиги шу юрт.

    Фарғоний, Беруний, донишманд Сино
    Қолдирган мероснинг эшиги шу юрт.

    “Китоб ал-мусиқа», «Ал Қонун-фит-Тиб”
    Китобларин нури шундан таралди.

    Илк нота чизиғи, Ал-Жабр илми,
    Биринчи глобус шунда яралди.

    Бу қадим заминда юксалган илм
    Жумлаи жаҳонга бўлди муаллим.

    13. Темур

    Дунёда нур ва тун жанги бор эди,
    Яна гулханларда китоблар ёнди,
    Яна зулмат аро қолди тафаккур.

    Заминда адолат ўрнатмоқ учун
    Келди Соҳибқирон Музаффар Темур.

    Жаҳолат лашкарин тору мор этди,
    Шарқдаги илк қомус — Тузукни битди.

    Айтди: Қудратимдир фақат адолат,
    Адолат бор жойда яшнар мамлакат!

    14. Мирзо Улуғбек.

    “Темурхон наслидин султон Улуғбек,
    Ки олам кўрмади султон анингдек.

    Расадким боғламиш – зеби жаҳондур,
    Жаҳон ичра яна бир осмондур”.

    Фалакка бўй чўзиб юксалди расад –
    Мирзо Улуғбекнинг Байтул Ҳикмати.

    Юлдузлар жадвали – “Зичи Кўрагон”
    Инсон тафаккурин олий ҳиддати .

    То ҳануз мозийнинг каҳкашонида
    Самарқанд юлдузи порлоқ ва йирик.

    То ҳануз Самарқанд Регистонида
    Мирзо Улуғбекнинг нафаси тирик.

    15. Алишер Навоий

    Ишқ сирин очгали келди Навоий,
    Ишқ билан оламни билди Навоий.

    “Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасун,
    Икки жаҳон, демаки, жон бўлмасун…”
    Навоий, сўз айтурда фарзона бўл,
    Чу иш бошингга тушти, мардона бўл!

    Баҳона тариқини барбод қил,
    Суруб достон, нукта бунёд қил!

    16. Озодлик

    Боболар орзуси озодлик эди,
    Озодлик келтирар ободлик эди.

    Инсонни ҳур қилиб яратгандир Ҳақ,
    Фақат ҳурлик билан бунёд бўлар халқ!

    Истиқлол орзуси дилда ўлмади,
    Қуёшга интилган гулдек сўлмади!

    Бу орзу Наврўзни, Тилни уйғотди,
    Ватан, Ҳурлик деган дилни уйғотди.

    Китобнинг ўзиям сайтда бор Қидириб кўринг

Izoh qoldiring