Qosimjon Sodiqov. Mangu qumaru.

022
“Қутадғу билиг”мангуликка дахлдор ёдгорликдир. Баласағунлик Юсуф Хос Ҳожиб уни 1069/1070 йили Кошғарда ёзиб тугатган. Асар ўн уч минг мисрадан ортиқроқ бўлиб, туркий адабиёт тарихида маснавийда битилган илк йирик шеърий асардир.Асарнинг илк, ўз даври қўлёзмалари сақланмаган. Унинг кейинчалик кўчирилган учта йирик қўлёзмаси қолган, холос: бири уйғур, иккиси араб хатида. Davomini o'qish

Zebo Rahimova. Seni sog’indim. «Jo’natilmagan maktublar» turkumidan.

Ashampoo_Snap_2016.10.15_01h26m26s_004_.png    Сени ҳаммадан қизғанардим. Сен буни сезмасдинг ҳам. Кўчадан кириб биринчи қиладиган ишим сени излаш эди. Бу уйда сендан бошқа ҳамма сени ахтарарди. Сен деярли ҳеч қаерга чиқмас, аҳён-аҳёнда тўй-маъракаларга борардинг. Сен йўғингда илгакдаги кўйлагингни ҳидлаб, йўлингга чиқиб кутиб ўтирардик. Davomini o'qish

Evril Turon: Nega Toshkentda o’zbekcha atamalar kam?

08

Она тилимизнинг бугунги аҳволи ўзбекман деган кишини мутлақо қониқтирмайдиган даражада эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бунга шубҳа қилган кишига шундоққина уйи теварагидаги кўчаларни бир айланиб келишни маслаҳат берамиз.  Биз олдин ҳам бу масалага диққатни қаратиб, хусусан, умрининг сўнгги дақиқасигача тилимизнинг бугунги аҳволини ўйлаб куйинган фидойи ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг туркум мақолаларини эълон қилган эдик. Davomini o'qish

Assalom,muhabbat…Xayr,muhabbat…(Napoleon bilan Jozefina qissasi)

040
   Менинг тенги йўқ Жозефинам, сендан йироқларда бутун дунё менга якка қолган кимсасиз саҳро бўлиб кўринади. Ўйлаганим сен, фақат сен: инсон деган зерикарли махлуқлар жонимга тегиб кетганда ҳаётни лаънатлагим келади – Шунда ўз-ўзидан қўлимни юрагимга қўяман, чунки юрагимда сенинг сувратинг бор: унга қарайман, муҳаббат мен учун тўла-тўкис бахтдир… Davomini o'qish

Behzod Qobul. Ota bo’lib…Esse.

090
Улар жўнаб кетишгач, бир-икки кун яйраб, бемалол ишладим. Китобларимга тартиб бердим. Иттифоқо, анчадан буён излаб юрганим — бир ёзувчи оғамизнинг қўлёзмасини жавон тагидан топиб олдим. Ўғлимнинг енгсиз, сарғимтир куйлакчаси уни тўсиб турган экан. Ўтган куни қўлёзма йўқолганидан хунобим ошиб, болаларимни, хотинимни жеркиб ташлагандим. Ҳайрият, топилди. Бироқ, энди менинг кўксимда нимадир йўқолаёзган эди… Davomini o'qish

O’g’lining qotilini o’limdan qutqargan ona.

099
Бундан етти аввал Абдулло исмли ўспиринни пичоқлаб ўлдиришда айбдор, деб топилган Билол исмли йигит дорга тортилиши кутиларди. Билолнинг кўзи боғланган, бўйнига сиртмоқ солинган ва у ўлими олдидан тинимсиз ўкраб йиғларди. Davomini o'qish

Omon qolsang, unutma, men seni yaxshi ko’raman, bolam!

farzand

Бу воқеа юз берганига 2 йил бўлди. Аммо, эсласам, ҳамон кўзёшимни тўхтатолмайман…
Инсоният тарихи битилган китоблар асосан халқларнинг шаклланиши,давлатларнинг таркиб топиши,урушлару бўҳронларни тасвиридан иборат бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.Менга қолса, мактабларда «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» фанини ўқитган бўлардим. Бу фан инсоннинг пайдо бўлиши,анатомияси,қобилиятлари ҳақида эмас,балки инсоннинг руҳияти,меҳру оқибати,унинг инсоний табиати ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлишини истардим. Худди юнон режиссёри Константин Пилавиоснинг «Бу нима?» номли митти фильмини илк марта кўрган чоғимда кўзларимдан ёш тирқирагандек,сизга тақдим этаётган оддий хабар юрагимни зирқиратиб юборди. Мен «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» китобини мана шундай воқеалардан тузиб чиққан бўлардим.

Davomini o'qish

Правила жизни Нельсона Манделы.

18

Нельсон Ролихлахла Мандела родился 18 июля 1918 года в семье вождя племени тембу в ЮАР. Он учился в колледже Форта-Хер, однако был исключён за участие в студенческой забастовке в 1940 году. Позднее он поступил в Университет Витватерсранда, после окончания которого получил специальность правоведа. В 1944 году Нельсон Мандела вступил в Молодежную лигу Африканского национального конгресса (АНК). Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Ne’mat Aminov teatri.1 qism.

05
Неъмат Аминовнинг раислари, “катта одам”лари шу қадар кўп эдики, баъзида уларни адаштириб ҳам юборардик. Бир қарасанг, у ёш ва керагидан ошиқ даражада ғайратли бўлади. Яна бир қарасанг, раис етмишларни қоралаган кекса одамга айланади. Мункиллаган чолга айланадию Бухоро радиосининг кимдир эски бойдан қолган кўрдеворли, чорбурчак мусулмони ғишт тўшалган ҳовлисида, намозшомгул ва гултожихўроз экилган бир парча ерда донлаб юрган чумчуқларга узоқ тикилиб қолади. Кейин секин овоз беради:
–Ўртоқ Аминў–ўф, бу тараф келинг…
Davomini o'qish

Alber Kamyu «kundaliklar»idan & Alber Kamyu. Begona. Vabo

Ashampoo_Snap_2016.10.07_17h10m57s_001_.png     Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида исотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстш мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» ва бошқа асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган.
Қуйида эълон қилинаётган адиб кундаликларида қайд этилган фикрларда санъат ва ҳаётнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.

099
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish

Frans Kafka. Milenaga maktublar (2).

001

Франц Кафка Прагада туғилган, немис тилида ижод қилган, аммо ёзиш услубига кўра, Австрия адабиётига мансуб ёзувчи. Унинг чех журналисти Милена Есенскаяга хатларини ўзбек тилига таржима қилишдан мақсад буюк ва сирли Кафканинг инсоний ҳиссиётлари билан ўқувчиларни таништиришдир.
Маълумки, Кафка ўзининг «Жараён», «Қалъа», «Америка», «Эврилиш», «Жазо колонияси» каби асарлари билан ХХ аср адабиёт дунёсини ларзага солди. Бироқ унинг ижоди ва ҳаётини ўрганишга бағишланган юзлаб асарлар яратилганига қарамасдан, Кафка сирлилигича қолиб келмоқда. Davomini o'qish