Norsafar Imom. Qabul.

кабул

Норсафар Имом
ҚАБУЛ

Бу ёз қишлоққа бордим …
Қўшни мақаллада тўй бўлаётган экан.
Тўйхона томон юрдим.
Бир тўда қора-қура болалар ўйнаб юришган экан.
Улардан бири ажралиб чиқди-да: «Мен сизни танийман, сиз Шукриллонинг отасисиз-а», – деди. Davomini o'qish

«Unutma, har bir qo’l telefonida musulmon O’zbek otaxoni yashirin!»

al-xorazmiy

     ‘Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек отахони (аслида, донишманди,деса бўларди.Х.Д.) яширин!’
«Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма, унинг ичида мусулмон Ўзбек отахон яширин ўтиради!»
Атоқли Британ журналисти Эндрью Марр (Andrew Marr) жаҳон тарихи ҳақида Би-би-си телеканали учун тайёрлаган телекўрсатувиларидан бирида ал-Хоразмий ҳақида гапириб, худди ана шундай хитоб қилади. Davomini o'qish

Frans Kafka. Milenaga maktublar (1).

002

     Франс Кафка  ((Franz Kafka)) ўзигача ўтган ёзувчиларнинг ҳеч қайсисига ўхшамайди. Ва, айни пайтда Кафкага эргашиб, тақлид қилиб ҳам бўлмайди. Жаҳон адабиёти тарихида ижод тарзи, услубига феъл-атвори, дунёқараши, шахси, туйғу-кечинмалари, ҳатто хасталигигача бу қадар уйғунлашиб кетган ундан бошқа бир ёзувчини топиш қийин.
Кафка қўрқув исканжасида севди, севиб туриб қўрқувга тушди. “Миленага мактублар” бунинг далили. Чех журналисти Милена унинг ҳикояларини таржима қилган ва шу баҳона хат ёзишиб, улар севишиб қолишган.Муҳими, Милена фаросатли, жуда оқила аёл бўлган, телбанамо Кафканинг кимлигини билган! Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shavkat Rahmonga maktub.

Ashampoo_Snap_2017.05.24_18h15m10s_003_a.png   Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish

620 yil avval Kolumb Amerika qit’asini (yevropaliklar uchun) kashf etgan edi.

002
Роппа-роса 620 йил аввал — 1492 йилнинг 12 октабрида Христофор Колумб Америка қитъасини европаликлар учун кашф этган эди. Европаликлар учун дейишимнинг сабаби осиёликлар,хусусан қадимий турклару хитойликлар қадим-қадимдан Европа учун номаълум бўлган қитъа билан таниш эдилар.Уларнинг қадамлари Колумбдан олдинроқ бу тупроққа етиб борган эди. Қолаверса,Абдулла Орифнинг «Колумбда бор аламим маним» сатриниям асоси бор. Davomini o'qish

Fitna haqida

007     АҚШ фуқаролари – Муқаддас “Қуръони Карим”ни ёққан янги салбчи пастор Терри Жонс даъвати билан Сэм Бэсил & Алан Робертс & Накула Бассли Накулa исмли иблисбаччалар томонидан суратга олинган Ҳазрати Пайғамбаримизга қарши оғир ҳақоратлардан иборат “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” (Innocence of Muslims) фильми туфайли Ислом оламида бемисл намойишлар авж олди. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammadga savol bergan edim…

Ashampoo_Snap_2017.08.25_15h52m31s_002_.png   Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammadning javobidan keyin tug’ilgan savollar (1)

89

Баҳром Рўзимуҳаммаднинг бу жавобидан кейин менда айрим саволлар туғилди. Бу саволларни ошкор қилишдан мақсадим уларга жавоб олишдир. Улар жавобсиз қолса,бу уларнинг тўғрилигини,Баҳром уларга жавоб беришдан ожиз эканини билдиради. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Yana Marisa Bodrojich va Nobel mukofoti haqida

marica b

   Энг аввало,яна Марица Бодрожич (Marica Bodrozic) ҳақида. Нега яна? Биринчидан, бу адиба ҳақида айрим маълумотларни аниқроқ ва тўлароқ ёзмоқчиман. Иккинчидан, Баҳром Рўзимуҳаммад Нобель мукофотига тавсия қилмоқчи бўлган шоира қизларимизни айнан Марица Бодрожич билан солиштирган. Айни шу сабабдан мен Марица Бодрожич фаолияти ҳақида гапирсам-да… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Avval o’yla, keyin so’yla

kenguru

Мен Баҳром Рўзимуҳаммаднинг Саломат Вафони ҳимоя қилиб ёзган мақоласини ўқиганимда бир сесканган эдим. Саломатни ҳимоя қилганидан эмас,балки уни ҳимоя қиламан деб ёзган иддаоларидан сесканган эдим. Хабарингиз бўлса,унинг айрим фикрларига жавоб ёзишимниям маълум қилган эдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bir yomon odatim haqida.

xurshid davron

   Бугун янги,аслида анчадан бери ўйлаб юрган режамни амалга ошириб,»Давомли мактублар» деб номланган рукнни сизга тақдим этмоқчиман.Саҳифада ижодим,асарларим,ҳаёт йўлим билан боғлиқ айрим тафсилотлар,кечаги ва бугунги кузатишлардан туғилган фикр ва мулоҳазалар,сизга айтмоқчи бўлган гапларим акс этади ва улар гоҳ мактуб,гоҳ кичик эссе шаклида бериб борилади.

Davomini o'qish