Мен бахтли аёлман — қирқта жоним бор… Бу ўтли сўзларни шеър қилиб ёзганида, Замира Эгамбердиева неларни назарда тутгани ёлғиз ўзига аён. Лекин мен бир ҳақиқатни биламан: Замира ўзининг муштдеккина юрагини қирқ бўлакка бўлиб, ёниб ёзган шоиралардан бири эди. Афсуски, умри қисқа экан. Шафқатсиз ўлим уни орамиздан олиб кетди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish
Bo'lim: Xotira va yodnomalar
Ustoz va tengdosh shoirlar haqida xotiralar
Ibrohim G’afurov. Hajr vaqti & Mangu latofat. Badialar, risolalar
27 декабр — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун
Ўмровдор. Шонли. Бешиктоғ ва ҳаёт абадийга ўхшарди. Мангу ўрозли эди инсон мулоқотлари… Бешиктоғ ва бу кўркам алп бодом қадамида гул босган ўзбекка ўхшарди. Ўзбегимга табиий шоирона рамз кўз ўнгимизда барча маконларни оғушига олмишдай эди….. Davomini o'qish
Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob
Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar.1 kitob.1 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Ёзсамми, ёзмасамми?..Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли бўлмасин, имкон қадар борини борича айтишимга тўғри келади. Акс ҳолда, бу муаллақ тарвуз узра абадият уммонининг омонат кўпикчасидек кечган ҳаётим баёни табиийликдан чекиниб, бир адибнинг навбатдаги тўқимаси юзага келади-ю, умр ҳақиқатлари рамзи сифатида идрок этилгучи “Эсдалик” аталмиш сўз азалий қимматини йўқотади. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ustoz Erkin Vohidov haqida ikki maqola
Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Кетишдан олдин Мирзажон Қуръон тиловат қиляпти-ю, кўзим ўз-ўзидан ёшланаверди. Илгари ҳеч бундай бўлмаганди. Йиғимни устоздан яшириб, четга ўгирилиб олдим. Хайрлашаётиб юзимни юзига босдим. Баттардан тўлиқдим. Бу охирги марта кўришишимиз эканини мен ғофил ҳали билмасдим. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Kuy avjida uzilmasin tor & Erkin A’zam. Otdosh og’am
Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Эркин Аъзамнинг сизга тақдим этилаётган мақоласи устоз Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги арафасида нашр этилган тўплам учун ёзилган эди. Ўша тўпламга, шу жумладан, менинг ҳам «Устоз ибрати» мақолам кирган ва устозимга бўлган меҳримни қўлимдан келганича ифода этган эдим. Хурсанд бўлганим, бу тўплам устознинг ҳаётлик кунларида нашр этилди. Davomini o'qish
Shuhrat Rizaev. “Tonglarim tiyradir, oqshomlar purg’am”
Буюклар ўлмайди, улар бир фурсат тин олиб, маънавий барҳаётликка кўчиб, шу билан жисмоний барҳаётларнинг тириклигини эслатиб, одамлигини билдириб туради… Davomini o'qish
Mashrab Boboyev haqida uch xotira
Адабиётимизда «Ўлимларни қолдириб доғда» деган сатрлар тез-тез учраб турарди. Хотира аслида, ўлимни доғда қолдириб, ҳаётнинг давом этишидир. Машраб Бобоев ҳақидаги хотирани мен «У тирик!» деган ишонч билан ёзяпман. Яқин йиллар ичи бирин-кетин вафот этган Шукур Холмирзаев, Неъмат Аминов, Рауф Парфи, Сафар Барноев, Маъруф Жалиллар ҳақида ҳам шундай дейман. Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. She’rlar & Kitoblari
20 ноябр — Адиб,шоир ва драматург Машраб Бобоев таваллудининг 75 йиллиги
Бу ҳаётда Машраб Бобоевдек покиза ва софдил инсонлар кам бўлади. Қачонким акани эсласам, унинг ёруғ табассумли чеҳраси кўз ўнгимга «ялт» этиб келади. Ака биз укаларини беҳад суяр, биз ҳам ҳамиша унинг меҳрини ҳис этиб турардик. Машраб ака самарали ижодкор эди: шеърлари, пьесалари, ҳикоя ва қиссалари, таржималари ўзбек адабиёти бағрини тўлдириб турибди. Davomini o'qish
Abdulla Oripov — o’zbekning buyuk shoiri vafot etdi
Nodir Jonuzoq. Vido manzaralari
Ўзбенинг буюк шоири Абдулла Орипов шахсияти нафақат бугуннинг, келажак шоирларини ҳам ҳаяжонга солишига шак-шубҳа йўқ. Зеро, Абдулла Орипов бамисли Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир, Ойбекдай ўхшаши йўқ шоир эди! Davomini o'qish
Erkin A’zam. Tuydim ehtirosning samoviy kuchin…
Куни кеча АҚШнинг Техас штати Хюстон шаҳридан қайғули хабар олдик: ўша ердаги шифохоналардан бирида икки ойдан буён даволанаётган улуғ шоиримиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, мустақил Ўзбекистон мадҳияси матни муаллифи, давлат ва жамоат арбоби, элимиз суйган азиз инсон Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг вафот этибди… Davomini o'qish

