Бобом менга, мен тилимга ҳайрат билан боқардик. Бошқалар эса бизга ҳасад ва ғазаб билан. Онам бундан мустасно чунки, бобомдан мамнун эканликларини алас пайқагандим… Оналар ўзи шунақа, фарзандига кўрсатилган меҳрни ўзига кўрсатилган меҳрдан устун билади… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli
Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 2 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Мени кексақори дейишарди. Кўпроқ ўзимдан катта болалар билан ўртоқ тутинганим, гоҳ дадамнинг ишхонасидагиларга, гоҳ уйимизга келган улфатларига даврадош бўлишим, қондошим Ўринбой ака билан қишда маҳалламиздаги мемахонага (аслида “емакхона” – маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртада қўй сўйиб ва гуручу сабзи-пиёзни улгуржи ғамлаб олиб, қиш ичи улфатчилик қилишарди) кириб туришим, булар натижасида катталарга хос ҳаётий гапларни кўп тинглаб улғайганим боис, фикрлашим балки тенгдошларимникидан баландроқ бўлгандир. . Davomini o'qish
Ashurali Jo’rayev. Sadriddin ham Buxoroga aylangandir…& Sadriddin Salim Buxoriy. Ikki kitob
Айни шу кунларда муқаддас Бухоро тупроғида таниқли шоир Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу саҳифамизни беназир шоир ва беғубор инсон бўлмиш ижодкор хотирасига бағишлаймиз. Davomini o'qish
Tohir Malik. Bilim shamchiroqlari & Ozod inson haqida qo’shiq
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллудининг 70 йиллиги олдидан.
Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2
Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar.1 kitob.1 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Ёзсамми, ёзмасамми?..Ёзмасам, ўзимни ўзимдан ҳайдаб яшаётгандекман. Шуни ҳис қила бошлашим биланоқ юрагим сиқилади. Ёзсам, ўзим учун ҳам, баъзи-бировлар учун ҳам қанчалар оғриқли бўлмасин, имкон қадар борини борича айтишимга тўғри келади. Акс ҳолда, бу муаллақ тарвуз узра абадият уммонининг омонат кўпикчасидек кечган ҳаётим баёни табиийликдан чекиниб, бир адибнинг навбатдаги тўқимаси юзага келади-ю, умр ҳақиқатлари рамзи сифатида идрок этилгучи “Эсдалик” аталмиш сўз азалий қимматини йўқотади. Davomini o'qish
Shomirza Turdimov: “O’chmas sira donish chirog’i” & Shomirza Turdimov.Alpomish va Otabek
13 декабрь — фольклоршунос ва ёзувчи Шомирза Турдимов туғилган кун
Миф деб айтилувчи дунёқараш, тасаввур Улкан билимга туташ ана шу муқаддас битикларнинг ибтидодан интиҳосигача инсонга келган йўл-йўриқ, сабоқ ва билимнинг оқавасидир. Қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, мифларнинг мағзида Улкан билимнинг моҳияти мужассам… Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ustoz Erkin Vohidov haqida ikki maqola
Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Кетишдан олдин Мирзажон Қуръон тиловат қиляпти-ю, кўзим ўз-ўзидан ёшланаверди. Илгари ҳеч бундай бўлмаганди. Йиғимни устоздан яшириб, четга ўгирилиб олдим. Хайрлашаётиб юзимни юзига босдим. Баттардан тўлиқдим. Бу охирги марта кўришишимиз эканини мен ғофил ҳали билмасдим. Davomini o'qish
Eng zavqli mashg’ulot – qalbingni tozalash…Taniqli shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat
Инсон доимо ўз қалбига йўл излайди. Азалдан шундай бўлган. Бу гўё худони излаш каби улуғ ҳодиса. Ўз қалбига йўл тополган одам худони ҳам топади. Бу йўл турлича бўлиши аниқ. Аслида шеърият ҳам инсоннинг ўз қалбига йўл излаши, ўзини кашф этиши билан боғлиқ ҳодиса. Жаҳон мумтоз шеъриятини кузатсангиз, бу жараён турлича содир бўлганига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish
Sakkokiy. Tanlangan asarlar & Mashhura Hasanova. Sokkokiy (Sayroniymi? Sabroniy?!)
Саккокийнинг ижоди, хусусан, Мирзо Улуғбек подшоҳлик қилган даврда (1409-1449) камол топди. Маълумки, бу даврда Самарқанд пойтахт сифатида барча илм ва адабиёт аҳлини ўзида жамлаган эди. Саккокий шулар жумласидан бўлиб, ғазалнависликда санъаткорлик маҳоратини яхши эгаллаб, ўзбек қасидачилигининг асосчиларидан бири бўлди… Davomini o'qish
Iroda Umarova. Shu go’zal lahzada olislardasiz…
Ирода қачон шеър ёза бошлаганини билмайман, аммо “Худоники эдим” шеъридаги “Илдизимда сўзнинг мазасини сездим” сатри кўп нарсани айтади. Мен шу ерда яна бир марта ўша “Сўз – илоҳий” эканлигига амин бўлдим. Чунки умри Сўз билан, Сўзни суйиб, Сўздан куйиб ўтган юзлаб, минглаб шоирлар, ёзувчилар бордир. Davomini o'qish
