Нурли кунлар эди унда. Иккови бир-бирини еру кўкка ишонишмасди. Ажиб оҳанглар сарчашмаси бўлмиш болалиги ўз ўрнини ўсмирликка бўшатиш арафасида эди. Билмайди, не сабаб фақат уни кўргиси, фақат уни дегиси келади. Кеча-кундуз уни ўйлайди. Шу ажиб тароватли, фараҳбахш ҳиссиётга алданди-ю, болалигидан айрилди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Erkin A`zam. Pakananing oshiq ko`ngli
10 август — Таниқли ёзувчи Эркин Аъзам таваллуд топган кун
Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссасига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди. Бари бефойда! У пак-пакана эди… Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. She’rlar
Шоира қизим Саодатни никоҳ тўйи — янги ҳаёт дебочаси билан табриклаб, «илоҳим, қутлуғ бўлсин» дейман. Унинг ижодий фаолияти бардавом бўлишини, қўшгани билан қўша қариб, ували-жували ва албатта, келажакда эл назарига тушган ижодкор бўлишини тилаб қоламан. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Nima qilib qo’ygan ekanman
Бугун эрталаб бетимни юваётиб бирдан ишга боргим келмай қолди, ўзи ҳар куни шундай бўламан, кеч ётаман-да, кейин эрталаб туришим қийин, эй, худо, яна шу ишга боришим керак, а, деб жойимдан қўзғалгим келмайди ишёқмасликдан эмас, ҳар куни бориб, ҳар куни бир хил иш қилишдан кўнглим қолган, лекин, бари бир, тураман, чой-пойимни ичиб, отланаман, шунга, яъни ишга боргим келмаслигига, лекин, бари бир, ишга боришга ўрганиб кетганман. Davomini o'qish
Shoir Qambar Ota (O’tayev) vafot etdi
Бугун таниқли болалар шоири Қамбар Ота (Ўтаев) 75 ёшида вафот этди. Яратгандан бутун умри ва ижодини болаларга бағишлаган акамизни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Ikki hikoya
Намоздан сўнг тин олди. Вужуди енгиллашиб, боши ойдин бир ҳолатга тушди. Бу ҳаловатли онларни қизғандими ёхуд бутун борлиғидаги нурли жимирлашдан сархуш бўлдими, ҳадеганда ўрнидан туравермади. Бошини қуйи эгиб, зикрга берилди. Бу ҳолат анча узоққа чўзилди. Ахийри “Ассалому алайкум” дея саждадан турди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Shabada
Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади. Davomini o'qish
Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar
Гўзалнинг шеърларини дастлаб мухтасар сўзим билан (мана бу саҳифада) тақдим этган эдим. Кейинчалик унинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган «Сукунатга чўкаётган қичқириқман» туркуми билан (мана бу саҳифада) ҳам таништирдик. Орадан анча вақт ўтиб, бугун унинг бир неча янги шеърларини мамнуният билан эълон қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Shuhrat Shokir. Munglig’ musofirman… She’rlar
Бундан бир неча йил аввал сайтимизда тожикистонлик ёш ўзбек шоири Шуҳрат Шокир шеърлари билан (мана бу саҳифада),кейинчалик у таржима қилган япон адиби Акутагава Рюноскенинг «Расёмон дарвозаси» ҳикояси билан (ҳикоя ва Хуршид Дўстмуҳаммаднинг таржима ҳақидаги фикрлари мана бу саҳифада) таништирган эдик. Унинг янги шеърлари ҳам сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонаман. Davomini o'qish
Xayriddin Saloh. She’rlar
Мактабда ўқиб юрган пайтларидаёқ бадиий сўзга бўлган қизиқиш Хайриддинни шоир Ғайратий раҳбарлик қилган адабиёт тўгарагига бошлаб келди. Тўгаракда шоир Эркин Воҳидов, Юсуф Шомансур, Сайёр каби тенгдошлари билан ижод сирларини ўрганади.Ёш шоирнинг илк шеъри 1950- йилда босилиб чиқади ва кўпчиликнинг эътиборини тортади. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Lobar, Lobar, Lobarim mening…
У фариштали, оппоққина қиз. Бу оқликка қастланган қош-кўзлар зулмат сувига мангу чўккандек, қопқора. Чеҳрасида файз, силлиқ юзларида нафис кулгичи бор. На-да яноқлар, қавоқлар ҳам табассум қилади, бунга шайдо киприклари ҳам унга қўшилиб бирдек тўлқилланади. Жигарранг кўзлар туби чексизликка туташгандай сирли, тароватли, оҳангли ва яна алламбало… Davomini o'qish
Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi
17 июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун
Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish
