Nazar Eshonqul: Ijod ilohiyotga daxldorlikdir

001    Ижод илоҳиётга дахлдорликдир; ижод илоҳиёт эшикларини қоқишдир. Шу сабабли инсоният ушбу илоҳиёт бонгларини эшитиш учун санъатга ҳамиша эҳтиёж сезаверади. Ижод буюкликка, қудратга, гўзалликка тақлид қилишдир. Одам ҳатто дўзахий жамиятда ҳам зулмат қоплаган кўнглининг бир четида буюкликка, гўзалликка эҳтиёж сезади: ана шу эҳтиёж уни саньатга бошлаб келаверади. Инсон воқелик олдида ёки воқелик қиёфасидаги кўлам олдида жуда кичкина, ожиз. Воқеликнинг забардастлиги одамни қисматнинг қули қилиб қўяди – ижод эса ана шу қулликка исёндир. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Islohotchi Islomxo’ja va uning sirli o’limi

08    Исломхўжа Хоразмда энг нуфузли бўлган Саид Отойи хўжалардан Саид Муҳаммадхўжа мутаваллининг набираси бўлиб, 1872 йилда туғилганди. Отаси Иброҳимхўжа Ферузхоннинг тоғаси бўлиб, Хонқа ҳокими бўлган, кейинчалик бош вазир лавозимини эгаллаганди. Мактаб ва мадраса таҳсилини олган Исломхўжа олдинига хон саройида закотчи сифатида ишлайди.1889 йилда эса 17 ёшли Исломхўжани Феруз Хивадан кейин иккинчи ўринда турувчи Ҳазораспдек муҳим стратегик, савдо шаҳрига ҳоким қилиб юборади. Орадан вақт ўтиб, тажрибага эга бўлган Исломхўжа 26 ёшида Ферузхоннинг бош вазири сифатида яна Хивада иш бошлайди. Davomini o'qish

Tillaniso Eshboyeva. She’rlar

045

   Тилланисо Эшбоева 1993-йилда Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. “Дилхат” шеърий тўплами муаллифи. Шеърлари “Сизга шеър айтгим келади” ёшлар баёзида, туман, вилоят ва республика газета-журналларида ёритилган. Шу йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлади («Уч илдиз» веб-саҳифасидан юборилган маълумот. Пастда ёзилган изоҳга қаранг). Davomini o'qish

Halima Xudoyberdiyeva. Suhbat va she’rlar

09

   Иброҳим Ғафуров «шеър бу шоирнинг ўзи», дейди. Шоирнинг ўзи бўлмаса, у ёзган шеър шеър бўлмайди. Чунки ифода этилган туйғулар рост чиқиши керак-да! Агар дунё шоирлари ижодини кузатган бўлсангиз, шоирнинг зўри муҳаббат лирикасида билинади. Бинобарин, муҳаббат ҳақида илиқ-милиқ шеърлар ёзадиган шоирлар ижтимоий мавзуда ҳам чақнаб чиқмайди, илиқ-милиқ фикр айтишдан нарига ўтолмайди. Davomini o'qish

Zarvaraqlar: Sulton Husayn Boyqaro farmoni

033     Ота-боболаримиздан қолган улкан маънавий бойлик, қўлёзма асарлар Қизилқум саҳросига сочилиб кетган олтинни эслатади. Авлодларимиз яратган бу асарлар дунё кутубхона, музейларига сочилиб кетган. Жаҳондаги бирорта машҳур кутубхона йўқки, у ерда халқимиз тарихи ва адабиётига тегишли қўлёзма асар бўлмасин. Британия Музейи, Париж Миллий Кутубхонаси, Оксфорд, Кэмбриж, Сорбонна, Харвард, Йел университети кутубхоналари, Голландия, Олмония, Испания, Италия, Ватикан китобликлари, ҳамда Туркия, Эрон, Ҳиндистондаги кутубхоналарда ўзимиз сақлай олмаган кўплаб ёзма адабиётларимиз намуналари авайлаб асраб келинмоқда. Davomini o'qish

Husayniy (Husayn Boyqaro). G’azallar, muxammas, to’rtliklar

033Ҳусайний тахаллуси билан ижод қилган Ҳусайн Бойқаро ( 1438 — 1506 ) Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон наслидан бўлиб, Мирзо Мансур бинни Мирзо Бойқаронинг ўғлидир.У 1438 йилда Ҳирот шаҳрида таваллуд топган. Тарихий ва баъзи адабий манбаларнинг берган маълумотларига кўра, Алишер Навоийнинг отаси (Ғиёсиддин Муҳаммад) Кичкина бахши Баҳодур Мирзо Бойқаронинг ўғли Ғиёсиддин Мансур билан эмикдош (кўкалдош) бўлган. Davomini o'qish

Hamid Ismoilov. Murda

05    Замзама ташқарида бурчакка тиқилиб ўтирарди. Олдига бир шубҳали одам келиб ўтирди. Аввалига тинчгина ўтирди. Кейин суст овозда ўз дардини айта бошлади. «Мен, – деди, – авваллари фронт чизиғида ишлаганман. Лекин бир нарса бўлдию…” У фожеаси ҳикоясини сўзлай бошлади. Davomini o'qish

Bobomurod Erali. She’rlar

065Бугун  шоир  ва адабиётшунос  олим  Бобомурод Эрали 50 ёшга тўлди. Қутлаймиз!

Шеър туйғу ва дард ҳосиласидир, деган гап бор. Асл ва тоза шеърни ўқиганда унда ўз туйғуларингиз, армонларингиз, севинчларингиз аксу садосини кўрасиз, олис-олисда қолган хотираларнинг изтиробли ва азиз суратлари кўз ўнгизгизда қалқийди (Хуршид Давроннинг Бобомурод Эралининг «Тунги сайр» тўпламига ёзган сўзбошисидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. She’rlar

05520 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган кун.

   Қўлингиздан келса, ҳамма нарсадан поэзия изланг. Ҳаёт шуниси билан қизиқ. Яшашни бир неъмат десак шеърият унинг тузидир. Ёш болаларни қаранг, уларнинг ҳаммаси поэзия билан яшайди. Ҳайратланади. Агар ҳаётнинг поэзияси бўлмаса, бешикдаги бола ҳам зерикиб қоларди. Одам қалбини ҳайрат ва муҳаббат улғайтиради. Шунинг учун ҳар қандай насрий асарнинг ҳам замирида назм ётади. Назмсиз наср бир ўлик нарса. Ҳамма яхши насрий асарларга қаранг, уларнинг ҳар бири битта асл шеър тасвирлаши мумкин бўлган туйғуни ифодалайди (Эшқобил Шукур билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. So’zlarning kuylarida ko’ringan shoir.

091    Шоирлар наслнинг жавҳари, миллатнинг таянчи, элнинг обрўси, юртнинг шарафи, даврнинг кўзгусидир. Уларнинг сўзи атомдан зўр қувватга эга бўлади. Шоирига қараб , элни тасаввур қилса бўлади. Элига боқиб, шоирига баҳо бериш эса ҳақиқатга жуда мос келади. Эшқобил Шукурнинг ижоди миллионлаб кишиларнинг қалбидан жой олгани шундан далолат беради. Davomini o'qish

Turob Niyoz. She’rlar

044 Ўтган асрнинг 90-йилларида ўзбек шеъриятига кириб келган шоирлардан бири Туроб Ниёздир. Шу пайтгача унинг “Муҳаббат осмони”, “Гуллаган боғлар”, “Муҳаббат гуллари”, “Очиқ юрак”, «Кўнгилга мурожаат», «Уммон юрак» ва бошқа бир қатор шеърий китоблари нашр этилган. Бугун шоирнинг сўнгги йилларда ёзган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. 20-yillarda tarjima bo‘lgan asarlarga mulohazalar

002   Ўзбек адабиётида таржимачилик тараққиёти қадим илдизларга бориб тақалиши ҳеч кимга сир эмас. 20-йиллар мана шу қадимиятнинг энг муҳим саналарини ўзида жамлаган бир даврдир. Бу даврда таржимашунослик ва таржима танқидчилиги билан шуғулланиш иши ошланди, таржимага оид бир танқидий мақолалар ва ахборотлар газета ва журналларда босилиб турди. 1918-йилда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон коммунистларининг I сездида русча материалларни ўзбек ва бошқа Ўрта Осиё тилларига таржима қилиш ҳамда бу тиллардаги материалларни рус тилида бериш масаласи қўйилди. Davomini o'qish