Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз!
Мана, Усмон Азимнинг чоп этилган “Сайланма”си. Китобдаги аксарият шеърлар яхши таниш – олдин ҳам ўқилган шеърлар. Лекин улардаги ҳиссиёт ўша-ўша: жўшқин ва табиий. Эҳтирос ўша: ёниқ ва шиддатли. Фикр шамойили деярли ўзгармаган: ишончбахш ва муросасиз. Davomini o'qish





