Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни давом этамиз. Бунгача Чўлпоннинг йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун навбат ”Булоқлар” (1924) тўпламига етди. Эрта-индин “Тонг Сирлари” (1926), “Соз” (1935) тўпламлари ҳақидаги маълумотни ҳам сизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Xurshid Do’stmuhammad. Tog’ay Murodning sirli dunyosi.

Тоғай Мурод шахсини, Парвардигор унга ато этган феъл-атворни тушуниш керак эди! Бир йилдан ортиқроқ у билан бирга ишлаб, уни яқиндан кузатгачгина у ҳақдаги илгариги тасаввурим ўзгарди. Йўқ, Тоғай Мурод бошқаларга беписандликни, кибр-ҳавога берилишни ҳам билмас экан. У ўз дунёсида яшайдиган, ўша дунёсини сира тарк этолмайдиган, борди-ю, иттифоқо ўзини жисман ўраб турган муҳитга қайтгудай бўлса, албатта, кимгадир маъқул келмайдиган, ҳатто ғайритабиий муомала қилиб қўйиши аниқ эди. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Dostondan audioparcha

Тилак Жўра шеърлари ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, бозорга олиб чиқмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари эди. Ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбеҳлари эди. Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Keng dala, to’rtovlon va beshinchi
Ука, сиз мелисада ишламайсими мабодо?! Ҳа, шунақами? Унгаям таниш‑билиш керак‑да. Индамай бориб «лўп» этиб кириб кетаверса, кимлар ишламасди. Ҳаммаям текин усти бош кийсам, катта‑катта ойлик олсам дейди. Шундоқчанги бўлганидан кейин, талабгориям кўп‑да, талабгор кўп бўлдими, у ёғини ўзингиз биласиз. Майли, ҳали ишлаб сарф‑харжга жичча пул тўпланглар, қочиб кетаётгани йўқ, жойлашиб оласизлар. Davomini o'qish
Bahodir Iso. Kelishingni kutganim-kutgan
Баҳодир Исо 1956-йилда Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида таваллуд топган. Фарғона педагогика институтини 1977-йилда тугаллади. Бироқ, фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлади.Унинг шеърлари, достонлари республикамизнинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. 1988-йилда илк китоби — «Хайрли тун» шеърий тўплами нашр этилган. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Asirlikdagi generalning siri.
1854-64 йиллар. Генерал Исмоил Мирпанжий ҳаётининг энг аянчли даври.Зеро, умрининг 10 йилини у Хивада асирликда ўтказди.Ана шу вақт ичида Хивада тўртта хон алмашди. Davomini o'qish
Bahodir Xudoybergan. She’rlar

Баҳодир Худойбергановнинг “Ҳаёт”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталарида, “Ёшлик” журналида бир неча бор туркум шеърлари чоп этилган. 2004 йилда “Ижод дунёси” нашриёт уйи “Умримдан лаҳза” шеърий тўпламини шеърият мухлисларига туҳфа қилганди. Davomini o'qish
Xurshid Nurullayev. O’ynab gapirsang ham o’ylab gapir
Хуршид Нуриллаев. Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир. Афоризмлар ва латифалар. Тошкент: Akademnashr. 2014. — 96 б. / Xurshid Nurillaev. O’ynab gapirsang ham o’ylab gapir. Aforizmlar va latifalar. Toshkent:Akademnashr. 2014. — 96 b.
Китобда муаллифнинг ҳаётий кузатишлари қисқа, лўнда ва маҳорат билан айтилган битиклар, ҳикматлар орқали акс эттирилади. Шунингдек, чуқур фалсафий маъно ташиган, айни дамда, қувноқ юморга йўғрилган латифалар ҳам ўқувчига манзур бўлади деган умиддамиз. Davomini o'qish
Erkin A’zam badiiy olami. So’zboshi va «Yozuvchi qismati» suhbati
“Эркин Аъзам бадиий олами”: / Тўплам. — Т.: “Тиrоп zamin ziуо” нашриёти. 2014. — 304 б. Нашрга тайёрловчилар: Нормат Йўлдошев, Обид Шофиев. Масьул муҳаррир: Марҳабо Қўчқорова / “Erkin A’zam badiiy olami”: / To’plam. — T.: “Tirop zamin ziuo” nashriyoti. 2014. — 304 b.
Nashrga tayyorlovchilar: Normat Yo’ldoshev, Obid Shofiev. Mas`ul muharrir: Marhabo Qo’chqorova
Ушбу тўпламдан таниқли адиб, драматург, публицист, киносценарист Эркин Аъзам ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида олимлар, ижодкорлар, киношунослар, ёш тадқиқотчиларнинг ранг-баранг тадқиқотлари ўрин олган. Davomini o'qish
Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Uyg’onish” to’plami (1922)
Бундан аввал атоқли ўзбек олими Хайрулла Ҳ. Исматуллаевнинг Чўлпон шеърларининг асл нусхалари хусусида ёзган илк мақоласи ва Чўлпоннинг 1922 йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» тўпламидаги шеърларини тақдим этган эдик. Бугун олимнинг «Уйғониш” (1922) тўплами ҳақидаги мақоласи ва Чўлпоннинг илк тўпламига кирган шеърлари билан таништирамиз. Бирин-кетин ”Булоқлар” (1924), “Тонг Сирлари” (1926), “Соз” (1935) тўпламларига кирган шеърлар ва тўпламлар ҳақидаги Хайрулла Ҳ. Исматулла тадқиқотлари эълон қилиб борилади. Davomini o'qish
Boybo’ta Do’stqorayev. «Siyna»ni «sana»ga almashtirib bo’lmaydi (2004)
Чўлпон асарларининг хатолардан холи нашрини тайёрлаш адабиётшуносларнинг муҳим вазифаси бўлиб турибди. Акс ҳолда, ижоди фавқулодда мураккаб даврда кечган Чўлпондек адиб асарлари бўйича тайёрланадиган илмий-тадқиқот ишлари мазмунга, маслакка доир хатоларга йўл қўйилган қайта нашр матни асосида олиб борилса, чалкаш, қўпол ва мутлақо нотўғри хулосалар чиқарилишига ҳам олиб келиши мумкин. Davomini o'qish
Muhammad Uzoqov. Xonning xatosi

Келинчак сўник нигоҳини султонга тикди. Султон сўз демади. Келинчак бурилди, у аёллар орасидан ўтиб қабристонга йўл олди. Аёллардан кимдир: “Унинг дардини ўликлар эшитиб, таскин берадилар”, деди. Юзини султондан ўгирган аёллардан бири: “Султон Самарқанд ва Бухорода яшаб ўзгарибди. “Илм кишини қўймижоз қилиб қўяди” деб эшитар эдим, тўғри экан”, деди. Бошқа бири: “Унда интиқом туйғусидан нишон ҳам йўқ”, деди. Яна бири эса куч-қувватлари, салоҳиятлари туфайли дўсту душманнинг султон ва инисини “Абулхайрхоннинг йўлбарслари” деб аташига ишора қилиб: “Садқаи йўлбарс кет!” деди. Davomini o'qish
