Соҳибқирон хон илму фазилатлардан хабардор, аниқроғи, уларни тўла эгаллаган киши эди. Шеърият соҳаси ва шоирларга эътиқод-эътибори катта бўлган. Мудом олиму фозилларни ўзига ҳамсуҳбат қилган. Яхши шеърлари бор. Ҳазрати шайх Нажмиддин Кубронинг — унга Оллоҳ раҳмати бўлсин — вафоти таърихини яхши айтган… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Munira Sharipova. Muhammad Shayboniy ijodi xorijda

Султон Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон (1451-1510) — Шайбонийлар сулоласи ва давлати асосчиси. У нафақат саркарда балки, Шоҳбахт, Шойбоқ, Шебони, Шоҳибек, Шайбоний тахаллуслари билан ғазал, рубоийлар битган шоир ҳамдир. Шайбонийхоннинг адабий меъросидан бизгача бир нечта ўзбекча ғазал, рубоий ва «Баҳр-ул худо» номли достони ва 1507-1508 йилларда ёзилган ўғли валиахд Темур султонга аталган панд-насиҳатлардан иборат китоби мавжуд. Davomini o'qish
Alisher Ibodinov. Hayotimni o’zgartirgan xat
Хатлар орасида одатдагидан бошқача, оддий конвертдан каттароқ ва кўк рангдаги хатжилд диққатимни тортди. Тепасида «Гулистон» журнали тамғаси. Қизиқиб дарров очдим. Журналнинг расмий хат қоғозига ўнг томонга хиёл қийшайтириб ёзилган дастхат. Умримнинг охиригача бирор сатри хотирамдан ўчмайдиган хат. Худди шу хат кейинчалик бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Davomini o'qish
Nuriddin Shukurov. G’afur G’ulom saboqlari & Ibrohim G’afurov. Ko’ngildan o’chmaydi
16 май — Адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров таваллудининг 85 йиллигига
Энди, сенга айтсам менинг шеърларимдаги бундай байтларни, бандларни чуқур тушуниш учун шу мисраларда тилга олинган тарихий фактлар ва ҳодисалар тафсилотини яхши билиш керак. Биласанми, бобирийлар сулоласига тегишли бўлган «Улуғ мўғул» деб номланган олмос жаҳондаги энг қимматбаҳо, катта олмослардан бири ҳисобланади. Инглиз империалистлари Ҳиндистонни босиб олганда жуда кўп бойликларни, олтину олмосларни қўлга киритганлар. Шу жумладан, «Улуғ мўғул» номли катта олмосни ҳам ўғирлаб олиб кетганлар..
«Uyqu» (Jim turing,shovqinlamang…) qo’shig’i, aniqrog’i «Shovqinlamang» so’zi haqida
Яхши шоир ва олим укаларимдан Алишер Назар ўзининг фейсбук саҳифасида мана бу мулоҳазаларини ёзганини ўқидим: «Эрталаб, «Маҳалла» радиоканалида Ботир Қодиров қўшиқ айтаяпти: «Жим туринг, шовқинланманг…». «Шовқинланманг» деган сўзни эшитганмисиз? Мен эшитмаганман! Менимча, ўзбек тилида бунақа сўз йўқ.» Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.
15 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.
Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish
G’ulom Fathiddin. Yurayotgan daraxtlar. She’rlar.
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, «Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса ҳаёт ва унинг ранг-баранг таассуротлари билан доим туташ»… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Ikkinchi dunyo.
Кўзим юмиқ, ухлаяпман. Аммо атрофимдаги шивир-шивирлар уйқумнинг бeлига тeпмоқчи бўлишётганидан жаҳлим чиқа бошлади. Уйқумдан воз кeчиш ниятим йўқ эди. Бунга эса ўша овозлар сира йўл бeрмаётганди… Davomini o'qish
Nurulloh Оston. She’rlar
Туғилган қишлоғим Чордаранинг ён атрофларида қадимий Самарқандни ўраб турган кўҳна кентлар: Ҳазора, Бухори, Урганжи, Арабхона, Найман, Туркманқишлоқлари бор. Уларнинг ҳар бирида Самарқанд тарихининг бир саҳифаси яширин. Улардан бири Туркманқишлоқ деб аталса-да, кўпроқ хоразмтабиат инсонлар яшайди. Бу қишлоқ таниқли шоир Темур Маъруфий, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа жуда кўп машҳур ижодкорларнинг киндик қони тўкилган тупроқ. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi
10 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун
Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish
Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

“Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish
Ullibibi Otayeva. Ikki maqola
Нимаики ширин, пинҳона, қўл етмас бўлса, одамлар унга беихтиёр интилишади.Ганж дафина-ёпиқ хазиналар доимо хаёлларни ўғирлаб, кўнгилларга ғулғула солиб келмоқдаки, кишилар унга етишиш муродида ўз ҳаётларини таҳлика остига қўйишади, жон-жон деб гаровга беришади. Davomini o'qish
