Botir Zokirov. Majnun monologi & Xurshid Davron. Buyuk muhabbatdan yaralgan qo’shiq

055    26 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров туғилган кун

    Ботирнинг ўзи Мажнун эди. Бекорга бу қўшиқни айтмаган. У тўққизинчи синфда ўқиётганида бир қизни яхши кўриб қолган эди. Исми Фарангис эди. Қиз ҳам Ботирни яхши кўрарди. Ўзаро мактублар ёзишарди. Аммо, қизнинг ота-оналари уларнинг яқин бўлишларига кескин қаршилик кўрсатишди. Аммо, Ботир ҳам, Фарангис ҳам ҳеч қачон бир-бирларини унитишмади. «Мажнун» қўшиғи ана шу айрилиқ туфайли Ботир юрагида куну тун яшаган изтиробу қайғунинг инъикоси эди… Davomini o'qish

Xalq pulini mashshoqlarga sochayotgan vazirlik: Madaniyatning kuni kimlarga qoldi?

91Бундан тўрт йил аввал вазир Озодбек Назарбековнинг ўзи Маданият вазирлигининг фаолияти фақат тадбирбозликдан иборат бўлиб қолганини айтган эди. Мана орадан тўрт йил ўтди, бу вақт ичида тадбир-у шоулар кўпайгандан кўпайдики, камаймади. Вазирнинг ўзи эса ҳали «Артист», ҳали «The Cover up kids» ҳали «Овоз»да ҳакамлик қилиб ўтиришдан ортмаяпти. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. She’rlar & Haqiqiy she’r — odamlar orasida…& Muhammad Yusuf. Hujjatli film

9926 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган куннинг 70 йиллиги

Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 66 йил тўлди. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради.

Davomini o'qish

Ubaydiy. G’azallar,ruboiylar,tuyuqlar & Qul Ubaydiy. Vafo qilsang. Turkiy devondan namunalar

09    Мумтоз адабиётимизнинг улуғ сиймоларидан бўлмиш Убайдий ҳали ҳануз ўзининг бутун салоҳияти билан бизга равшан бўлмай қолаётган шоирлардан биридир. Биз ҳамон унинг қаламининг кучи-ю адабиётимизда тутган муносиб мавқеъидан бехабар қолмоқдамиз. Она тилимиз шиддати ва қудрати унинг асарларида нечоғлик намоён бўлганининг ўзигина Убайдийнинг тенгсиз ижодкор эканини англатади. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf she’riyati: xalqparvarlik va dard & Shoir haqida hujjatli film

94Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Муҳаммад Юсуф шеъриятга 80-йилларда кириб келди. 70-йиллар авлоди ижодида бир қадар бўй кўрсатган эркка ташналик, мустабид тузумга бўлган норозилик ифодаси кейинги ўн йилликда шеъриятга қадам қўйган ижодкорлар асарларида ўзининг янада очиқроқ ифодасини топдики, бундан шоир шеърияти ҳам мустасно эмас. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman asosıda ko’p qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati

07«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish

O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni & O‘roz Haydar. Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.07.03_16h35m54s_003_b.png    Бугун ўзбекнинг забардаст ижодкорларидан бири, укажўрам Ўроз Ҳайдарнинг туғилган куни. Қутлаймиз!

Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. Davomini o'qish

Ulug‘bek Hamdam. Adabiyot jarchisi va jangchisi edi (Ibrohim Haqqul ijodiga bir nazar) & Ibrohim Haqqul ‘Men bilgan haqiqatlar’ teleloyihasida [09.02.2021]

59 Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 75 ёшда

Иброҳим Ҳаққул тилидан тўкилган “Ҳақиқатни айтиш учун кафан елкада бўлиш керак” деган гап бугун айримлар дилига кўчди, десак янглишмаймиз. Чунки айнан Ҳаққулнинг оғзидан эшитгандагина одамлар у гапга ишонди. Davomini o'qish

Rajab Xolbek. Ko’ngilochar gurunglar-13

77Ушбу шеърларни кутубхонамизга йўллаган Ражаб Холбек мана бу гапларни илова қилибди: «Хуршид ака,менинг бу ёзганларим танка ҳам эмас, хокку ҳам эмас. Ёзганларим менинг руҳий ҳолатимдир. Баҳо бериш шеърият мухлисларига ҳавола. Ҳурмат билан Ражаб Холбек. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри…» Davomini o'qish

Miraziz A’zam. She’r inson quvonchi va iztiroblarini o’zida aks ettiradi & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

0929  март — Атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 88 йиллиги

   Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга ижодкор. У 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Унинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланган. Унинг биринчи шеъри 1960 йилда «Ғалати туш» номи билан чоп бўлган. Ижодининг дастлабки палласида болалар шоири сифатида машҳур бўлган бўлса, кейинчалик катталар учун ҳам бир қатор салмоқли шеърий гулдасталар яратган. Жумладан, «Севаман» 1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983) каби тўпламларидаги кўпчилик шеърлар ўзининг ҳаётий ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади. Davomini o'qish