«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni & O‘roz Haydar. Ikki kitob
Бугун ўзбекнинг забардаст ижодкорларидан бири, укажўрам Ўроз Ҳайдарнинг туғилган куни. Қутлаймиз!
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. Davomini o'qish
Farmon Toshevni 70 yoshi bilan chin yurakdan qutlaymiz & Farmon Toshev. Tafakkur manzaralaru
Бугун 70 ёшини нишонлаётган журналист ва ёзувчи Фармон Тошевни чин юракдан қутлайман, узоқ умр ва ижодий янгиликлар тилайман. Davomini o'qish
Ulug‘bek Hamdam. Adabiyot jarchisi va jangchisi edi (Ibrohim Haqqul ijodiga bir nazar) & Ibrohim Haqqul ‘Men bilgan haqiqatlar’ teleloyihasida [09.02.2021]
Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул 75 ёшда
Иброҳим Ҳаққул тилидан тўкилган “Ҳақиқатни айтиш учун кафан елкада бўлиш керак” деган гап бугун айримлар дилига кўчди, десак янглишмаймиз. Чунки айнан Ҳаққулнинг оғзидан эшитгандагина одамлар у гапга ишонди. Davomini o'qish
Rajab Xolbek. Ko’ngilochar gurunglar-13
Ушбу шеърларни кутубхонамизга йўллаган Ражаб Холбек мана бу гапларни илова қилибди: «Хуршид ака,менинг бу ёзганларим танка ҳам эмас, хокку ҳам эмас. Ёзганларим менинг руҳий ҳолатимдир. Баҳо бериш шеърият мухлисларига ҳавола. Ҳурмат билан Ражаб Холбек. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри…» Davomini o'qish
Miraziz A’zam. She’r inson quvonchi va iztiroblarini o’zida aks ettiradi & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
29 март — Атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 88 йиллиги
Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга ижодкор. У 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Унинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланган. Унинг биринчи шеъри 1960 йилда «Ғалати туш» номи билан чоп бўлган. Ижодининг дастлабки палласида болалар шоири сифатида машҳур бўлган бўлса, кейинчалик катталар учун ҳам бир қатор салмоқли шеърий гулдасталар яратган. Жумладан, «Севаман» 1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983) каби тўпламларидаги кўпчилик шеърлар ўзининг ҳаётий ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади. Davomini o'qish
Nasiba Bozorova. «Mushohada yog’dusi»dagi so’z yog’dusi & Adabiyot va abadiyat. Atoqli olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat (2022)
28 март — Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022 таваллудининг 75 йиллиги
Устоз учун сўз, шунчаки тил безаги эмас, дил ҳақиқати, виждон овози ва фикр яроғи эди. Иброҳим Ҳаққулни салладор сўзлар, доно фикрлар эмас, холислик ҳоли, мухлис калимасининг риёдан холи, самимий деган маъноси қизиқтирган.
Davomini o'qish
Rauf Parfi haqidagi xotiralardan lavhalar & Rauf Parfi kitoblari

Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish
Rauf Parfi. She’rlar. Shoirning o’zi va Jontemir Jondor o’qigan & Rauf Parfi. Karvon yo’li
28 март— Устоз Рауф Парфи хотираси куни
Шеърият чексизликдир — аммо шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз. Шеърият инсоннинг илкин нафасидир, поёнсиз нафаснинг моддийликка айланишидир, балки (Рауф Парфи билан суҳбатдан). Davomini o'qish
Farog’at Kamol. Ko’kning ravoqidan to’kildi saslar
Ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси Фароғат Камолова ҳаёт бўлганида шу кунларда 65 ёшини нишонлаган бўларди.
ХХ аср ўзбек шеъриятида Фароғат Камолнинг ўз ўрни бор. Шоира 80-йилларда адабиёт сарҳадига кириб келган авлод нафақат энг ёш вакили, шунинг баробарида ўз авлоддошлари билан мавжуд шеъриятга жиддий таъсир кўрсата олган хос овоз соҳибаси ҳамдир. Бугун айни ўша олис йилларда эълон қилган шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Sakkokiy. G’azallar va qasida & Tanlangan asarlar (onlayn)
“Мавлоно Саккокий Мовароуннаҳрдиндур. Самарқанд аҳли анга кўп муътақиддурлар ва бағоят таърифин қилурлар…Бу матлаъни анга иснод қилурларким: Davomini o'qish
Xurshid Davron. Alg’ul. Asar asosida radiospektakl & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi
22 МАРТ — БУЮК МУТАФАККИР ОЛИМ ВА ДАВЛАТ АРБОБИ МИРЗО УЛУҒБЕК ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп. “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish
