Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Hamza. She’rlar & Devon & Begali Qosimov. Hamza haqida
6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун
Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Ҳамза ҳамиша маориф тарқатишни, халқнинг фарзандларига билим беришни ўзининг асосий юмуши деб ҳисоблаган. Чунки шоир ватанпарвар зиёли, элсевар жадид сифатида маърифат ватан эркига олиб борадиган ёлғизгина йўл эканлигини яхши тасаввур этарди. Davomini o'qish
Hamza. Boy ila xizmatchi. Radiospektakl & Hamza, ishq, olovli kulcha. Atoqli rejissor Bahodir Yo’ldoshev bilan suhbat.
6 март — Атоқли шоир ва драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун
Илк бора “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвонига сазовор бўлган адиб, Шўролар тузуми томонидан олқишланиб, кейинчалик бир қадар хижолатомузлик билан эсга олинган ё, аксинча, ҳадеганда ёдга олинмай қўйган сиймо – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг шахсияти аслида қандай бўлган? Ёзувчи ва драматург таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан чоп этиб жавоб излашга уринганган эдик. Адиб таваллудининг 130 йиллиги арафасида яна шу саволларга жавоб топиш мақсадида суҳбатни қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Sobir O’nar. To’rt hikoya & Tarvuz. Audiohikoya & Sobir O’nar «Uyga qaytib» teleloyihasida
25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
25 ФЕВРАЛ КУНИ ЁЗУВЧИ СОБИР ЎНАР 60 ЁШГА ТЎЛГАН БЎЛАРДИ. СИЗГА ТАҚДИМ ЭТАЁТГАН СЎЗЛАРИМНИ У РОППА-РОСА 50 ЁШГА ТЎЛГАН КУНДА, ЎН ЙИЛЧА АВВАЛ ЁЗГАН ЭДИМ. СОБИР УКАМНИ ОЛЛОҲИМ РАҲМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН! Davomini o'qish
Bobo Ravshan. Temir sandiq. Hikoya
Ҳар куни бу саҳродан бош олиб кетиш иштиёқида уйғонаман. Аммо қуёш тиккага келгач, тулки, қўшоёқ, илону чаёнлар, чумоли-ю чивинлар каби қум барханларига сингиб кетаман… Davomini o'qish
Farhod Eshonov. Uch hikoya
Ёнимда эканингда, мен учун кунларнинг ахамияти йўқ эди. Шунчаки уларни сен билан бирга қарши олар, сен билан бирга кузатишни хушлардим. Энди эса кечаги кунни эслаб ўзимни қўярга жой топа олмаяпман. Тун бўйи ўша воқеа менга уйқи бермади. Чунки, энди сен билан қайта учрашишнинг йўлини топгандайман. Ха албатта бу борада сен доим ўз фикрингга эга бўлгансан. Ахир иккимиздан жасурроғи ҳам ўзинг эдинг. Мен бўлса…. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Tarix — bobolar bog’i (1988) & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
Бу саҳифа илк маротиба кутубхонамизда 2009 йили эълон қилинган эди. 24 февраль куни машҳур сайёҳ ва муаррих Ибн Баттута таваллудига 720 йил тўлиши муносабати билан саҳифани янгиладик.
Биз оғир даврларни бошдан кечирдик. Болалигимиздан билиши шарт бўлган оддий ҳақиқатларни англаш учун умримизнинг ярмини бериб қўйдик. Бизни гўё ҳавосиз бўшлиқда ушлаб турдилар, бировларни маънавий ўлдириб, бошқаларни мажруҳ этдилар ва кўпларни лоқайдлик ниқоби билан яшашга кўниктириб қўйдилар. Бугун эса маълум бўлдики, кўксимизни тўлдирадиган ҳаво, ярамизга шифо бўлгувчи малҳам, юзимиздаги лоқайдлик ниқобини тортиб олиб ташлашга қодир куч — тарих экан. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Men uchun so’zdan og’irroq narsa yo’q & Xurshid Davron. Kashf et sen o’zingni, o’zni tanho tanla. & Mangulik jamoli. Tarjimon talqinlari
20 февраль — Матназар Абдулҳаким таваллуд топган кун
Мен шоирлик деганда, албатта, шеър ёзишнигина кўзда тугаётганим йўқ. Чунки сўз шоирликнинг, эҳтимол энг охирги унсуридир, шоир кўнгилнинг иложсиз қолган пайтларида турли мушкулотларни даф қилиши лозим бўлганида асқотадиган аслаҳасидир… Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. She’rlar va suhbat & «Sayhon» to’plami
15 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган куннинг 90 йиллиги
Бу оламда Ой танҳо, муборак Қуёш танҳо.
Бўй қизларнинг ичинда шу бир эгма қош танҳо.
Унингдек ҳеч ким менга бўлмаса сирдош танҳо
Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur Devoni (2004) & Xosiyat Bekmirzayeva. Navoiy va Boburda tuyuq, fard va masnu’
Мирзо Бобур таваллудининг 539 йиллиги олдидан
Мақолада Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур ижодида айрим жанрлар, фард, туюқ ва маснуъ шеърлари ва уларнинг санъат даражасида фойдаланилган ўринлари ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish
Abdumajid Azim. Yangi she’rlardan
Ҳеч бир шоир оламга, одамга, умр моҳиятига бефарқ бўлмайди. Абдумажид ака ҳайратини “Ҳаёт асли чапоғон бир бедов экан” ёки “Ҳаёт – бир ялт этиб чақнаган чақмоқ” деб изоҳлайди…(Баҳодир Каримнинг мақоласидан) Davomini o'qish
Komron Mirzo. Devon.
Комрон мирзо девонининг 3 та қўлёзма нусхаси сақланиб қолган. Улардаги туркий шеърлар: 40 ғазал, 21 фард, 26 рубоий, 3 қитъа, 9 маснавий ва таркиббанд (1114 мисра). Дарий тилидаги шеърлар: 26 ғазал, 22 фард, 4 рубоий, 3 қитъа, 4 маснавий (346 мисра). Девонининг қўлёзма нусхаларига кирмаган дарий тилида битилган баъзи ғазал, рубоий ва фардлар турли тазкира ва баёзлардан топилган. Комрон мирзонинг ҳозиргача маълум дарий тилидаги шеърлари 418 мисрадан иборат. Саҳифанинг пастида Комрон Мирзонинг Тошкентда ва Туркияда чоп этилган девони нашрлари билан танишасиз. Davomini o'qish
