Umid Bekmuhammad. Jallodga tayangan amir.

055

Жаллод Хайс бугун шунчалар тиним билмай ишладики, ҳатто пешонасининг терини ҳам зўрға артишга улгурарди. Негаки унга Бухоро амири Музаффархон Ҳисор вилояти ва тоғли жойларда кўтарилган исёнларни бостирганидан кейин асир олинган минг киши нинг бошини бир кунда танасидан жудо қилишни топширганди… Davomini o'qish

Isajon Sulton. Hazrati Majoz

022

Бугуннинг насрида учта қувватли тамойил яққол кўзга ташланиб турибди ва, айтиш мумкинки, ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз истеъдодлари, ўз усталари бор. Биринчиси, миллий руҳни, халқ руҳини миллий усулларда янада ранг-баранглаштириб тақдим этиш, иккинчиси – халқ шуурида узоқ йиллар яшаб келаётган ўлмас тимсолларни олам аҳлига намоён қилиш ва учинчиси – бутун дунё адабий тафаккурида рўй бераётган, аммо бизнинг адабиётимиз учун янги ҳисобланган шаклларни олиб кириб, ўз руҳимиз билан тўлдиришдан иборат. Менимча,ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз ўрни, ўз ўқувчиси бор. Davomini o'qish

Hamid Ismoilov. Go‘zal go‘zaldir so‘lgan chog‘da ham…

012

Чўлпон шеърияти мусиқийлиги, қуймалиги, сержило ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туришини англаб етган ҳар бир киши шубҳасиз, у амалга оширган бадиий таржималар нечоғли салмоқли ва жозибадор эканлигидан кўз юммайди. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. Ey,Habib, umring kabi bir shiddati aflok yo’q…Esse-xotira.

025
Бугун  10 декабр куни  таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллудига 70 йил тўлди.

    Мен ўз идеалимни, ижобий қаҳрамонимни топган эдим! Бу маънавий идеал Ҳабиб ака сиймосида намоён бўлди. Атрофимдаги кишилар, ўз тенг-тўшим бўлган йигит-қизлар суҳбати мени унчалик ўзига тортмасди. Улар суҳбатидан маънавий озиқ, руҳ ололмасдим. Аслини олганда, Ҳабиб акага қизнинг йигитга муҳаббати билан эмас, бошқача интилган эканман, яъни ирфонга интилган эканман. Davomini o'qish

Muhayyo Rustam qizi. Ay, gullarni sog’ingan dala…

03Муҳайёнинг шеърлари ҳам ҳаётийлиги, ҳам хаёлийлиги билан, ҳам шеър, ҳам ҳикоя бўлиб юрагимга кириб келди. Бу шоира исмини адашим — Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳайрати олиб келди. Анна Ахматованинг сокин шиддати, туғёнли шивирлари юрагимни сармаст этган олис йилларни эсладим. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Shuhrat domla. Esse

02

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Uzuk

021

Узук тақилганида ҳамма қийқириб юборарди.Йўқса, аллақачон никоҳ ўқилди, элга маълум қилинди, халқ келиб даврани тўлдириб ўтирибди, этакроқдаги тозаланган экин ерларига қурилган катта ўчоқда шўрва қайнаб, ош пишмоқда… узук тақилганида униси куёв, буниси келин бўпқолармиди? Ким билсин, одамларга шуниси маъқулроқмиди? Davomini o'qish

Munavvara. Nozli edi oqshomgi nasim

077

Саҳифа ўзбек ва тожик халқининг азалий дўстлигига бағишланади.

Ўн тўрт йилки, мен туғилган кунимда ундан совға оламан. Туғилган куним яқинлашса, у телефон симлари оралаб мени топади: “Дугонажон, бир кўришайлик”. Унинг бу сўзлари маъносини яхши биламан. Гоҳ уйига таклиф этади. Отасинин туғилган кунини хотирлаш учун келган Матлуба опадан ҳам совға унади. Гоҳ бирор бир кафеда кўришамиз. Бир пиёла чой устида суҳбатлашамиз. Davomini o'qish

Go’zal Ro’zieva. Ko’ngil dardi

002Дераза олдида туриб ойимнинг гапини ўйлайман.Мен хоҳламасмидим унинг неварасини опичлаб юришини.Аммо,нима қилайки яримта юрагим билан бир инсоннинг бахтини ярим қилишим мумкин.Яримта юрак…Ким ўйлаб чиқарган экан шу гапни?Юрак ҳам яримта бўлиши мумкинми?Яримта юрак билан инсон яшай оладими? Бироқ…Мен яшаяпманку! Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Ogahiyning ogohligi

065

Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан

Зийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Bir yigitning xayoli yoxud kuyning tug’ilishi

08

Алиқамбар бобоси Юсуф Фарёдийга ўхшаб бошини оҳиста ликиллатганча қаршисидаги дарахтга қараб ўтирар ва энг қадимий, энг ғамгин, энг маҳзун қўшиқларни хиргойи қиларди. Гоҳида бундан шу даражада таъсирланардики, кўзларидан шашқатор ёш оқаётганини сезмасди. Ёш, навқирон, куч-қувватга тўлган йигитга хос ва мос эмасди, албатта, бундай қилиқ. Аммо начора, табиат уни шундай қилиб яратганди. Дарахтлардаги минг-минг япроқларнинг бири иккинчисига ўхшамаганидек, Алиқамбар ҳам бошқаларга ўхшамасди. Davomini o'qish