
Икки йилдан кейин бозорнинг фарроши унга одам қўйди. Раҳима: «Полвон мени қулфлаб кетган, калити ўзида», деб совчиларни қайтарди. Улар тағин келишган эди, ариқ ичида ётган калтакни олиб бошига кўтарди: «Тинч қўясанларми, йўқми? Қўй, учта етимчани боқай!» Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Aziz Said. Dili qani bedilning?

25 сентябрь — шоир Азиз Саид таваллуд топган кун.
Азиз Саид ўзбек шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, 80 йиллар шеърияти майдонига ўз дунёқараши, овози, мусиқаси ва тили билан кириб келган шоир. Унинг шеърларида намоён бўлган дунё сеҳрли ва рангин. Бу дунё рангларида ҳам олис афсонанинг шивири, ҳам бугунги куннинг шиддатли овози бор. Davomini o'qish
Bahodir Qobul. Yangi oy — sunbula
Икки бошли калхат сурати туширилган хос вагонни етаклаган паровоз бир нарсадан қуруққолгандек ҳансираб, Самарқанддан саҳар мардонлаб йўлга чиқди. Атрофни аччиқ-сассиқҳид босди. Хайрлашаётган баҳорнинг намтоб ҳавосига ўрлаган қора тутун ичра поезд юрар йўлини тусмоллаб борарди... Davomini o'qish
Xorazmiy. Muhabbatnoma

Хоразмийнинг «Муҳаббатнома»си ўзбек мумтоз адабиётидаги нома жанрининг илк ёрқин намунаси саналади. Албатта «Муҳаббатнома» фақат номалар йиғиндиси эмас, унда ғазал, қитъа, фард каби кичик лирик жанрларга хос асарлар ҳам мавжуд. Лекин асардаги ўн бир нома асар тузилишининг бош хусусиятини белгилайди. Шоир шундан келиб чиқиб “нома» сўзини асар номига ҳам чиқазган. Хоразмийнинг номанавислик анъанасини адабиётимизда Хўжандий «Латофатнома»си, Юсуф Амирий «Даҳнома»си, Саид Аҳмад «Таашшуқнома»си, Саййид Қосимий «Ҳақиқатнома»си ва «Садоқатнома»си билан давом эттирди. Davomini o'qish
«Tafakkur» jurnalining 80-soni sahifalarida

Фикр аҳли суйиб мутолаа қиладиган «Тафаккур» журналининг жорий йилдаги 3-, умумий ҳисоб бўйича эса 80-сони нашрдан чиқди. Чоп этила бошлаганига йигирма йил тўлган журналнинг «тўёна» сонида ҳам муштарийларни теран мулоҳазага ундовчи материалларга кенг ўрин берилган. «Давлат қачон жамият назорати остида бўлишни хоҳлайди? Қачонки, у ўзининг тўғри йўлдан бораётганига, инсон манфаатларига хизмат этаётганига қатъий ишонса. Бугун давлатимизда ўзига ана шундай ишонч мавжуд ва бу юртимиз равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлаётир». Davomini o'qish
Isajon Sulton. O’rmondagi kulba

Ичимдаги сурур қайдан пайдо бўлганини билмасдим. Бу ўрмон менга ёқар, кечагина минг хил ташвиш билан пешона тириштириб юрган бўлсам, энди ҳаммасини унутгандек, хаёлимга «Қара-я, ўрмон жонга роҳат бахш этаркан-ку» деган ўй ортидан «Нима бўлганда ҳам инсон табиатнинг фарзанди, бағрига тортаверади-да» дегандай «жиддий фикр»лар ҳам келмоқда эди. Davomini o'qish
O’roz Haydar. «Falak favvorasi» kitobidan sonetlar

Ўроз Ҳайдарнинг «Фалак фаввораси» китобида сонетга бўлган улкан муҳаббатни кўриш мумкин. Зеро, инсон муҳаббатга осонгина эришмайди. Ўроз Ҳайдар ҳам дастлаб кўп қатори сонетни 14 қаторлик шеър деб тушунган эди. Лекин кейинчалик ўзи танлаган жанрга улкан муҳаббат, унга барча қийинчиликларни енгиб ўтиш ва ҳақиқий сонет яратиш имконини берди. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Intiboh

Тасаввуф ва кўҳна Туркистон-Мовароуннаҳр заминида пайдо бўлган, шаклланган тариқатлар (ҳакимийа, яссавийа, нақшбандийа, кубравийа), уларнинг намояндалари ҳақида бадиий асарлар кам ёзилган. Зеро, бу мавзу ижодкордан маҳорат баробарида катта ва теран билимни талаб қилади. Мен буни Шайх Нажмиддин Кубро ва кубравийага бағишланган «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» асаримни ёзаётганда англаганман, ҳис этганман. У пайтларда бу мавзу очилмаган қўриқ эди. Манбалар ҳали узоқда, парда (панжара) ортида эди. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Kechaning buguni

Мен бугундан бошлаб яшай бошлаганимни ҳис этдим. Оний лаҳзалар ҳадя этган тухфадан манунман. Туғилиш жараёнидан омон ўтдим. Фикирлашни энди ўрганаётгандайман. Биринчи қадамимга тайёргарлик кўряпман. Аминманки ҳали янада улғаяман. Davomini o'qish
Chig’atoy Ko’char: Abdulla Rajab Boysuniy kim bo’lgan?

1921 йилнинг эрта баҳорида Бухорога машҳур қўмондон Анвар пошо ташриф буюради. У Бухоро шаҳрида бир ойга яқин туриб, жумхурият раҳбарлари билан яширинча учрашиб, “нима қилмоқ керак?” деган саволга жавоб излайди. Охири русларнинг “мухтор элчиси” Юрьнев уни ҳузурига таклиф этиб: “Хўш, Анварбек, Бухорода яна қанча меҳмон бўлмоқчисиз?” деб сўрайди. Анвар пошо англайдики, Бухоронинг янги хўжайинлари уни бу ерда туришини истамайди. У ҳамроҳлари билан гўё “жайрон ови”га бориш баҳонасида шаҳарни тарк этиб, Шарқий Бухорога йўл олади. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Shoir haqida hujjatli film
12 сентябрь — жасоратли шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги
Мазкур ҳужжатли фильм ўзбекнинг улуғ шоири Шавкат Раҳмон (1950-1996) ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Фильм шоирнинг оғир хасталикка учраган сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади ва шоирнинг оила аъзолари, ижодкор дўстлари хотиралари асосида тайёрланган. Davomini o'qish
Yosh 45 ga borganda (Shavkat Rahmon bilan suhbat. 1995) & Oqibat (Shavkat Rahmon xotirasi)
Адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг «Оқибат» кўрсатуви машҳур ўзбек шоири Шавкат Раҳмон хотирасига бағишланган. Унда шоирнинг яқин дўстлари ва шогирдлари — Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Асқар Маҳкам, Иқбол Мирзо иштирок этган. Шунингдек, саҳифада Раҳмон Қўчқорнинг 1995 йили Шавкат Раҳмон билан қилган суҳбати ҳам тақдим этилмоқда. Davomini o'qish
