
Шуҳрат (Алимов Ғулом Аминжонович) 1918 йили Тошкентда туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1986). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Транспорт техникуми (1932— 33), Ўрта Осиё транспорт инженерлари тайёрлаш институти (1934—36) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1936—40)да ўқиган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—43). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг маслаҳат бюросида котиб (1934—36), адабий маслаҳатчи (1955—58; 1960—70), Адабиёт жамғармасида директор (1958), ёшлар газетасида бўлим мудири (1945—48), «Шарқ юлдузи» журналида бўлим мудири (1948—50), масъул котиб (1960-70). Шуҳрат 1951 йилда қатағон қилиниб, қамоқ лагерларида бўлган. 1955 йилда оқланган. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Sa’dulla Siyoev. Oltin zanglamas…

19 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллуд топган кун.
Шуҳрат ака мукаммал инсон эди. Аввало у етук шоир, забардаст ёзувчи, моҳир таржимон ва зукко муҳаррир-ношир эди. Табиат ҳам у кишини бекаму кўст қилиб яратган эди-да. Адл қомати, ўзига хўб ярашган кумушдек оппоқ сочи, юзидаги мулойим табассум, ҳамма билан бирдек очилиб-сочилиб муомала қилиши… Шуҳрат ака гапираётганда биров у кишининг сўзини бўлолмасди. Чунки устознинг гапи шу қадар самимий, жўяли, сержило, энг муҳими, юракка жиз этиб тегадиган бўларди. Davomini o'qish
Bahodir Sodiqov. She’rlari va tarjimalari & Umid Bekmuhammad. Xotira uyg’onsa, go’zaldir
19 апрелда истеъдодли адабиётшунос олим Баҳодир Содиқов таваллудига 55 йил тўлади
Баҳодир Содиқовга худо умр бериб, бугунги истиқлол кунларигача етиб келганида, Нажмиддин Комилов, Иброҳим Ҳаққулдек етук тасаввуфшунос олим, тарихимизнинг теран тадқиқотчиси бўлиб етишарди. Бироқ унинг 21 ёшигача ёзган мақолалари ҳам тарихимиздаги нурли излар бўлиб қолаверади.Энди марҳум мунаққиднинг хотирасини абадийлаштириш масаласини маъсул раҳбарлар ўйлаб кўришса яхши бўларди. Davomini o'qish
Sirojiddin Ibrohim. Yurt ori.

Тоғай Муроднинг асарларини ўқиганмисиз? Ўқиш керак! Ўзбекчиликнинг қандай гўзал эканлиги-ю, ўзбек бўлиб яшашнинг нечоғлик бахт эканлигини ҳис қиласиз, англайсиз. Орли одам кимлигини билмоқчи бўлсангиз, шу ёзувчининг асарларидаги кўп қаҳрамонлар сизга намуна. Davomini o'qish
Adham Arslonov. So’qmoq.

Қишлоқни пиёда кезганга нима етсин. Айниқса, ҳамалнинг бошида, ўтлар қулоқ ёзган паллада, шудринг тушган қирга оёқяланг чиқсанг, бунинг ҳузури барибир бошқача. Тайиниб-тайиниб борсанг ҳам, юзингга танбеҳ бераётгандай енгилгина шапатилаётган шамоллар, оёқларингни болакай каби қитиқлаётган юмшоқ майсаларни ҳис этмоқ ҳузурли… Davomini o'qish
Betakror aktrisa Rimma Ahmedovaga bag’ishlov.

Истараси ниҳоятда иссиқ, туйғулари паришон юзига майин қалқиб чиққан, маҳзун қиёфали, ҳар қандай ҳолдаям дилбарлигича қолган, сочлари кумушга айланган маъсума Аёл. Унинг муҳаббатга айланган маъюс кўзларида юракни уйғотадиган илиқ ҳарорат мужассам. Актрисанинг ўйчан қиёфасига ёшликка хос лирика ҳам сингиб кетган эди. Бу унинг ниҳоятда нозикхаёл эканидан дарак берарди. Мана шу ҳолатда кўнглимни найнинг дилўртар навосидек титратди. Ва бу ҳазин куй кўмагида гўёки юрагимни кафтимга олиб томоша қилгандек бўлардим… Davomini o'qish
Habibulla Qodiriy. «Otam haqida» kitobidan.

Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.
Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиқаро ёзувчи кам бўлади. Мустабид шўро жаллодлари уни қатағон қилдилар, минг бора жабр кўрсатдилар, охири ўлдириб қутулдилар. Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиёр ёзувчи ҳам камдан-кам бўлади. Ҳар қандай қатағонларга, қамоққа тиқилиш ва сургун бўлиш хавфига қарамай, китобхонлар “Ўткан кунлар”ни ўқийвердилар, ўқийвердилар, ўқийвердилар!.. Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. “Yarim asr daftari” kitobidan.

“Мовароуннаҳр” нашриёти халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ярим аср дафтари” китобини чоп этди. Адибнинг ушбу китоби қарийб эллик йиллик кузатувлар маҳсулидир. Ундан адибнинг яқинлари – ота-она, оила аъзолари ҳақидаги мақолалари, сафдошлар, устозлар, замондош ижодкорлар билан боғлиқ хотира ва ўйлари, ҳаёт, адабиёт тўғрисидаги мулоҳазалари ўрин олган. Саҳифаларни варақлар экансиз, адиб атрофдагиларга чексиз меҳр, самимият, эътибор билан ёндашганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар бир сатрда ёзувчига хос бағрикенглик, одамлар қалбидаги эзгуликни ҳис этиш, атрофдагиларнинг қувончига шерик, дардига малҳам бўла олиш каби хислатларни кўрасиз… Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Mijmardagi cho’g’.

Бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётгани ҳақдаги ёзғиришлар ўрнига эҳтимол, замонавий тарзда интернет ресурсларидан фойдаланиш керакдир. Ёмоннинг ёнида яхшининг жой олмоғи, азалий курашнинг тезликка ҳамоҳанг шаклда истеъмолга киритилиши фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Ёшларнинг талпинаётган томонидан китоб чиқса ва бу унинг истакларига мос бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ботқоқда гул унганидек, компьютер экранига термулган нигоҳлар ана шу техника бағридан илиқ нур, ҳаёт топмоғи ҳам мумкин-ку. Шу ўринда миллийни севимли қилиш, тимсолга айлантира олиш бутун зиёлилар аҳлидан катта фидоийликни кутаётганини ҳис этмоқ лозимдир (Шодмонқул Саломнинг «Думалаётган тош» мақоласидан). Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. «Ko’zimni yashnatsa rubobiy ranglar…»

Шавкат Р а ҳ м о н. Абадият оралаб. Тошкент, “Mовароуннаҳр”, 2012.
Шавкат Раҳмон шеъри – тириклик ва тирикчилик тарҳу фарқи оша тийрак боқаётган нигоҳларга аталган, ҳақиқат ҳақида ёниб, мижмардаги чўғдай яллиғланиб турган эзгу, курашчан, юртпарвар, одамий қалблар шеъри. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Og’riqlaring halovatga aylansalar.
..Чин шоирлар шеърни ҳаёт, тириклик шарти деб билганлари ҳолда ҳаётни ҳам энг гўзал, бенуқсону баркамол шеърга айлантириш илинжида машаққат чекадилар. Ерга сиғмаган улкан қалбли шоир осонгина шеърга сингиб кетади. Шеър ичида яшаш, сўзларга қарам каби кун кечириш шуниси билан завқли, шуниси билан фожиали! Шеърдан кейинги шеърга ўхшамаган ҳаёт-чи? Ташқарига чиқиб яна ўша бадбин кўзлар, нурсиз юзлару буқаламун қиёфаларга дуч келиш азоби оғир. Шунданми, Рауф Парфи умр бўйи шеър ичида, сўзлар қуршовида бўлди. Ўз иқрорича, бир умр шоир деган ном уни таъқиб этди. Davomini o'qish
Taniqli adib Zohir A’lam vafot etdi.
Бугун таниқли ёзувчи Зоҳир Аълам 71 ёшида вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
