Дилноза Камолнинг шеърларидаги ўзига хослик, ўктамлик, самимият ва сўзга муҳаббат беихтиёр унинг келажагига умид уйғотади.
Эшқобил Шукур Davomini o'qish
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Дилноза Камолнинг шеърларидаги ўзига хослик, ўктамлик, самимият ва сўзга муҳаббат беихтиёр унинг келажагига умид уйғотади.
Эшқобил Шукур Davomini o'qish
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон қизил империяни қўмсаган кимсаларга, куни кеча тилидан заҳар томиб Ўзбекистонга таҳдид қилган ашаддий урус шовинисти Заҳар Прилепинга 1996 йили ёзган шеъри билан жавоб берди. Тил масаласи бу бир баҳона. Уларнинг асосий мақсади ўлган қизил империяни тиклаш эканини асло ёддан чиқарманг!
Davomini o'qish
Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
19 декабрь — мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотираси куниБўлажак рассом 1950 йил 7 августда қўшни Қирғизистонда — Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилди. Тепақўрғон тоғёнбағридаги хушманзара қишлоқ бўлиб, одамлари чорвадорлик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Шуҳратлар оиласи серфарзанд хонадон эди. Унинг Шавкат деган укаси, Январхон, Зиёдахон, Замирахон, Зарифахон исмли тўрт синглиси бор. Шуҳратнинг болалиги боғ кўчаларда ёнғоқ ўйнаб, қўй-қўзи, сигир- бузоқ боқиб ўтди. У пичан йиғар — ёз кунлари баъзан баланд ғарам устида ухлаб қоларди. Осмондан гўё юлдузлар ёғилаётганга ўхшар, шунда юлдузларни ушлаб кўргиси келарди. Кейинчалик у Москвадаги Суриков номли Тасвирий санъат институтида ўқиб юрган кезлари ана шу даврларни қўмсаб, эслаб қўярди. Davomini o'qish
11 декабр — Атоқли олим Ғайбулла ас-Салом таваллуд топган куннинг 91 йиллигиУстоз Ғайбулла Саломовнинг таваллуд куни унинг шогирдлари, шу жумладан, камина учун ҳам қутлуғ маросимдир. Университетда ўқигани йилларим домладан,сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Нажмиддин Комилов,Тилак Жўрадан таржима санъати сирларидан таълим олганимни ҳамиша катта ҳурмат ва соғинч билан эслайман. Davomini o'qish
Ёниқ шеърлари билан асл шеърият ихлосмандлари кўнглидан жой олган шоира Бахтинисо Маҳмудова тирик бўлганида роппа-роса 30 ёшга бўлган бўларди. Бахтинисодан қолган барча шеърларда ёруғ Изтироб, Умид, Меҳр ва Муҳаббат балқиб туради. Ҳар бир сатрида кўнглининг ёруғ ва самимий табассуми акс этарди. Унинг оғир хасталик туфайли ҳаётдан эрта кетиши кўпчилик дўстлари қатори мениям бениҳоят изтиробга солди. Аммо, вақт ўтар экан Бахтинисо қизимнинг ёнимдан кетмаганини сезяпман. Унинг тирик нафасини шеърларида илғаяпман. Бахтинисонинг охирати обод бўлсин! Davomini o'qish
Покиза поэтик юксакликда шоирлар иккига: бевосита ва бавосита шоирларга ажраладилар. Муҳаммаджон Раҳмонов — бевосита шоир. Бу дегани, унинг юраги шоир демак. Унинг кўпгина ва ҳал қилувчи шеърлари бевосита шеърлар бўлиб, улар шеъриятнинг она тилида ёзилган. Davomini o'qish
“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish
Рост мақоми. Мумтоз мусиқа санъати хазинасидан. 1961 йилда ёзиб олинган нодир ёзувлар. Огаҳий, Мунис, Комил, Нодира, Фурқат, Увайсий ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқларни Юнус Ражабий раҳбарлигидаги Ўзбекистон радиоси мақом жамоаси ижро этган. Davomini o'qish
Ёш тадқиқотчилардан бири таъкидлаганидек, «Исломжон Қўчқоровнинг шеърларида халқнинг қалб кўзини очишга, кимлигини, қандай алломалар, саркардалар авлоди эканини эслатишга уриниш бор…» Davomini o'qish
Қобилиятли инсонлар учун РУҲнинг муҳофазаси шеърдир. Унда шахсиятга эш кўплаб жиҳатлар уйғунлик касб этадики, ижодкорнинг тафаккур тарзи билан юзага чиқади… Davomini o'qish
O‘zbek tili kambag‘al emas, balki o‘zbek tilini kambag‘al deguvchilarning o‘zi kambag‘al. Ular o‘z nodonliklarini o‘zbek tiliga to‘nkamasinlar.
Abdulla Qodiriy Davomini o'qish