Муҳаммад Шайбонийхон узоқ йиллардан буён ўзбек тарихи учун, аниқроғи, сиёсатчига айланган тарихчилару тарихшуносга айланган сиёсатдонлар учун ўтмишимизнинг ўгай фарзанди бўлиб қолмоқда. Совет давридаям, бугунги кундаям нашр этилаётган мумтоз шеърият мажмуаларини қанча варақламанг, унинг адабий мероси тўлиқ акс этмаётганига гувоҳ бўласиз. Илмни шарманда қилиш шу даражага бордики, мустақилликнинг илк йилларида нашр этилган «Ўзбекистон тарихи» дарсликларидан бирида Муҳаммад Шайбонийхон даври умуман киритилмаган, қарайб бир асрлик тарихдан кўз юмилган эди. Бу илмга мутлақо зид ҳолат, олимликка хиёнат эди… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdunabi Hamro. Uch hikoya. & Abdunabi Hamro «Tashrif» teledasturida
Отаси… бир қизиқ одам эди-да! Мактабни зўрға битирган, бир умр тракторчилик қилган одам, қарангки, ўн фарзандининг барчасига “С” ҳарфи билан бошланувчи исмларни қўйганди: Султон, Сойиб, Салима, Самиғ… Davomini o'qish
To‘ra Sulaymon. “Ergash Jumanbulbul o‘g‘li el kezadi” turkumidan & Kuntug‘mish. O‘zbek xalq dostoni asosida badiiy-musiqiy radiodoston.
Атоқли шоир Тўра Сулаймон таваллудининг 90 йиллиги олдидан
Эргаш бобо кўпни кўрган, эл кезган, паст-баланд гапларни кўнглига олишдан безган, барча бирдай бўлганда – бу дунёнинг қизиғи ҳам бўлмаслигини неча бор кўнглидан ўтказган достонсаро эмасми, ўзи сўзласа сўзлайдиган, бўзласа бўзлайдиган отамерос, бобомерос созини қўлга олиб, аввал ўтган-кетгандин, ниятига етиб-етмаётгандин, зонгдин-замондин, жаҳонгирдин, жаҳондин, дорус-салхдин[6], салтанатдин, сиёсатдин сўйлаб, даврабоп бир терма айтишни ўйлаб, жунбушга келиб, ҳўйлашдан куйлашга ўтибди… Davomini o'qish
Cho’lpon Ergash. Shunday so’z topsamki. She’rlar
Чўлпон Эргаш одам сифатида ўта хоксор, камтар, ҳатто бироз тортинчоқ эди. Ўзини бўлар-бўлмас давраларга уравермасди. Фақир киши панада қабилида бир чеккада шеърини ёзиб юришни афзал биларди. Минбарларга чиқиб ваъзхонлик қилмасди, обрў, шон-шуҳрат, мукофот таъмасидан йироқ эди. Назаримда, назарга тушишни унинг ўзи ҳам истамасди. У ўзини ҳаёт долғаларидан четга тортгандай кўринса-да, қалбан лоқайд эмас эди, ўзи курашчанга ўхшамаса-да, шеърияти курашчан эди.(Сулаймон Раҳмоннинг «Чўлпончи Чўлпон ёхуд пардаланган ҳақиқат» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Gadoiy. G’azallar, mustazod, qit’alar
Ўтмиш маданиятимизнинг йирик намояндаларидан бири шоир Гадоийнинг ўз замондошларини мафтун этган гўзал мероси ҳозирги кунда ҳам адабиёт мухлисларини ўзининг нафис ва мусиҳийлиги билан хурсанд этиб, катта қизиқиш билан кутиб олиниши, шубҳасиздир. Davomini o'qish
Muhammadali Qo’shmoqov. She’rlar
Шеъриятимизга янги оҳанглар олиб кирган, услубий кашфиётлар қилган таниқли шоир, ҳассос фольклоршунос олим, узоқ йиллик қўшним Муҳаммадали Қўшмоқов бугун 76 ёшида вафот этди. Илоҳим, Муҳаммадали аканинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин. Оллоҳ раҳматига олсин. Барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз. Оиласига, фарзанду шогирдларига сабр тилаймиз.
Муҳаммадали ака ҳақида роппа-роса 10 йилча аввал мана буни ёзган эканман: Davomini o'qish
Sof san’at qayg’usi. Sharof Boshbekov bilan suhbat & Sharof Boshbekov «Men bilgan haqiqatlar» teleloyihasida & «Temir xotin» spektakli. Matn
4 ЯНВАРЬ – ТАНИҚЛИ ДРАМАТУРГ ШАРОФ БОШБЕКОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Бир куни ёзувчи Тоҳир Маликнинг ҳузурига бордим. Тоҳир ака ижодхонасида ўтирган эканлар. Ўша ерда деворга осиб қўйилган бир суратга кўзим тушиб қолди. Тасаввур қилинг, суратда бир рицарнинг қўли, ҳа, фақат бир қўли тасвирланган эди. Қўл ажиб бир гулни ушлаб турибди. Аммо соҳиби кўринмасди. Тоҳир Малик билан суҳбатлашаяпмизу, хаёли-ҳушим мана шу антиқа тасвирда бўлди. Davomini o'qish
Ravshan Fayz. She’rlar
Бу саҳифа ўттиз беш ёшида (1995 йилнинг 30 августида) бахтсиз ҳодиса сабаб дунёдан бевақт кўз юмган шоир Равшан Файз хотирасига бағишланади. Равшан самимий инсон, иқтидори баланд шоир эди…
“Dada, sizni yaxshi ko‘raman!” – mashhur otalar haqida o‘g‘illarning hikoyalari
Инсоннинг орзулари, келажакда ким бўлиши, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллаши, одатда у улғайган муҳитга боғлиқ бўлади. Яхши ота эса фарзандининг кўзлаган манзилига қоқилмай етишида вақт ва имконият имтиёзи. Oyina.uz шундай оталарнинг фарзандларидан ҳар доим ҳам айтилавермайдиган изҳорларини тақдим этади. Davomini o'qish
1993 yil bahorida Ko’nyoda Mavlono Jaloliddin Rumiy maqbarasi oldida suratga tushgan edik…
1993 йилнинг баҳорида Туркиянинг Бурса ва Кўниё шаҳарларида бўлиб ўтган Туркча Шеърнинг Биринчи Халқаро анжумани пайти устоз Эркин Воҳидов, акажўра курсдошим Азим Суюн ва анжуман ташкилотчилари, турк ёзарлари билан Мавлоно Жалолиддин Румий мақбаралари олдида суратга тушган эдик.
Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan marosimdan lavhalar (1987) & Yoshlik devoni
28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
1987 йили Тошкент давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 50 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Сизга тақдим этилаётган видеода маросимда шоирни табриклаган сафдош дўстлари: Абдулла Орипов, маросим якунида Эркин Воҳидовнинг айтган сўзлари, шунингдек, тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан бири: «Севги шундай навбаҳорки» ўз аксини топган. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bir kuni chumoli bo’lib…& Sirojiddin Ibrohim. Giyohi behishtni qidirib…
24 ДЕКАБРЬ — ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ НОДИР НОРМАТОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Мен чумолининг бу гапларидан даҳшатга тушдим. Мени чумолининг бу қадар зукколиги ўйлантириб қўйди. Қаердан билади у бундай гапларни? Ёки у бирорта машҳур донишманднинг аклидан яралганмикан? Аммо, бизнинг қишлоғимизда катта донишмандлар ўтганини эшитмаганман. Davomini o'qish
