Erkin A’zam. Ishq xazoni. «Navoiyni o’qigan bolalar» hikoyasi asosida radiospektakl

3210 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун

    Акажўрамни 72 ёшга тўлгани билан даврадошларим, «Хуршид Даврон кутубхонаси» номидан чин дилдан қутлаймиз! / Akajo’ramni Erkin A’zamni 72 yoshga to’lgani bilan davradoshlarim, «Xurshid Davron kutubxonasi» nomidan chin dildan qutlaymiz! Davomini o'qish

Erkin A’zam. Soy bo’yi, chimzor… & Erkin A’zam “Dildagi gaplar” teledasturida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)

098Таниқли ёзувчи Эркин Аъзамни 72 ёшга тўлгани билан саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!

   …Умримнинг салкам 40 йили давомида Эркин Аъзамдек меҳрли инсон ва қувватли қалам соҳиби бўлган ёзувчига ука, жўра, фикрдош ва замондош бўлганимдан қувониб юраман. Ўша олис 80-йиллар: янгамиз Юлдуз опа ҳовлисидаги шинам  болохонада ўтириб суҳбат қурганларимиз, Эркин аканинг янги квартира олганидан қувониб, дунёга сиғмасдан квартира полини лаклаганимиз, лакнинг кучли ҳидидан бўғилиб, югуриб бориб, очиқ турган деразадан бош чиқариб тўйиб  нафас олганларимиз, вақт ўтиб, ўша янги уйда биринчи китобимнинг корректурасини таҳрир қилганмиз, ҳар варақда аканинг «Қачон нуқта, вергульни тўғри қўйишни ўрганасиз?» деган дашномларни эшитганларим, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларига бирга боришларимиз, Туркманистону Юнонистонга қилган сафарларимизни эсимдан чиқаргим келмайди. Davomini o'qish

Betakror shoira Farog’at Kamol vafot etdi

032Бугун ўзбекнинг чинакам бетакрор Шоираси, мен мансуб авлоднинг кенжа вакиласи, синглимдай азиз Инсон, акажўрам Аҳмад Аъзамнинг Умр йўлдоши Фароғат Камол дунёдан кўз юмди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи роъжиун. Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтгувчимиз! Аллоҳи Карим синглимни раҳматига олсин! Унинг фарзанду набираларига сабр берсин.
Марҳума эртага бомдод намозидан кейин Камолон мозорига қўйилади.
Davomini o'qish

Muhabbatli dunyoning bir fidoyisi

Ashampoo_Snap_2017.12.10_22h22m30s_001_.pngИлк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Umr degan tush o’rtadi…

33 Менга журналист сифатида таниш Гулчеҳра Муродалиеванинг бир шеъридаги “Қорми – тақдиримга муҳрини босди. Шамолми – супурди ортимдан…” мисралари ёдимда муҳрланиб қолди. Қандайдир ҳазинлик, изтироб, соғинч аралаш нидо шеърга яширингандай туюлади (Виктор Алимасовнинг «Мен ҳаётни суйиб…» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Oltin boshi egik boshoqlar… She’riy turkum & Xurshid Davron. Toki she’r tirik ekan…

016      Бугун шеъриятимизнинг забардаст ижодкори, менинг дилга яқин укажўраму узоқ йиллик сафдошим, хизматдошим Эшқобил Шукур 60 ёшга тўлди. Шоирлиги баробар чинакам сўзчи, асл тадқиқотчи дўстимни чин юракдан қутлайман. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Oyimning Garashalari

7eb03e622cd4d79e13b0cb3e5040e10b.png Саҳифа бетакрор адиб Аҳмад Аъзамнинг 73 ёшга тўлганига бағишланади

  Ҳеч унутмайман, 2013 йил ёзида таваллуд  кунини нишонлаган  Аҳмад аканинг хонадонида фақат она тилимиз ва адабиётимиз тақдири ҳақида, ёзилган асарлар ва ёзилажак режалар хусусида суҳбатлашган эдик. Ўша куни ака билан сўнгги юзма-юз суҳбатларимиздан бири эканини билмаган эканман. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Marlen degan odam & Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2017.11.01_15h53m31s_007_.png Бугун акамдек қадрдон, ҳам акаму ҳам жўрам, ўзбекнинг забардаст адиби, она тилимизнинг чинакам билимдони ва ҳимоячиси, кўплаб ёш ёзувчилару тележурналистлар устози Аҳмад Аъзамнинг туғилган куни. Охиратлари обод бўлсин! 
Davomini o'qish

Isomiddin Qarshiyev. Darxon tarixi

031Чўпон ота қирларининг бошланишида Шарқ томондан оқиб келаётган Зарафшон дарёси икки қисмга – Оқдарё ва Қорадарёга бўлинади. Худди ана шу ердан икки тармоққа ажралган Зарафшон Хатирчи тумани ҳудудида қайта бирлашади. Ва шунгача бўлган икки дарё оралиғидаги ерлар Миёнқол ороли дейилади Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Og’riq lazzati & Bepoyon osmon. Audiohikoya & «Qora kitob»dagi tagiga chizib o’qiladigan satrlar

001   Бугун ўзбек прозасига янги нафас олиб кирган ёзувчи Назар Эшонқул 60 ёшга тўлди. Муборак бўлсин!

Одам фақат яратганда шундай қиёфага киради, одам фақат бирор нарса яратган лаҳзалардагина яратувчининг нақадар улуғлиги ва қудратини ҳис этади. Бу ҳис ҳар бир одамга таниш. Бизнинг ишларимиз ўша Яратган яратганнинг яратганларидир… Davomini o'qish

Bek Ali. Marsdan qaraganda…She’rlar

034 Ижод машаққати асл  шоирга куч-қувват бағишлайди, уни енгил сўқмоқларга бурилишидан омон сақлайди. Мен бу гапни бекорга айтмаяпман. Узоқ йиллардан бери Бегалининг шеърларини кузатиб келаётганим сабаб бу фикрни айтишни истаяпман. Davomini o'qish