Барча юртдошларимни, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муаллифлари ва мухлисларини, ижодкор ака-укалариму опа-сингилларимни, қавму қариндошларимни, қўни-қўшниларимни, фарзанду набираларимни Наврўз айёми билан чин юракдан қутлайман. Барчангизга Яратгандан саломатлик, хотиржамлик ва ҳаётий қувончлар тилайман! Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
«Xurshid Davron kutubxonasi»dan Navro’z sovg’asi
Ўзбекистон Республикаси кино, сурат ва овозли ҳужжатлар Марказий
Ibrohim Haqqul. Abdulla Oripov ijodida malomatiylik motivlari
Шарқ адабиёти, тарих, фалсафа ва дин билан, ислом дини заминида дунёга келган бир неча фикр оқими ҳамда таълимотлар билан алоқада тараққий топган. Шулардан бири маломатийлик деб аталган… Davomini o'qish
Abdulla Oripov. O’z haqimda bir og’iz so’z & Xurshid Davron. Bir parcha xotira
21 МАРТ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Энг аввал шуни уқтириб айтмоғим лозимки (махсус илтимос ёки топшириқ туфайли ёзилган айрим шеърлардан ташқари) менинг деярли ҳар бир шеърим ҳаётдаги маълум бир воқеа, ҳодиса билан боғлиқ, жўнроқ қилиб айтганда, ҳар бирининг турткиси бор. Davomini o'qish
Alisher Ibodov. Buxoroning iftixori
21 март — таниқли адиб Ражаббой Рауповнинг туғилган куни. Қутлаймиз!
Мақолага нуқта қўяр эканман, бизнинг тиниб-тинчимас устоз Ражаббой аканинг таваллуд куни билан қутлаш ёдимга тушди. Дарвоқе, У киши бу борада ҳам бахтлилардан. Мана бугун олтмиш тўққиз йил бўлибдики, айнан 21 мартни қўш байрам сифатида нишонлайдилар. Davomini o'qish
Talant Tolerant. Yangi she’rlar
Бундан роппа роса 10 йилча аввал Талантбекнинг шеърларини илк маротиба кутубхонамизда тақдим этган эдик. Ўшанда ёш шоир шеърлари ҳақидаги таасссуротларимниям ёзган эдим. Кейинчалик ҳам унинг ижоди намуналари билан сизни таништириб бордик. Бу орада у тахаллусиниям ўзгартирди. Орадан шунча вақт ўтиб, бугун шоирнинг янги шеърларини сизга тақдим этарканмиз, унинг бугунги ижоди нечоғли эканини, у қанчалик ўзгарганини баҳолашниям сизларга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Yassaviy, Navoiy, Cho’lpon Ibrohim Haqqul talqinida
Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллудининг 75 йиллиги олдидан.
Иброҳим Ҳаққулни маълум маънода адабиётшуносларнинг шоири дейиш мумкин. Чунки олимнинг шеърият таҳлилига бағишланган аксарият мақолалари эҳтиросли талқинлар ва таҳлиллар. Энг муҳими ушбу эмоционал талқинларда шунчаки риторик пафос устунлик қилмайди. Аксинча, чуқур мантиқий мушоҳадалар, теран илмий, фалсафий хулосаларга асосланган. Бугунги саҳифамизда олимнинг Хожа Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий ва Чўлпон ҳақидаги тадқиқотлари ҳақидаги мулоҳазалар билан танишасиз. Davomini o'qish
Sanobar Mehmon. Navoiy va Omon Matjon & & Seni yaxshi ko’raman. She’rlar kitobi
Ҳаяжон ва хотираларим бир-бирига чалкашиб ҳамон гап кимнинг китоби ҳақида кетаётганини айтмаганимни қаранг,гап менинг кичик юрагимга Хоразмга бўлган УЛКАН муҳаббатнинг илк таъмал тошини қўйган Ўзбекистон Халқ шоири Омон Матжон ва унинг бетакрор шеърияти ҳақида… Davomini o'qish
Onajon. O’zbek shoirlarining onaga bag’ishlagan she’rlari.
Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Hamza. Devon & Nihoniy g’azallari bilan aytiladigan qo’shiqlar
Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди… Davomini o'qish
Hamza. She’rlar & Devon & Begali Qosimov. Hamza haqida
6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун
Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Ҳамза ҳамиша маориф тарқатишни, халқнинг фарзандларига билим беришни ўзининг асосий юмуши деб ҳисоблаган. Чунки шоир ватанпарвар зиёли, элсевар жадид сифатида маърифат ватан эркига олиб борадиган ёлғизгина йўл эканлигини яхши тасаввур этарди. Davomini o'qish
Hamza. Boy ila xizmatchi. Radiospektakl & Hamza, ishq, olovli kulcha. Atoqli rejissor Bahodir Yo’ldoshev bilan suhbat.
6 март — Атоқли шоир ва драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун
Илк бора “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвонига сазовор бўлган адиб, Шўролар тузуми томонидан олқишланиб, кейинчалик бир қадар хижолатомузлик билан эсга олинган ё, аксинча, ҳадеганда ёдга олинмай қўйган сиймо – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг шахсияти аслида қандай бўлган? Ёзувчи ва драматург таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан чоп этиб жавоб излашга уринганган эдик. Адиб таваллудининг 130 йиллиги арафасида яна шу саволларга жавоб топиш мақсадида суҳбатни қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
