
Ҳазрат Нақшбанд “қўлинг ишда, кўнглинг Оллоҳда бўлсин” деганида, шунчаки тақводорликни назарда тутмаган. Балки завқни назарда тутган. Чунки инсон қўли билан нарса яратаётган пайтдаги завқ Оллоҳнинг олам ва нарсаларни яратиш завқи билан уйғунлашсагина, бу қониқиш коинот билан уйғунлашади. Мен Нақшбандий ҳикматини шундай тушунаман. Ҳайратланмай қўйиш нимани билдиради? Бу ўша жамиятда ижод, яратувчилик, адолат, эртанги кунга умид, инсоний ҳиссиётлар ўлганини билдиради. Инсон Яратганнинг яратиқларидан ва ўзи яратганлардан завқ ҳамда ҳайратга тушади. Ана шу завқ ва ҳайрат айни пайтда ҳайратланувчига қувват ва куч беради. Ҳайрат ижоднинг бошланиши, яратишнинг бошланишидир. Davomini o'qish










