Шерали Турдиевнинг мақоласи ва ҳужжатли фильм 30 – йилларда Германияда ўқишга юборилган маърифат қалдирғочларининг фожиали ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Normurod Norqobilov. «Zangori ko’l» kitobidan ikki hikoya
7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун
Қайноқ гармсел шундагина илк бор киши хонадонига мўраламоқ истагини туйди. Оппоқ тўшакда пиш-пиш ухлаётган қизчаси тепасида хаёлчан ўтирган хушрўй жувонга кўзи тушди. Негадир ғамгин эди у. Шаҳарчага бегона, гармсел илгари уни ҳеч учратмаган. Ётлиги — шаҳарча аҳлига хос лоқайдлик йўқ эди чеҳрасида. Туриш-турмушидан нафосатга мойиллиги сезилиб турарди. Ҳаётга ташна, ўз навбатида, ғоят маъюс эди… Davomini o'qish
Usmon Azim. Ikki hikoya.

Мен бу ҳикояларни олис 1991 йилнинг ноябрида ўқиган эдим… Ўша пайтлар Тошкентда автотранспорт хизмати умуман ишдан чиққан, соат кечқурун 8-9 бўлмай Спутникка етиб бориш амримаҳол бўларди. Гоҳ-гоҳ Чорсу бозори биқинидаги Аброр Ҳидоятов театридаги бўладиган улфати чор давралар чўзилиб,уйга етиб боролмаслигим аниқ бўлгач,театр бош режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг хизмат хонасида тунаб қолардим. Баъзан уйқум келмай,хонадаги Баҳодир акага тегишли шкафдаги китоблару журналларни титкилаб,маъқулини мутолаа қилардим. Усмон аканинг уч ҳикоясини ҳам ўша хонада тонггача ўқиб чиққанман. Ўша пайтгача фақат шеърини ўқиганим учунми, Усмон аканинг ҳикояларини жуда қизиқиш билан ўқиганим,ўқиб бўлиб ҳайратга тушганим ҳали-ҳануз ёдимда.. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. She’rlar

Ибодат Ражабова 1956 йилда Бухорода туғилган. Самарқанд Давлат педагогика институтининг филология ҳамда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетларида ўқиган. Унинг “Осмондаги фаришта”, “Бухорода гужумлар гуллади”, “Қуш киприги” сингари шеърий ҳамда бир қатор насрий-тарихий асарлари чоп этилган. Айни пайтда, “Бухоро оқшоми” газетасида фаолият юритмоқда. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Sokin ko’ngil rozlari
3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.
Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, кўнглида чин инсоний туйғулар уйғонади. Davomini o'qish
Tog’ay Murod. Kuzning bir kunida
Тоғай Мурод таваллуд топган кунга 60 йил тўлди
Елкасига пахталик нимча ташлаган дотсент Обидович, ёниб бўлган ўт чўғида кўмилган картошкаларни учи қорайиб куйган косов билан кавлаб, тинмай сигарета чекади. Чўғ тафтидан юзлари қизариб кетган бу салобатли, катта одамнинг қаршисида ийманиб, ориқ қўлларини қовуштириб, йигирма ёшлардаги мўйловли йигит — Рахимжонов ўтирибди. Davomini o'qish
Mahmudxo’ja Behbudiy. Oq yelpug’ichli chinli xotun

Сунғий мамлакати аҳолисидан Чунғичин ном зот бир адиб бор эди. Бу олами фаноға инонмас ва ҳар замон андин пировоз ва риҳлат этмоққа толиблик қўлидан келмас эди. Они учун жонини овунтирмоқ учун хаёлилар фикр ва бефикрға хотур эткувчи ишларға ружуъ этмоқла ўзига тасалли берарди. Вафотидан сўнгра дунёни некбахт ва маҳсудларидан ҳисобланди. Davomini o'qish
Pirimqul Qodirov: “Tilidan ayrilgan xalq ma’naviy Vatanidan judo bo’ladi”
Ўз миллий қадриятларини билмайдиган, уларга паст назар билан қарайдиган нигилистларга нисбатан, ўз халқининг ноёб қадриятларини эъзозлаб, бошқа халқларга ҳам етказиб бера оладиган фозил кишилар миллатларнинг ўзаро яқинлашувига минг чандон яхшироқ хизмат қилади», — деди атоқли ёзувчи Пиримқул Қодиров. Дарҳақиқат, улкан сўз санъаткори ижодий фаолиятида ҳам шу ақидага амал қилиб келяпти. Унинг қаламига мансуб бўлган ва халқимизнинг олис ўтмиши қайта бошдан жонлантирилган «Юлдузли тунлар», «Олмос камар» каби ажойиб романлар бугунги кунда кўпгина халқларнинг севимли асарига айланган. Davomini o'qish
