Yoshligimiz qo’shiqlari. Botir Zokirov. Ra’no

077Улуғ санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
 

   Бу қўшиқ илк марта 1964 йилда суратга олинган «Қўшиқ суратини чиз» деган мусиқавий фильмда ижро қилинди. Қўшиқ ижрочиси Ботир Зокиров бу қўшиқни ижро этар экан¸ расм чизади. Шаҳло кўз гўзаллар расмини кўмир билан оқ қоғозга эпчиллик билан чизган Ботир Зокиров ғамгин оҳангда гул ва чечаклар ҳақида қўшиқ куйлар эди. Ҳам расм чизиб¸ ҳам қўшиқ куйлаëтган рассом 60-йиллар томошабинини мутлақ мафтун қилган эди. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Er-xotin

08    Яхши шоир Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди. Мисраларини фарзандидай ардоқлаб, вояга етказди. Беихтиёр ўзининг биринчи муҳаббатини — синфдоши Холбувини эслади… Қоронғини қучоқлаб, Холбувини бағрига босгандай бўлди. Кўнглига оқшомдай маъюслик чўкди. Тўшакдан имиллаб туриб, тимирскиланиб бориб чироқни ёқди. Биринчи китобини варақлади. Шеърлари кўзига жуда бачкана кўринди. Юзларини бужмайтириб, китобни каравот остига отиб юборди… Davomini o'qish

Turkiston muxtoriyatining madhiyasi

045    1917 йил 26—29 ноябрда Қўқонда бўлиб ўтган Умуммусулмонлар қурултойи Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ташкил топганини эълон қилган. Узоқ тарихий даврлар мобайнида ижтимоий тарқоқлик ва мустамлакачилик шароитида яшаган, шу туфайли хонавайрон бўлган ўлкада Мухторият ҳукуматининг барпо этилиши тараққийпарвар кишилар томонидан катта қувонч ва шодлик билан кутиб олинган. Туркистон халқларининг тақдири билан куйинган Чўлпон биринчи бўлиб Мухториятни олқишловчи “Озод турк байрами” шеърини ёзган. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. To’xtaboyning boyliklari

077

«Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий, антал боқий!.. Ё, боқий!.. » Тилидан шу муборак калима тушмай қолган Тўхтабой тақдир зарбаларининг биттасигагина чидолмас — ўз маҳрами — шаърий хотинидан хўжакўрсинга ажрашиб, ўз пушти-камаридан бўлган болаларини ўғринча, бу етмагандай— паранжи ўраниб кириб кўрса, бирров кириб чиқишини биров пайқаса, Зулфияга, болаларига зуғум баттар зўрайишини ўйлаб алланеча кунгача хавотирда юрса… Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. Uch hikoya.

077 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун

Аёл тунда зийрак ётди, алланимани кутгандай, илҳақ ётди. Қани энди, хокисор нигоҳли эркак яна бир тунгина даҳлизида тунаса, яланг шолча устида эмас, қалин тўшакда ухласа, уйини эркак ҳидига тўлдирса! У шуни истади. Бундан ортиғини хаёлига келтирмади. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Cho’lpon muzasi

08

   Бир зумда қўлларим Чўлпон оёқлари изларининг ҳароратини туйдилар. Одамнинг ҳарорати унинг руҳи каби ҳеч қачон ўлмас экан. Эй ўлмас руҳ, халқинг қалбини кундай равшан қил! Сенинг офтобинг ҳамиша йўлларни ёритгувчи офтобдир! Сенинг илҳомингдан шу мисра туғилди: Халқим – мангу баҳорим, Юртим – сўнмас мадорим… Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Uch hikoya: Muqaddima & Yashil alanga

033    Илҳом қизни яхши кўришини ҳаммадан яширарди. Бу унинг ҳеч кимга ошкор этиб бўлмайдиган сири бўлиб, маълум қилиб қўйишларидан қаттиқ чўчир эди. Носир эса ана шу малагини ҳақоратлади, гарчи ўзи ҳам Раънонинг олдида оғзидан бол томиб-этти букилиб, турса-да, атайин шу гапни айтди. Наинки, Раъно унга рўйхушлик бермай буни ёқтирса… Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat haqida xotiralar.

07     Тақдир менга Абдурауф Фитратдай улуғ инсонни таниш бахтини раво кўрганидан мамнунман. Мен Фитратни анча яқиндан билганмаи, унинг уйига тез-тез бориб турардим. Фитратнинг уйида кўпгина санъаткорларни, шоирларни, олимларни учратганман. Бу қутлуғ хонадондаги суҳбатлар менинг ҳаётимда чуқур из қолдирган, фикрим уйғонган, савиям кенгайган, санъат ва ижод ҳақидаги тасаввурларим анча тўлишган. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Ikki hikoya: Ertakning yarmi & Qushlar bayrami

09    Илкис тепамизга келиб бизни кузатиб турган қизни кўриб биз анграйиб қолдик. Бундай ажабтовур кийинган, ёқимтой қизни умримда биринчи маротаба кўриб туришим эди. Оппоқ кўйлак, оппоқ фартук, оппоқ пайпоқ кийган, ҳатто тим қора сочларига-да оппоқ лента тақилган, шу туришида у боғимиздаги печакгулларга қўниб ўйнайдиган оқ капалакдан сира фарқ қилмасди. У бир афт-ангоримизга, бир қушларга ажабланиб қарар, қўнғир кўзларида самимий учқун йилтираб, биздан бегонасирамаётгани сезилиб турарди…

Davomini o'qish

Isajon Sulton. Mening gulim

034    Бир куни кеч маҳали…. гулимнинг мени чорлаётганини эшитдим. Оҳ, бу овоз!.. Ундаги илтижо, умид, илинж, муҳаббат!.. Ғаму хавотир ичра чақноқ бир зарра каби бўлиб, отилиб қошига бордим. Сайёд, бу маккор, доғули Сайёд ўзининг азалий ишини адо этган, нигорим бу баттол қўшинининг қутқусига дош бера олмаган эди. Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. «Zangori ko’l» kitobidan ikki hikoya

054     7 июнь — таниқли ёзувчи Нормурод Норқобилов таваллуд топган кун

Қайноқ гармсел шундагина илк бор киши хонадонига мўраламоқ истагини туйди. Оппоқ тўшакда пиш-пиш ухлаётган қизчаси тепасида хаёлчан ўтирган хушрўй жувонга кўзи тушди. Негадир ғамгин эди у. Шаҳарчага бегона, гармсел илгари уни ҳеч учратмаган. Ётлиги — шаҳарча аҳлига хос лоқайдлик йўқ эди чеҳрасида. Туриш-турмушидан нафосатга мойиллиги сезилиб турарди. Ҳаётга ташна, ўз навбатида, ғоят маъюс эди… Davomini o'qish