Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Birinchi qism.

 777      14 ФЕВРАЛ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТУҒИЛГАН КУН

    Жасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish

Jontemir Jondor. Ko’zida So’zi borlar & Nasrullo Ergash. Jontemir haqida muxtasar so’z

21Биздан беш-олти ёш кичик бўлса ҳам Жонтемирни тенгқур дегим келади. Чунки у тенг-тўшларидан анча ўзиб кетган. Дастлаб уни фақат шеър ёзса керак деб ўйлар эдим. Кейин ўқиб билдимки, жони вужудига сиғмай юрадиган дўстимиз жамиятдаги турли муаммолар ҳақида мўъжаз миниатюралар – лавҳалар ҳам битар экан. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldoshev. Tog’ay Murod badiiyati & «Ot kishnagan oqshom» spektakl & Bu dunyoda o’lib bo’lmaydi. Qissa

28 3 феврал — Атоқли адиб Тоғай Мурод туғилган кун

Адабиёт аҳли орасида Тоғай Мурод ижодида фольклор оҳанглари бор, деган қараш юради. Менинг назаримда, Тоғай Мурод ўз битикларига фольклор оҳангини эмас, балки халқнинг сўзлашув стихиясини олиб кирди. Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. Audioshe’rlar & Umid Bekmuhammad. Bokudagi Abdulhamid Cho’lpon tasviri

08 Икки йил аввал  тақдим этилган саҳифамизни яна  бугунга олдик

     Жадид адабиётининг етук намоёндаси Чўлпоннинг қиёфаси акс этган фотосуратлар бугун кўпчиликка маълум. Шукрки, андижонлик профессор Рустамбек Шамсутдиновнинг Озарбайжон диёрида олиб борган изланишлари туфайли шу пайтгача номаълум бўлган жонли сиймоси-кинотасмадаги тасвири топилди. Davomini o'qish

Ustoz Umarali Normatov vafot etdi

08   Атоқли олим, қанчадан-қанча шогирдларга устоз, олижаноб инсон Умарали Норматовни Аллоҳ раҳматига олсин. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Домланинг оиласига, фарзандларига ва яқинларига сабр берсин. «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийлари номидан ҳамдардлигимизнибилдирамиз. Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Falakning gardishi & Sharof Boshbekov «Hayot davom etadi» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2016.11.03_01h11m12s_003_.png     «Ҳар бир ёзувчининг қандайдир ўзигагина хос жиҳати бўлади. Кимдир сюжет топишга уста, кимдир ноёб характерлар яратишга моҳир, бошқалари асар воқеаларини заргарона теришда тенги йўқ. Менинг энг яхши кўрган қуролим — юмор» (Шароф Бошбеков билан суҳбатдан.1991 й). Davomini o'qish

Sharof Boshbekov. Umurtqasiz odam

032 26 январь куни ўзбек адабиёт оғир жудоликка учради: таниқли адиб, забардаст драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди. Яратган Эгам бетакрор истеъдод ила сийлаган ёзувчимиздан ичакузар комедиялар, жиддий пьесалар, унутилмас ҳикояю киноқиссалар мерос бўлиб қолди.

Шароф Бошбеков виждони уйғоқ зиёли сифатида миллатимизнинг оғриқли муаммолари хусусида теран публицистик мақолалар ҳам ёзган эди. Эндиликда боқий дунё фуқаросига айланган ёзувчининг «Тафаккур» журналида «Умуртқасиз одам» деган ном билан чоп этилган эссесини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу – муаллифнинг вақтли матбуотда эълон қилинган сўнгги мақолаларидан бири бўлса ажаб эмас. Davomini o'qish

Taniqli dramaturg Sharof Boshbekov 71 yoshida vafot etdi

0332 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish

Odil Ikrom. «Xayol maqbarasi» kitobidan she’rlar

033 26 январ — Таниқли шоир Одил Икром таваллуд топган кун

      Шоир Одил Икромнинг куни-кеча нашр этилган «Хаёл мақбараси» номли янги китобидан ўрин олган шеърларининг айримларини сизга тақдим этамиз.Шоирни янги  кито билан чин юракдан қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз. Davomini o'qish

Otayor. She’rlar & Shoir haqida ikki esse

Ashampoo_Snap_2017.12.10_22h22m30s_001_.png19 январ — Шоир Отаёр таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

   Илк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm

Ashampoo_Snap_2016.12.22_22h42m48s_007_.png    Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish