Яқинда бир гўзал шеър топдим. Кўнглим шеърдан гулоб ичди. Биз Бухороликлар ўзимизга раво кўрган хилқатни бошқаларга ҳам илинамиз. Келинг, шеърий топилмани бирга-бирга ўқиймиз… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Baxtiniso Mahmudova. Agarda qaytmasam…& Eshqobil Shukur. Baxtiniso bilan xayrlashuv
Бундан уч йил аввал Туркияга даволаниш учун кетган, ўз оёқлари билан юриб келади деб кутган шоира қизим Бахтинисо Маҳмудова вафот этган эди. Бокира қизимни раҳматингга ол, Аллоҳим! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражиъун! Davomini o'qish
Zarifa Saidnosirova. Gul bargi & Iqbol Qo’shshayeva. Tuyg’ulardan hofizga aylangan ko’ngil & Zarifa Saidnosirova. Oybegim mening
..Қўлингиздаги бу тўпламда олима қўл билан ушлаб бўлмайдиган, тутқич бермас оний лаҳзалар орқали ўзининг ички оламини мангуга муҳрлаган. Бугун сиз ўқиётган бу шеърлар ҳақида бировга айтишга, ҳатто болаларини-да хабардор қилишга ҳам унинг томирида оқаётган “оқсуяк” қони йўл қўймагандир, балки. Бироқ… У умрининг нақ шомида турли йилларда, ҳар хил вазиятларда араб имлосида ёзилган юздан зиёд шеърларини – яшаб ўтган лаҳзаларини совурмасдан, битта дафтарга кирил ёзувида жамлайди. Шу тариқа оқиб кетган умрига – Қисматига сўнгги бора ўз ҳурматини бажо келтиради. Davomini o'qish
Oybek. Qalbdan sevgi toshdi & Sozim. She’rlar to’plami
10 январь — атоқли шоир Ойбек таваллудига 117 йил тўлади
Ойбекдек ҳассос инсонга олдинда ўзини кутиб турган чақиртиканакли йўллардан омон ўтиши учун ҳам бир ҳамоҳанг қалб зарур эди. Зарифа менга Ойбек кўнглидаги чексизликни, Ойбек эса Зарифа дунёсидаги теранликни уқтирар, ўзимча бир-биридан уларнинг ўзини топгандек бўламан… (Иқбол Қўшшаеванинг «Туйғулардан ҳофизга айланган кўнгил» мақоласидан) Davomini o'qish
Shahodat Ulug’ova. Shams Qamar — Qurbongul
Ҳозирда Нидерландияда яшаб ижод этаётган адиба Шаҳодат Улуғнинг ижоди билан кутубхонамиз саҳифаларида тақдим этилган асарлари орқали яхши танишсиз. Бугун унинг «Шамс, Қамар – Қурбонгул» достонини тақдим этмоқдамиз. «Достон синлим Қурбонгулга аталган», деб ёзади муаллиф. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Oqimga qarshi…oqqan gul & Xurshid Do’stmuhammad “Hayot va Xayol yo’llarida” teleloyihasida
8 январь — Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллуд топган кун
Адабиёт бўлмаса инсоният қандай яшар эди, деб сўрашади. Дунёни бадиий идрок этиш тўхтаса, дунё ғоятда ғариблашиб қолади. Бунинг иложи йўқ. Адабиёт йўқ дегани — ҳаёт тўхтади дегани! (Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбатдан. Суҳбат мана бу саҳифада)
1986 yil dekabrida Olmaotada ro’y bergan voqealarni eslab.
Ўн йил бурун ушбу саҳифани тақдим этарканман, уни мана бу сўзлар билан бошлаган эканман: Бундан роппа-роса 30 йил аввал қардош Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳрида ёшларнинг совет тоталитаризмига қарши исёни бошланган эди. Бугун ўша кунларни эслаб, йиллар аввал ёзилган ва сайтимизда эълон этилган мухтасар қайдларимни яна бир бор тақдим этмоқдаман… Davomini o'qish
Barno Isakova. Uvaysiy. Uch maqola & Uvaysiy. Devon & Ikki g’azalu uch ashula
Ўзбек адабиёти тарихида шоираларнинг фаолияти Жаҳонотин Увайсийдан бошланади, дейиш мумкин. Чунки Увайсийгача ўзбек шоираларининг асарлари адабиётимиз тарихида қайд этилмаган. Шарқ шоираси Зебунисо эса форс ва араб тиллари да ижод қилган. Davomini o'qish
Sharof Boshbekov. Mening yozuvchi bo’lganim & Adabiyot — san’at poydevori (Adib bilan suhbat)
4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков таваллуд топган кун
Мен болалигимда учувчи бўлишни орзу қилардим. Ҳаёт — ҳаёт экан. Турфа сўқмоқларни босиб ўтдим. Ўз ўрнимни топгунимча кўп тентирадим. Ашулачилик қилдим, балетда роллар ўйнадим, кинода судралиб юрдим. Кўп тентираб, охири ёзувчиликда тўхтадим. Davomini o'qish
Karim Bahriyev. Badialar & Qozoqboy Yo’ldosh. Porpoq hayratlar chaqini
2 январ — Шоир ва таржимон Карим Баҳриев (Абдулкарим Баҳриддин) таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин юракдан қутлаймиз!
Абдулкарим Баҳриддин 1979 йилда ёзган илк шеърларидан бирида: «Руҳим, хатарлидир бу қўрқиш, ётаверсин уйқуда титроқ, Орзу – қанотлари учқур қуш – парвоз қилур таборо тикроқ», – дейди. Ана шу иқрорда бўлажак ижодкор шахсиятига хос максимализм, юксак туйғуларни баланд пардаларда куйлашга интилишнинг илк илдизи намоён бўлган. Davomini o'qish
Odinaxon Abdurahimova. Ma’ruzachi
Қиз йўлини тўсиб турган сўнги одамни четга сурди-да, олдинга ўтиб, ўзидан кетди. Чунки у бор куч-қувватини сарфлаб бўлган, ортиқ юришга мадори қолмаганди. У мук тушганча маърузачининг пойига ҳушсиз йиқилди. Манглайини муздек ерга босиб, бутун вужуди тупроқ бўлиб тўкилди. Қўнғир сочлари ёйилиб, юзини тўсди. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. Hamid Olimjonni bilamizmi?
Биз узоқ йиллар давомида Ҳамид Олимжон тимсолида шўро тузумининг маддоҳинигина кўриб ўргандик. Аниқроғи, бизга шундай уқдирилди: шоирнинг дилбар шеърларини бир ён қўйиб, айни шу қиёфани гавдалантирадиган асарлари ўргатилди, зўр бериб ташвиқ қилинди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ХХ аср ўзбек миллий маданий заминида етишган энг ёрқин истеъдодлардан бири эди. Davomini o'qish