21 март — Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг таваллуд кунлари арафасида, устозимиз ўз умрининг сўнгги баҳорида ёзган шеърларидан бир дастасини яна қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ўткир Раҳмат шеърларида соф ва самимий туйғулар, қувонч ва қайғу, шукроналик ва изтироб, орзу ва армон каби ҳар бир инсонга хос кечинмалар, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш, ҳаёт ва борлиқнинг турфа ранглари табиат призмаси орқали тасвирланади. Уларни мутолаа қилар экансиз, она табиатнинг нафис жилвасига мафтун бўласиз, айни пайтда борлиқдаги барча мавжудот, жонли ва жонсиз нарсалар илоҳий бир қонуниятга бўйсуниши ҳақида фалсафий мушоҳадаларга чўмасиз. 
