Javlon Jovliyev. So’zla, daryo, so’zla…

002     Биз ҳар сафар дарё бўйига тушганимизда у мангу уйғоқлигидан қувониб кетарди. Дарё олдида айланиб юрувчи шабада менинг сочим толаларини санарди, сийпаларди. Кўзимга ой юлдузлардан қочиб яширинарди… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Ikki hikoya

041    Жамол қизга ёзган мактубларини мажруҳ кабутарларга менгзарди. У қизга ҳар куни мактуб ёзарди, бироқ бу мактубларнинг унга ҳеч қачон етиб бормаслигини билар, шунинг учун ҳам уларга шундай бир ном ўйлаб топганди. Жамол хатларида усиз ўтган онлари ҳақида тўлқинланиб, жўшиб, йиғлаб ёзар, юрагида селланиб ётган барча ҳис-кечинмаларини тўкиб солишга уринарди… Davomini o'qish

Bayram Ali. Sabrning surati

005   Бу воқеа болалигимнинг олис ёдида маюс бир ўй бўлиб қотиб қолганга ўхшайди. У пайтлар мен ҳали беш-олти ёшлар оралиғидаги жўшқин ва хаёлчан гўдак эдим. Тўғрисини айтсам, Назир тоғам билан янгамнинг тўйлари қандай ўтгани эсимда қолмаган. Аммо, ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлаётганим — Назир тоғам ҳамда Дилафзо янгамнинг чигал тақдир кечмишлари ҳали-ҳануз хотирамдан учмайди… Davomini o'qish

Ma’ruf Mengli. Ota

055    У қалбимга эккан тенги йўқ меҳр бугун унинг йўқлигини эслатиб турибди. Ҳа, уни йўқотиб қўйдим. Балки, эртага яна бари ўзгариб дилни ўртовчи, эслаганда уялгувчи қилмишларни қайтармаслик имкони бўлар… Орзуга ишониб яшайман… Davomini o'qish

Husan Maqsud. Surxonga safar

003    Кўнглимдаги гапни сизга айтсам. Нега айнан тоғ одамлари ғуборсиз, тўғрисўз ва очиқкўнгил бўлади деб ўйлардим. Айнан мен севган ижодкорларнинг кўпчилиги ҳам шундай тоғлар бағрида ўсган. Билсам, бу ерда инсон табиатдан узоқда бўлмайди. Табиатнинг қўйнида, унинг ҳар қандай инжиқлигига чидаб келади. Бу ерда улар турли сохталиклардан узоқда бўлади. Тўғри, бу фикрларим юқоридаги саволларга жавоб бўла олмайди. Бу ерларда ҳеч ким бири-биридан фарқ қилмайди. Ҳамма бир-бирини яхши танийди. Табиатнинг бор инжиқлигига бир бўлиб бардош беради. Тоғларнинг мусаффо ҳавосидан уларнинг кўнгли тозаргандай гўё… Davomini o'qish

Shavkat Jo’rabek. She’rlar

08     Шавкат Жўрабек 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Унинг «Иккимиздан қолган хотира» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан. Шеърлари Республика газета ва журналларида чоп этилиб келинмоқда. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Sayyod. Hikoya

001      Бундан салкам бир йилча аввал Рафиқ Сайдуллонинг шеърларини сайтда эълон қилган эдим. Унинг шеърлари кўпчиликка маҳқул келганидан мамнун бўлдим. Кейинчалик эса саҳифаларимизда унинг турк ва озарбайжон шеъриятидан (Нозим Ҳикмат, Воқиф Самадўғли,Ешим Ағаоғлу шеърларидан) қилган таржималарини бирин-кетин саҳифаларимизда қўйдик. Улар ҳам яхши баҳо олди. Бугун эса ёш ижодкорнинг бир ҳикоясини (бошқа ҳикоялари сайт жамҳармасида ўз навбатини кутиб турибди) сизга тақдим этар эканмиз, бу ҳикоя ҳали Рафиқнинг изланишлари эканини таъкидлашни истардик. Изланиш эса ижоднинг юксакка кўтарадиган қанотларидан биридир. Davomini o'qish

Bayram Aytmurod. Maxluq

07 Ай, нима бўлса бўлар, деб, кўзимни чирт юмиб туравердим. Бир пайт келиннинг ниши нақд кўзимга санчилди-я! Ниши миямгача кирди, деб ўйладим. Ўзимга келиб улгурмасдан иккинчи кўзимниям палағда қилди. «Вой-дод! Қутқаринглар!» дейман, қани биров ёрдамга келса! Ўғлимнинг қилмиши ҳаммасидан ўтиб тушди. Юрагимга тишини ботириб, ярмини юлиб олди-ю! Ҳушимдан кетиб, ерга қуладим. «Худойим-а! Кўрсатган роҳатинг шуми», деб нола қилдим. Davomini o'qish

Gulchehra Asronova. Hikoyalar, badialar

001    Унинг исми ғалати – Ростгўй. Эндигина беш ёшга тўлди-ю, шунинг орқасидан унча-мунча ташвиш кўриб қўйди. Лекин бола-да, мазах қилишганида бир тўмтайиб, яна эсидан чиқариб кетаверади. «Рос» деб чақиришларига ҳам кўниб кетган… Davomini o'qish

Oydinniso. «Qoralama» to’plamidan she’rlar

034  Кеча истеъдодли шоира Ойдиннисонинг «Қоралама» номли шеърий тўплами нашрдан чиқди. Шоирани чин дилдан табриклаймиз. Адабиётшунос олима  Муҳайё Йўлдошева ёзганидек,  «Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради.  (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласи билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish