Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир. Davomini o'qish
Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi & Boburnoma (1960 yil nashri)
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган. Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади. Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради. Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish
Anton Chexov. Sarlavhasiz & Uch hikoya. Ovozli kitob & Anvar Namozov. Sovuq o’lkalarda qolgan armonlar
29 январь — Антон Павлович Чехов туғилган кун
Чехов ҳикматлари: • Агар хотининг сенга хиёнат қилган бўлса, хурсанд бўл. Ватанга эмас, сенга хиёнат қилибди. • Университет барча қобилиятларни ўстиради, жумладан — аҳмоқликни ҳам. • Айтишларича, алал оқибат ҳақиқат қарор топар экан, аммо бу ҳақиқат эмас. Davomini o'qish
Otayor. She’rlar & Shoir haqida ikki esse
19 январ — Шоир Отаёр таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Илк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган… Davomini o'qish
Oybek. Qalbdan sevgi toshdi & Sozim. She’rlar to’plami
10 январь — атоқли шоир Ойбек таваллудига 117 йил тўлади
Ойбекдек ҳассос инсонга олдинда ўзини кутиб турган чақиртиканакли йўллардан омон ўтиши учун ҳам бир ҳамоҳанг қалб зарур эди. Зарифа менга Ойбек кўнглидаги чексизликни, Ойбек эса Зарифа дунёсидаги теранликни уқтирар, ўзимча бир-биридан уларнинг ўзини топгандек бўламан… (Иқбол Қўшшаеванинг «Туйғулардан ҳофизга айланган кўнгил» мақоласидан) Davomini o'qish
Atoqli san’atkor Hamza Umarov xotirasiga bagishlov
Бугун улуғ санъаткор Ҳамза Умаров таваллудига 96 йил тўлди
Бугунги ёшлар Ҳамза Умаровни билишадими, йўқми, хабарим йўқ. Амоо, Ҳамза Умаров менинг энг севимли актёрларимдан бири. Унинг санъати менинг бу дунёда топган бойликларимдан бири. Уни унутолмайман, унутгим келмайди. Унинг бетакрор овози қулоғим остида жаранглаб туради..
Davomini o'qish
Habibullo Said G’ani. She’rlar, tarjimalar & Osmon kabi mangu (Saylanma)
10 декабрь — Шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллуд топган кун
Бу дунёга келиб нафақат адабиётда, балки ҳаётдаям учратган ажойиб Шахслардан бири Ҳабибулло ака эди, десам хато қилмайман. Бу ҳақда олдин ҳам мухтасар хотираларимда ёзганман. Унинг сиймоси ҳанузгача кўз ўнгимдан кетмайди. Ҳар эслаганда юрагим ёришади. Яратгандан шоир ва самимий инсон бўлмиш акамни охиратларини обод қилишини сўрайман. Илоҳим, раҳмдил Аллоҳим ғариқи раҳмат, шойистаи жаннат ато этган бўлсин… Davomini o'qish
Abdulla Oripov. She’rlar & «Birinchi muhabbatim» va boshqa kitoblar
5 НОЯБРЬ — УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ХОТИРАСИ КУНИ
Атоқли ва ардоқли шоир Абдулла Ориповнинг ўзбек радиосида ва «Ёшлар» телеканалида ёзиб олинган шеърларини, шунингдек, устознинг танланган асарлари қаторида энг машҳур тўпламларидан бўлмиш «Биринчи муҳаббатим»ни мутолаа қилиш учун тақдим этамиз. Davomini o'qish
Odil Yoqubov. Qaydasan, Moriko? & Ibrohim G’afurov. Odilona
20 октябр — атоқли адиб Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 95 йиллиги
Саҳифада Ўзбекистон халқ ёзувчисининг «Қайдасан, Морико?» номли қиссаси, таниқли мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуровнинг ёзувчига бағишлаб ёзган мақоласи ва адиб сайланмасининг 1-жилдига кирган асарлар билан танишасиз.
Sa’dulla Hakim. Quduqdan to’kilgan nur. Yurak zarbalari & Bola botir. Doston.
10 октябрь — таниқли шоир Саъдулла Ҳаким хотираси куни
Саъдулла Ҳаким (1951-2020) шеърларида, унинг “Олис юлдуз” деб аталган тарихий достонида, насрий сочмаларида кутилмаган гўзал манзаралар, тасвирлар, ажиб шеърий ифодаларга дуч келасиз. Назарингиз улардан оддий бир нарса каби сирғалиб ўтмайди, тўхтайди, нигоҳингизни ўзига жалб этади (Иброҳим Ғафуровнинг «Заминга туташ антенна» мақоласидан). Davomini o'qish
Alisher Ibodinov. Ikki hikoya
Эски дарвозанинг ғижирлаши айвондаги сўрида китоб ўқиб ётган йигитнинг диққатини бўлди. Йўлакда калта хонатлас кўйлакли, тимқора сочлари елкасига ёйилган, кўҳликкина қиз турар эди. У меҳмон ҳурмати учун ўрнидан қўзғалган йигитнинг хушқомат жуссасига бир зум тикилиб қолди… Davomini o'qish
Avliyoxon Eshon. She’rlar & Avliyoxon Eshon «She’r sehri» teleloyihasida & Mahjub. She’rlar kitobi
Шоир Авлиёхон Эшон Шукуруллоҳни туғилган куни чин бракдан қутлаймиз!
Шеър ҳис-туйғуларимизга таъсир ўтказиши билан бирга, бизни мулоҳаза ва мушоҳадага ҳам чорлаши лозим. Ана шунда шеърнинг кашфиёт эканини англаб етамиз (Авлиёхон Эшоннинг «Хань Фу тақдири» бадиасидан). Davomini o'qish
