…Азиз ва Жалил бўлган Тангрининг ҳикмат, маърифат ва каромат кийимларини кийдириб қўйган қуллари бордир. Халқнинг буларни кўра оладиган ўткир кўзлари йўқ бўлса ҳам Оллоҳ Таоло уларни қизғанади. Улар ҳам ўзларини худди Мутанаббининг: «Хотинлар ипак кийимларни безанмоқ учун эмас, балки ўз гўзалликларини қўримоқ учун кийдилар» деганидек (ҳикмат, маърифат ва каромат кийимлари билан) ўрайдилар.
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Tohir Qahhor. Ashobi kahf o‘zbek adabiyotida & Ashobi kahf. 2-qismli badiiy film
Асҳоби каҳф ҳақидаги тарихий воқеа муқаддас китобларда, хусусан Қуръони Каримдан жой олган бўлиб, у Каҳф сурасида келтирилади. Каҳф сураси Қуръоннинг 18-сурасидир ва у Маккий суралардан бири бўлиб, 110 оятдан иборат. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади. Davomini o'qish
Nuriddin Egamov. «Muxbircha palov» sabog’i
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
“Сўзингни авайла, омондир бошинг”, дея лутф этади Юсуф Хос Ҳожиб… Сўз – ибтидо, сўз – интиҳо. Сўз – неъмат, сўз – бидъат. Сўз – малҳам, сўз – заққум… Сўз – ҳикмат, сўз – иллат. Сўз — маърифат, сўз — жаҳолат. Сўз – ғоя, сўз – қурол…
…
Davomini o'qish
Sa’dulla Siyoyev. Ahmad Yassaviy. Roman & Sa’dulla Siyoyev «E’zoz» ko’rsatuvida
Шайх нимқоронғи ҳужрада, гул солинмасдан сидирға тўқилган туркона шолчада такбир келтириб ўтирибди. Унинг кўзлари юмуқ, қўлида хурмои тасбеҳ. Бармоқлари аста-аста тасбеҳ донасини теради, ҳар дона сурилганда Оллоҳнинг бир исми ёдига келади.Тўқсон еттинчи дона ўтганда оёқ товуши эшитилди. Шайх кўзини очди. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Sukunat & Rauf Parfi bilan uchrashuv va suhbat. (Jizzax. 2004, mart) & Ortiqboy Abdullayev. Yaxshi niyat qiling, shoirlar!
Ортиқбой Абдуллаев
ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИНГ, ШОИРЛАР!
Замондошларининг айтишича, рус адабиётида Антон Павлович Чеховдек меҳмондўст, сахий, бағри кенг ёзувчи кам бўлган экан. Бу ҳақда машҳур болалар шоири, адабиётшунос Корней Чуковский «Чехов» номли бадиасида мароқ билан ҳикоя қилади: “ У саховатли бойлар сингари меҳмондўст эди. Қишлоққа бориб жойлашиши биланоқ бир дунё меҳмонларни ҳузурига чорларди… Москва атрофидаги дала — ҳовлига келди дегунча, уйи меҳмонхонага айланиб кетарди. Davomini o'qish
Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Hikmatlar & Zardo’shd. 2-qismli multfilm
Ҳар қандай жиддий меҳнат ахлоқимизга таъсир ўтказади. Диққатимизни топширилган ишни бажариш учун жамлашга бўлган уринишимизни руҳий оламимизга ташланган тошга ўхшатиш мумкин. Тош келиб тушгач, биринчи доира кичик бўлади, кейингилари эса ўз-ўзидан катталашиб боради. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Qo’shiq aytiladi & Erkin A’zam “Hammasi hayot haqida” va “Ikki eshik orasi” teledasturlarida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)
Салом, эй соғинтирган ардоқли оҳанглар! Салом, эй унутилган ҳислар, орзу-хаёллар!.. Қандоқ тотли, қандоқ дилбар, қандоқ оромижонсиз! Шунча маҳал қайда эдингиз?.. Чекин, эй сукунат, ўлик сукунат! Бағримда сенга — ғафлатга, сокинликка ўрин йўқ! Салом, кенг осмон! Мунча беғуборсан, мунча порлоқсан! Бағрим ҳозир сенинг беғуборлигингга, порлоқлигингга, рангин наволарингга лиммо-лим… Сизни шарафлайман, ҳаётбахш оҳанглар! Салом, соғинтирганларим!.. Davomini o'qish
Abu Bakr Muhammad al-Xorazmiy. Hikmatlar
Абу Бакр Хоразмий ижодининг аксарият қисми илм-фан, одоб-ахлоқ, адолат, ҳиммат, дўстлик каби муҳим ижтимоий масалаларга бағишланган бўлиб, уларда қўлланилган иборалар халқ ҳикматига айланиб кетган. Davomini o'qish
Jontemir. Yangi she’rlar

Янги руҳий ағдармаларимни юборяпман, Хуршид ака. Балки уларни бутун шеър деб бўлмас, қандайдир қолипларни ҳатлаб ўтган ҳам чиқарман, бироқ, шоир ички жазбасининг ҳосиласидан (агар ёзганлари қай маънодадир ўзини оқласа албатта!) тонмаслиги керак назаримда. Davomini o'qish
Anvar Namozov. Ikki hikoya
Нозима бу йигитнинг нимасини яхши кўриб қолган, ўзи ҳам билмайди. Агар табиатимиз яқин, деса, сира бунақа эмас… Davomini o'qish
Shermuhammad Munis. G’azallar, hikmatlar
Тийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди (Умид Бекмуҳаммаднинг «Огаҳийнинг огоҳлиги» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Halim Karim. El-Klassiko
Кутубхонамизнинг фаол иштирокчиси бўлмиш адабиётшунос Искандар Мадғозиев тавсияси билан андижонлик ижодкор Ҳалим Каримнинг ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish
