Тасаввуф ҳақида гап борганда, имом Ғаззолий тўғрисида, Ғаззолий ҳақида гап кетса, тасаввуф борасида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Шу боис тасаввуфнинг моҳиятига диққатни қаратмоқ лозим бўлади. Энг аввало тасаввуф нима, деган саволга жавоб қидирмоқ мақсадга мувофиқ. Бу эса, ғоят мураккаб масала, зеро, тасаввуф ҳақида шу қадар хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар мавжудки, кўп ҳолларда тадқиқотчилар анчайин чалкашликларга йўл қўядилар. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Aziziy. She’rlar
Уйғур шоири ва ёзувчиси Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари билан танишсиз. Бу асар бизнинг сайтимизнинг мана бу саҳифасидан ўрин олган. Бугун эса Азизийнинг шеърлари билан танишасиз. Шеърларни раҳматли ёзувчи Ҳабибулло Зайниддин ва ёш таржимон Давлатмурод ўзбекчалаштирган. Davomini o'qish
Aleksandr Kuprin. Moviy yulduz. Sharq rivoyati
Венециялик буюк скрипкачи ва бастакор Никколо Паганини сеҳр-ли скрипка эвазига Иблисга иймонини сотганлиги ҳақидаги ривоятни ким ҳам билмайди? Ҳаттоки ҳамма нарсадан шубҳаланувчи, даҳрий ва ҳажвчи бўлган атоқли шоир Ҳенрих Ҳейне ҳам бу афсонага ишонган. Лекин бу келишувда ким ютиб чиққанлиги – инсонми ёки унинг душманими – бу ҳеч кимсага аён эмас. Венгриядаги кўчманчи лўлилар орасида бир ғалати ривоят юради. Бунга ишонасизми йўқми – ўзингизга ҳавола. Davomini o'qish
Konfutsiy. Hikmatlar
Чин-Мочинда Буюк Xитой деворидан ҳам мустаҳкамроқ бир қўрғон борки, бу Конфуций таълимотидир. Ўзаро иззат-ҳурмат асосига қурилган бу таълимот, яқин икки ярим минг йилдан буён барҳаётдир! Davomini o'qish
Zebo Mirzo. Yoshlik she’rlari
15 декабрь — шоира Зебо Мирзони таваллуд топган куни билан қутлаймиз
«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз саҳифаларида бугунги шеъриятнинг таниқли вакилларининг нафақат янги шеърларини, шу билан бирга, уларнинг адабиётимиз майдонига кириб келган йилларда адабий нашрларда эълон қилинган илк туркумлари билан ҳам таништириб келмоқда. Бугун сизнинг диққатингизга ёрқин шоираларимиздан бири Зебо Мирзонинг чорак аср аввал, 1989 йили «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида чоп этилган шеърларини тақдим этамиз. Айни ўша йиллари Шавкат Раҳмон бир суҳбатда «Зебо Мирзо – мунис дард шоири» деб эътироф этган эди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Kiyova quyoshi
Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Роппа-роса 35 йил аввал ёзилган «Кийова қуёши» ҳикояси ўша давр адабий иқлимида катта шов-шувга сабаб бўлганини эслайман. Бу ҳодиса ҳикоянинг бадиий жиҳатидан кўра, ўша даврда табу бўлган ҳурлик, босқинчилик ва ёвузлик мавзусида ёзилгани билан боғлиқ эди. Орадан ўтган вақт мобайнида ўзбек ҳикоя мактабининг ёрқин вакилига айланган Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳар бир янги асари бугун ҳам китобхон томонидан интиқлик билан кутиб олинаётгани ёзувчи ижодига бўлган қизиқиш ҳамон кучли бўлиб қолаётганини исботлайди.
Abu Bakr al-Xorazmiy: hayoti va ilmiy faoliyati,she’rlari va hikmatlaridan namunalar
* Султоннннг оз (нарсаси) ҳам кўпдир, у билан муомала қилиш (учун) эҳтиёткорлик ва тадбир (керак), унинг (айбини) очиш алданиш ва алданишдир. * Сабабсиз узр гуноҳдир, ишонч йўқолиши билан қилинган такаллуф ҳақоратдир. Davomini o'qish
Pol Elyuar. She’rlar
14 декабрь — машҳур француз шоири Поль Элюар таваллуд топган кунга 120 йил тўлади
Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Шоир шеърлари ўша давр шоирлари томонидан жула кўп маротиба таржима қилинган. Davomini o'qish
Mutrib Xonaxarobiy. G’azallar.
Мутриб Хонахаробий қолдирган ижодий мерос асосини ишқ-муҳаббат мавзуида битилган ғазал, мурабба, маснавий, мухаммас, мусаддас ва рубоийлар ташкил этади. Унинг хон ва шоир Феруз шаънига бағишланган қасидалари ҳам мавжуд. Davomini o'qish
Shomirza Turdimov. Birning ming jilvasi

Адабиётшунос олим ва ёзувчи Шомирза Турдимовни таваллуд куни билан қутлаймиз
Халқ қўшиқларида «тол» ва «рўмол» каби рамзий образлар кўплаб учрайди. Бу образлар ифодаловчи поэтик маънолар тасодифан вужудга келмаган албатта. Улар кўпинча халқнинг мифик тафаккурининг турли босқичлари, турфа топинч ва инончлар билан боғлиқ ҳолда шаклланган бўлиб қўшиқ матнида анъанавий туб поэтик маънога эга бўлишади. Davomini o'qish
Muni Lal. Hindistonga yangi hayot baxsh etgan hukmdor
Буюк Бобурий подшоҳлар Ҳиндистонга ўзгача бир дабдаба ва ҳашамат, шону шуҳрат келтирди. Улар мамлакатга янгича кўриниш, услуб ва янги ҳолат бахш этишди. Уларнинг барчаси шон-шуҳратга ўралган эди. Ҳиндистон подшоҳлари сафида улар фақат ўз улуғлиги билангина эмас, балки ўз ниятларининг буюклиги билан ҳам алоҳида ажралиб турадилар. Davomini o'qish
Umarali Normatov. Qalbdagi benazir ziyo & Zulfiya Qurolboy qizi. Qadimiy qo’shiq
Худди эртак саргузаштларини эслатадиган реал ҳаётий ҳодиса-воқеалар ўқувчини ларзага солади, чуқур аламли мушоҳадаларга толдиради. Асарнинг энг муҳим, бениҳоя ибратли, ёрқин жиҳати шундаки, ана шу гирдоб зулмати исканжасида ҳам ўзлигини, асл инсоний фазилатларини йўқотмаган, зулматни ёритишга, унинг темир қафасларини ёриб чиқишга, ёниб, тутқунлик азобларига кўниккан ғафлат бандаларини уйғотишга қодир асл инсонлар ҳам бор. Davomini o'qish
